346
Йўловчилар ташишнинг фасллар бўйича ўзгариб туриши.
Йўловчи ташишнинг хусусиятларидан бири йил фасллари, ойлари,
ҳафтанинг кунлари билан боғлиқ бўлган ҳолда жиддий ўзгариб
туришидир.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилиш жойи ҳақидаги
маълумотлар энг криминоген жойлар – платформалар, поездлар,
кассалар
жойлашган заллар, кутиш заллари эканлигини кўрсатмоқда?
Ички ишлар органлари фаолият кўрсатадиган муҳитнинг ўзига
хос жиҳатлари ана шулардан иборат бўлиб, улар турли-туман
нисбатларга қўшилиб, одатда, темир йўл транспорти объектларида
жамоат тартибини сақлаш тактикаси ва ҳуқуқбузарликларга қарши
кураш усулларини белгиловчи омиллар бўлиб хизмат қилади.
Махсус адабиѐт ва юзага келган амалиѐтни таҳлил қилиш
транспорт объектларида жамоат тартибини сақлашнинг ташкилий-
тактик шакллари ҳудудий шаҳар, туман ички ишлар органлари
фаолиятида қўлланиладиган шаклларга ўхшаш, аммо айни вақтда
баъзи хусусиятларга эга эканлигидан далолат бермоқда.
Объектларда патруль-пост
нарядларининг жойлаштирилиши,
яъни станциялар, вокзаллар, платформалар, аэровокзаллар ва бошқа
транспорт объектлари; поездларни
кузатиб бориш нарядлари;
йўловчиларни поездларга ўтказиш гуруҳлари; махсус рейдлар ва
операциялар; тўсиқлар (заслонлар) – булар транспортда жамоат
тартибини сақлашни ташкил қилиш ва тактикаси шаклларининг
тахминий иерархияси бўлиб, доимий назоратда.
Транспорт объектларида патруль-пост нарядларининг объектлари
уларнинг хусусиятлари ва оператив вазиятни инобатга олган ҳолда
жойлаштирилади.
Станциялар, вокзаллар, платформалар ва
аэропортларда жамоат
тартибини сақлаш учун қуйидаги нарядлари тайинланади: патруллар,
ички ишлар органлари постлари ҳамда оператив излов гуруҳлари
шулар жумласидан: Вокзаллар биносига, одатда, постлар қўйилади ва
у ерда постда турган ички ишлар органи ходимига фуқароларни
кузатиш учун энг қулай шароит бўлишини инобатга олган ҳолда
347
хизмат ўташ жойи белгиланади. Бу эса бевосита айрим ҳолларда
ҳуқуқбузарликлар содир этилганида зудлик билан чора кўрилишини
таъминлайди.
Йўловчилар
оқимининг
кўп-камлигига
қараб
платформаларда тартибни сақлаш постлари қўйилиши мумкин. Улар
йўловчиларнинг поездларга чиқиши ва тушишини доимий равишда
кузатадилар, платформани,
шунингдек, унга туташ бино ва
қурилмаларни вақти-вақти билан айланиб чиқадилар. Охир-оқибатда
ушбу
ташкилий
шаклларнинг
амалга
оширилиши
аниқ
ижрочиларнинг
ваколатлари
тизимида
тартибга
солинган
фаолиятнинг
асосий
мазмуни
билан
таъминланади
ҳамда
кучайтирилади.
Станциялар, вокзаллар, платформаларда хизмат ўташ чоғида
транспортда хавфсизликни таъминлаш
хизматлари нарядларига
қуйидаги мажбуриятлар юклатилади:
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш,
ҳуқуқбузарларни ушлаш ҳамда маҳкамага олиб келиш чораларини
кўриш;
жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил
шахсларни ўз вақтида аниқлаш, ушлаш ѐки вокзаллар ва станция
ҳудудидан чиқариб юбориш;
вокзаллар, станциялар маъмуриятига кутиш заллари ва чипта
кассаларида, шунингдек, поездга чиқиш ва тушиш чоғида назарда
тутилган тартибни таъминлашда йўловчиларнинг ҳаддан ташқари кўп
тўпланиши ва тиқилинч бўлишининг олдини олишда ѐрдам бериш;
инсон шаъни ва ижтимоий ахлоқни таҳқирловчи маст ҳолдаги
йўловчиларнинг поездларга чиқишига мутлақо йўл қўймаслик ҳамда
уларга қонунда белгиланган қатъий чоралар кўриш.
Ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ҳақида хабар олган постдаги
соқчи дарҳол кўрсатилган жойга етиб келиши ва ғайриқонуний
ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиши, ҳуқуқбузарнинг ҳужжат-
ларини текшириши ҳамда ҳуқуқбузарлик туридан келиб чиқиб, ўша
жойнинг ўзида таъсир чораларини кўриши ѐхуд шахсни навбатчилик
қисмига олиб бориши, зарур ҳолларда эса ҳуқуқбузарлик шоҳидлари
348
ва жабрланувчиларни чақириши шарт. Бунда у албатта йўлда
ҳуқуқбузар бирор нарсани ташлаб юбормаслигини кузатиб бориши,
бунга уриниш бўлганида эса шоҳидларнинг эътиборини бунга зудлик
билан қаратиши, ташланган нарсани олиши ва навбатчилик қисмига
ѐки махсус хонага ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун
ажратилган
хонага олиб бориши, буни ўз билдиргиси ва
шоҳидларнинг тушунтириш хатларида кўрсатиши шарт. Ҳуқуқбузар
навбатчилик қисмига олиб келингани ҳуқуқбузарлик далиллари
кўрсатиладиган билдирги тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: