Юқорида баён этилган фикрларга таяниб айтиш мумкинки, олий таълим муассасалари педагог кадрларини
кайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш марказида модул таълимига ўтиш жараёнининг умумий
моҳияти схема асосида қуйидагича намоён бўлади:
Шундай қилиб, модул таълимига ўтиш мураккаб жараён бўлиб, у бир неча босқичда кечади. Ҳар бир босқич
аниқ хусусий мақсадга эришиш йўлида муайян амалий вазифа ҳал этилади. Барча босқичларда ҳал қилинган
вазифалар яхлит ҳолда модул таълимига ўтиш жараёнининг муваффақиятли кечишига муҳим ҳисса бўлиб
қўшилади. Шу сабабли ОТМ ўқитувчилари мазкур босқичлардан хабардор бўлишлари зарур.
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ОНА ТИЛИ ДАРСЛАРИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИОН
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ
МУХАММАДИЕВА Х.К.ТВХТХҚТМОИ
Бошланғич таълим умумий ўрта таълимнинг бош бўғини. Бунда болалар атроф дунё ҳақидаги илк
билимларни эгаллайдилар. Бола мактабга илк келган кунидан бошлаб унинг ҳаётида янги ўзгариш ва янгича
дунё ўз ээшигини очади. Бола энди ўқувчи, унинг кўз ўнгида иккинчи она ўқитувчи пайдо бўлади. Ўқитувчи
эса билимли, ҳозирги кун нафаси билан яшовчи, ўқувчининг кетма-кет берадиган тўхтовсиз саволларига тайёр
турувчи, меҳрибон, новатор, бунёдкор шахс.
Ҳозирги кун боласи сергак, қизиқувчан, интилувчан, изланувчан ва серғайратдир. Ана шундай
ўқувчиларга биз педагоглар қандай билим бермоқдамиз? уларнинг билимга бўлган иштиёқларини қондира
оляпмизми? Бошланғич таълимда дарс жараёни қандай ташкил этиляпти?
Жисмоний соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама уйғун ва баркамол ривожланган, мустақил
фикрлайдиган интеллектуал салоҳиятга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга бўлган ёш авлодни
тарбиялаб вояга етказиш ҳар бир муаллим олдидаги вазифадир.
Ана шу вазифани адо этишда бошланғич таълим жараёнида таълим-тарбия қандай ташкил этилмоқда?
Ҳозирги кун боласи мактабга ўқиш ёзишдан аввал компьютерни ўрганиб келмоқдалар. Боланинг
қизиққан машғулоти компьютер техникаси бўлиб қолмоқда. Ана шу қизиққан техникани биз дарсларга олиб
кирсак, ўқувчининг янги материални ўзлаштириш учун ижобий таъсир кўрсатади. Ўқувчи кўрган нарсасини
эшитганига кўра яхши тушунади, эсида сақлаб қолади, дарсда беэътибор ўқувчи қолмайди. Барча
ўқувчиларнинг диққати экранда намойиш этилаётган объектга қаратилади. Ўқув жараёнида дарс сифати,
самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Бундай жараёнда бир вақтни ўзида ўқитувчи назарий ахборотларни
бериш билан материалларни юқори даражадаги замонавий техника воситасида намойиш этиш имкониятига эга
бўлади. Ўқув объектларини ва воқеаларни моделлаштиради, уни автоматик равишда намойиш этади. Тасвирни
туширади.
Бундай дарсларда ўқув меҳнати фаолиятини ташкил этишда компьютер техникаларини қўллаш,
фойдаланиш имкониятини туғдиради. Шахсан ўзлари ўқув материалини амалиётда синаб, бажариб бориш
имкониятига эга бўладилар. Ўқувчининг якка тартибда ишлаган ҳолда қизиқиш ва ижодий ишларини
такомиллаштириш имконияти яратилади. Мультимедиа техникаси уларнинг ўқув мазмунини
ўзлаштиришларига қизиқишини янада оширади. Ўқувчида кўргазма образли таъсирда фикр юритишга, моторик
ва вербал коммуникатив кўникмаларнинг шаклланишига олиб келади. Ахборот билан ишлаш, ахборот
қидириш, арурларини ажрата билаш, қайта ишлаш, тартибга солиш, ахборотларнниг мазмунини тушуниш,
мантиқий яқинарини ажратишга ўрганади. Шулар асосида ахборотни олиш маданияти шаклланади.
Хуллас бунда дарсларда ўқитувчи кам меҳнат сарфлаб, дарсда кўпроқ ўқувчининг фаоллигини
таъминлайди. Шундай қилиб, бошланғич синфларда Она тили ўқув предметини ўргатишда ўқувчиларга сўз
туркумлари ҳақида ахборот бериш, уларнинг билим, кўникма, малакаларини шакллантириш салмоқли
аҳамиятга эга. Сўз туркумларини ўрганиш жараёнида ўқувчиларнинг луғати бойитилади, адабий-орфоэпик
талаффуз меъёрлари эгалланади, уларда имловий саводхонлик шакллантирилади. Ўқувчиларда оғзаки ва ёзма
боғланишли нутқ ўстирилади, ўзгалар фикрини англай олиш, ўқиганларини ўзлаштириш, ўз фикрларини
бошқаларга етказа олиш имконияти яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: