-
мустақил таълим учун топшириқлар;
-
тингловчилар билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш учун тестлар, синов топшириқлари
(лойиҳалар).
Ҳар бир модул тест ва синов топшириқлари, амалий фаолият билан тугалланиши лозим. Бу талаб, айниқса,
таълим олувчилар йўналишлари учун муҳим аҳамиятга эга. Зеро, тест ва синов топшириқлари тингловчилар
томонидан ўрганилган муайян модул учун ўрганилган ўқув материали юзасидан назорат бўлса, кейинги модул
учун кириш (бошланғич) назорати саналади. Одатда ҳар қайси модул учун тасвирий шакллардаги тарқатма
материаллар тўплами тайёрланиб, улар талабаларга машғулотдан аввал тарқатилади. Тингловчилар кўргазмали
материаллар, адабиётлар тўплами асосида ҳар бир ўқув материалини ўзлаштириб боради ва шу тарзда бир
модулни ўрганишдан иккинчи модулни ўрганишга ўтади.
Хорижий мамлакатлар тажрибасига кўра иқтидорли талабалар ўргатувчи модул (муайян модул мазмуни,
талабанинг ўқув-билишга доир ҳаракатларини бошқариш тизими, назорат (синовлар) тизими, методик
ишланмалар мазмунидан иборат модул) ёрдамида педагоглар томонидан тақдим этиладиган барча ишланмалар
билан тўлиқ танишмай туриб ҳам тест синовларини топшириш имкониятига эга. Бунда педагог ахборотчи-
назоратчи эмас, балки маслаҳатчи-мувофиқлаштирувчи шахс сифатида намоён бўлади.
Ўргатувчи модулларни ишлаб чиқиш мураккаб жараён бўлиб, у кўп вақтни талаб қилса-да, бироқ, уларни
амалий фаолиятда қўллаш юқори даражада таълим самарадорлигини таъминлайди.
Маъруза матнини тайёрлашда тизимлаштириш методига кўра материаллар блок-схема, расмлар блоки шаклида
тақдим этилади.
VI босқич. Бир вақтда ўрганиладиган модуллар сонидан келиб чиққан ҳолда ўқув машғулотлари жадвалини
тузиш. Бунда асосий эътибор бир вақтда ўқитиладиган модуллар сонини инобатга олиш асосида улар ўртасида
ўзаро изчиллик, тизимлилик ва узвийликни таъминлашга эришиш назарда тутилади. Модулларни ўқитишда
улар учун ажратилган соатларнинг ўзаро қориштириб юборилиши мақсадга мувофиқдир. М: Олий таьлим
муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ўқув режасига
кўра дастлабки ойда биринчи бешта модул фанларининг ўқитишилиши режалаштирилган. Демак, дастлабки
ойда умумий фанлар сирасига кирадиган жами 9 та хусусий (5 та макро) модулларининг ўқитилиши йўлга
қўйилади. Асосий эътибор уларнинг ўзаро алмашиниб ўқитилишига қаратилиши зарур. Шундай қилиш
керакки, ҳафталик ўқув жадвалидан 9 та хусусий модуллари ўрин олиши зарур.
VII босқич. Модул таълими тамойиллари асосида ўқитиш жараёнини лойиҳалаштириш. Мазкур босқичда
модул таълими тамойиллари асосида ўқитиш жараёнини лойиҳалаштириш муҳим саналади. Лойиҳалаштириш
ўқув режасида белгиланган соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда модуллар уларга тегишли мавзулар бўйича
муаллифлик (кичик ҳажмдаги) дастур, маъруза матни, тезис, реферат, изоҳли луғат, мини маълумотнома,
технологик модел, технологик харита ва б. кабилар асосида лойиҳалаштирилади.
Ўқув модулларини уларга тааллуқли мавзулар бўйича ўқув жараёнининг лойиҳалаштирилиши белгиланган
таълимий мақсадга эришиш йўлида амалий ҳаракатнинг тартибли, тизимли амалга оширилишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: