ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА МАМЛАКАТИМИЗДА ЁШЛАР ТАРБИЯСИ – ДОЛЗАРБ
ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГИК МУАММО СИФАТИДА
МУХСИЕВА А.Ш., ФАЙЗУЛЛАЕВА Х., ТДПУ
Республикамиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул
қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Қонун устуворлиги ва инсон
манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” мавзусидаги маърузаларида
“Бугунги кунда ён-атрофимизда диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний
миграция, “оммвий маданият” деган турли бало-қазоларнинг хавфи тобора кучайиб бораётганини хисобга
оладиган бўлсак, бу сўзларнинг чуқур маъноси ва аҳамияти янада яққол аён бўлади.
Бугунги дунёнинг мафкуравий манзарасига назар ташланса, аксарият илғор давлатларда умуминсоний
қадриятлар ва демократик тамойилларга асосланган мафкуралар амал қилмоқда. Уларда тинчлик ва тараққиёт
инсон ҳамда жамият камолотига хизмат қиладиган умуминсоний ғоялар устувордир. Шу билан бирга, инсон
онгида янгича дунёқараш ва тафаккур услуби шаклланаётган ҳозирги даврда муайян кучларнинг мафкура
майдонида ҳукмронлик қилишга, ўз таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган интилиши кучайиб бормоқда.
Тажавускор миллатчилик ва шовинизм, неофашизм ва терроризм, ирқчилик ва экстремизм мафкуралари шулар
жумласидандир. Хусусан, терорчилик турли шаклларга кириб, кучли моддий асосга эга бўлиб, мафкуравий
хавфи ортиб бормоқда. Лекин булар бугунги дунёдаги мафкуравий жараёнларни тўла-тўкис акс эттира
олмайди. Мафкуравий жараёнлар ўзгариб турибди. Бу борада ХХ аср сўнгида рўй берган глобаллашув
жараёнлар, икки қутубли дунёнинг барҳам топиши ҳам ўз таъсирини ўтказди. Ҳозирги даврда терроризм ва
экстремизмга қарши кураш, дунё мамлакатлари орасида унга муносабатининг кескин ўзгариши ҳар бир
кишининг ёт ва бегона ғояларга нисбатан агоҳ бўлишига ундайди.
Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви - ғоявий таъсир ўтказиш имконятларининг кенгайиши
оқибатида Ер юзининг барча минтақаларида мафкуравий кураш умумбашарий миқиёс касб этганини
ифодаловчи тушунча.
“Бугунги кунда ҳар қайси давлатнинг тараққиёти ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қўшнилар, балки
жаҳон миқиёсида бошқа минтақа ва ҳудудлар билан шундай чанбарчас боғланиб бораяптики, бирон
мамлакатнинг бу жараёндан четда туриши ижобий натижаларга олиб келмаслигини тушуниш, англаш қийин
эмас. Шу маънода, глобаллашув бу аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир”
Дарҳақиқат, мамлакатнинг ҳозирги ривожланиш босқичида ёшларни маънавий-мафкуравий ва
ижтимоий-сиёсий фаоллаштириш асосий вазифалардан биридир. Бунда айниқса, фуқароларнинг онги ва
қалбини маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш муҳим долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Маънавий
таҳдид инсоннинг онги, дунёқараши ва ахлоқига даҳл қилиши мумкин бўлган хавф-хатардир. Хавф кўзга
кўринмасада, лекин унинг келтирадиган зарари юқумли касалликлардан кам эмас. Шу маънода “тарихий
ҳақиқатни англамайдиган ёки англашни истамайдиган чет элдаги баъзи сиёсатчи ва арбоблар нафақат сиёсат
ёки иқтисодиёт, балки маънавият бобида ҳам бизга ақл ўргатишга, азалий ҳаёт тарзимиз, руҳий дунёйимизга ёт
бўлган қарашларни мажбуран жорий этишга уринмоқда”.Ҳақиқатдан ҳам бундай урунишлар турли усуллар ва
воситалар ёрдамида амалга оширмоқда. Улар орасида маънавий таҳдидларнинг кўлами пасаймаяпти хусусиятга
эгалиги билан ажралиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |