БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ МУХИТДИНОВА Н.М., ТДПУ. Бошланғич синф дарсларининг сифат-самарадорлигини оширишда бошланғич синф ўқитувчиларининг
ўрни бениҳоя каттадир. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 14 ноябрда
«Умумтаълим мактабларида бошланғич таълимнинг самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 365-б-сонли
буйруғига кўра бошланғич таълимни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ таркиби
тасдиқланди. Ишчи гуруҳ ривожланган чет эл мамлакатлари ҳамда мамлакатимиздаги илғор тажрибаларни
ўрганиб “Бошланғич таълимни ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқди.
Бошланғич таълимнинг асосий мақсади боланинг ўқишга бўлган ижобий муносабатини, бугунги кунда
энг зарур бўлган саводхонлиги, турли маълумотлар билан ишлаш, асосий математик амалларни билиш ва
уларни кундалик ҳаётда қўллай олиш, мантиқий ва ижодий фикрлаш, ўз-ўзини бошқариш, жамоада ўзини тута
билиш, ёзма ва оғзаки мулоқот маданияти қоидаларини эгаллаш, таълимий фаолиятни ташкил этиш каби
кўникмаларни шакллантиришдан иборатдир. Шунинг учун ўқитувчининг касбий салоҳияти ва маълумот
даражаси, ҳозирги замон бошланғич таълим методикасини билиши бошланғич таълим сифатини оширишда
муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда бошланғич синф ўқувчиларида зарур кўникмаларни шакллантириш,
бошланғич таълим сифат-самарадорлигини янги босқичга кўтариш, ўқитишнинг замонавий усул ва
воситаларини амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.
Ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда барча умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида
таълим жараёнини амалга ошириш, таълим-тарбия ишларини яхшилаш, замонавий педагогик, инновацион ва
ахборот технологияларни таълим жараёнига татбиқ этиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш,
жамоатчилик асосида таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорликни юзага келтириш, уни мустаҳкамлаш долзарб
масалалардан ҳисобланади.
Ҳозирги кунда таълим жараёнида инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини
ўқув жараёнига қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан - кунга кучайиб бормоқда. Бунинг асосий
сабабларидан бири анъанавий таълимда ўқувчиларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса,
замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб,
таҳлил қилишларига, хатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда
шахснинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади.
Ҳозирги кунда инновацион технологиялар, интерфаол усулларнинг турлари жуда кўпайиб кетган. Биз
уларнинг ичидан бошланғич синф дарсларида уларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қўллаш
мумкин бўлган баъзи педагогик технологияларнинг фойдаланиш методикасини келтирамиз.
Мисол тариқасида “Учта тўғри ва битта нотўғри” усулини кўриб чиқайлик. Бу усулдан янги мавзуни
мустаҳкамлашда фойдаланилади.
1-
қадам. Ҳар бир иштирокчи бир варақ қоғозга ўрнатилган мавзу бўйича учта тўғри фикр ва битта
нотўғри фикрни ёзади.
2-
қадам. Иштирокчилар жуфтликларга тўпланадиган варақлар билан алмаштирадилар.
3-
қадам. Қайси фикр нотўғри бўлган эканлигини аниқлайдилар.
Ушбу технологиядан фойдаланиш орқали янги ўрганилаётган мавзу ҳақида аниқ тасаввур берилади,
улар ўрганиладиган масаланинг асосий ғоясини англаб етишларига эришилади.
Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш учун“Танграмм” методидан фойдаланиш мумкин. Унда кичик
гуруҳларга турли ўлчамдаги тўғри тўртбурчакларни бўлакларини конвертга солиб берилади. Ўқувчиларга
тўртбурчакни яшаб переметрини топиш кераклиги тушунтирилади. Ўқитувчи кичик гуруҳлар ишини назорат
қилиб боради. Ғолиб бўлган гуруҳ рағбатлантирилади. Ўтилган мавзу “Мослаштириш” машқи орқали ҳам мустаҳкамланади. Унда синф қаторлар бўйича
гуруҳларга ажратилади. Доскага қийинлик даражаси бир бирига тенг бўлган учта А/3 форматга мисоллар
берилади. Берилган сонли ифодаларни жавоблари билан мослаштириш топшириғи берилади. Топшириқни
танлаш йўли билан гуруҳларда бажарилади. Тез ва тўғри бажарган гуруҳ рағбатлантирилади.
«Кластер» методи аниқ объектга йўналтирилмаган фикрлаш шакли саналади. Ундан фойдаланиш инсон
мия фаолиятининг ишлаш тамойили билан боғлиқ равишда амалга ошади. Ушбу метод муайян мавзунинг
таълим олувчилар томонидан чуқур ҳамда пухта ўзлаштирилгунига қадар фикрлаш фаолиятининг бир маромда
бўлишини таъминлашга ҳизмат қилади.
«Кластер» методини ўтказиш технологияси: 1-босқич. Ниманики ўйлаган бўлсангиз, шуни қоғозга
ёзинг. Фикрингизни сифати тўғрисида ўйлаб ўтирмай, уларни шунчаки ёзиб боринг.
2-
босқич. Ёзувингизнинг орфографияси ёки бошқа жиҳатларига эътибор берманг.
3-
босқич. Белгиланган вақт ниҳоясига етмагунча, ёзишдан тўхтаманг. Агар маълум муддат бирор-бир
ғояни ўйлай олмасангиз, у ҳолда қоғозга бирор нарсанинг расмини чиза бошланг. Бу ҳаракатни янги ғоя
тйғилгунга қадар давом эттиринг.
4-
босқич. Муайян тушунча доирасида имкон қадар кўпроқ янги ғояларни илгари суриш ҳамда мазкур
ғоялар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва боғлиқликни кўрсатишга ҳаракат қилинг. Ғоялар йиғиндисининг
сифати ва улар ўртасидаги алоқаларни кўрсатишни чекламанг.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳозирги ахборот асрида бошланғич синф ўқувчиларининг билим,
183
кўникма, малакаларини эгаллашларида ўқитувчи ҳар бир дарсни имкон қадар қизиқарли, турли методларни
қўллаган ҳолда, ижодий ёндишиб ташкил қилиши талаб этилади.