1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

 
2-§. Оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш 
вақтида ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш 
ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш 
Ички ишлар органларининг оммавий тадбирларга тайѐргарлик 
кўриш ва ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини уч асосий босқичга ажратиш 
мумкин: 
1) тайѐргарлик кўриш босқичида амалга ошириладиган чора-
тадбирлар; 
2) тадбирларни ўтказиш босқичида амалга ошириладиган чора-
тадбирлар; 
3) тадбирларнинг якуний босқичда амалга ошириладиган чора-
тадбирлар. 
Тайѐргарлик кўриш босқичи
да ички ишлар органлари томонидан 
ташкилий, 
тезкор-қидирув, 
профилактик, 
йўл 
ҳаракати 
хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар амалга оширилади; 
Тадбирларни ўтказиш босқичида 
ички ишлар органлари 
томонидан қуйидаги муайян ташкилий тадбирлар амалга оширилади.
 
Жумладан, оммавий тадбир бошланишидан камида 4 соат олдин 
хизматга жалб этилган куч ва воситалар тақсимоти асосида зоналар, 
участкалар, секторлар, минбарлар, постлар, ҳалқалар, занжирлар, 
назорат ўтказиш жойлари ва бошқа постларга бўлинган ҳолда 
бириктирилган раҳбар ходимлар бошчилигида сафланиб, улар билан 
қўшимча равишда йўл-йўриқнома ўтказилади. 
Хизматга жалб этилган шахсий таркиб белгиланган хизмат 
жойларини эгаллаганларидан сўнг, тезкор штаб раҳбари ва аъзолари 


371 
томонидан ходимларнинг хизмати қандай ташкил этилганлиги, 
ажратилган куч ва воситаларнинг етарли эканлиги, ходимларнинг 
экипировкаси, ажратилган алоқа, транспорт ва бошқа техник 
воситаларнинг созлиги, ходимларнинг ўз хизмат вазифаларини қай 
даражада билишлари ўрганиб чиқилади. 
Ҳар бир гуруҳ раҳбарининг алоқа воситалари билан, кузатув 
постлари ва ҳужжатлаштириш гуруҳларининг эса фото-видео 
аппаратлар билан таъминланганлиги, уларга алоқа чақирув номлари 
белгиланганлиги текширилади. 
Ажратилган захира кучлари бириктирилган масъул раҳбар ходим 
бошчилигида тадбир ўтказилаѐтган объектга, яъни яқин масофада 
жойлашган объектларда, ажратилган махсус транспорт воситаларида 
жойлаштирилади. 
Бошқарув пункти ички ишлар органларининг махсус алоқа 
воситалари билан жиҳозланган автобуси ѐки бошқа турдаги 
транспорт воситаларида, шунингдек, бевосита тадбир ўтказилаѐтган 
ва кўзга ташланмайдиган жойда алоҳида ажратилган хонада 
жойлаштирилади. 
Хизматга жалб этилган барча ички ишлар органлари 
нарядларининг хизматини бошқариш, уларнинг ўзаро ҳамкорлигини 
таъминлаш мақсадида бошқарув пунктида ички ишлар органлари, ички 
ишлар органлари, ички ишлар органлари ва бошқа хизматларнинг алоқа 
йўналишларида ишловчи алоқа воситалари ўрнатилади. 
Тадбир давомида ички ишлар органлари нарядларига алоқа 
воситаларидан фақат кўрсатма ѐки топшириқларни қабул қилиш, 
зарур ҳолларда эса вазият тўғрисида тезкор штабга ахборот бериш, 
шунингдек, қўшимча нарядлар ажратилишини сўраш учун 
фойдаланишлари тўғрисида кўрсатма берилади. 
Тезкор штаб бошлиғи томонидан участкалар, ҳудудлар, сектор-
лар, минбарлар, постлар, ҳалқалар, назорат-текширув пунктлари ва 
бошқа постларда хизматга жалб этилган ички ишлар органлари 
нарядларининг раҳбарлари орқали тезкор вазият ўрганилиб, ИИВ-
ИИББ-ИИБ навбатчилик қисмига ахборот бериб борилади. 


372 
Тадбир якунланиши олдидан тадбир иштирокчилари ва 
томошабинларнинг ҳаракатланиш йўналишлари қўшимча ходимлар 
ѐрдамида тўлиқ назоратга олиниб, ушбу йўналишлардаги ҳудудларда 
фуқаролар оқими камайиб, тўлиқ тарқаб кетгунига қадар хизмат олиб 
борилиши таъминланади. 
Тезкор-қидирув 
тадбирларида 
террорчилик-қўпорувчилик, 
фуқароларни гаровга олиш билан боғлиқ жиноий ҳаракатлар ва 
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида объектнинг яқин 
ва узоқ атроф-ҳудудларида, иншоатга кириш-чиқиш жойларида ва 
унинг ички қисмида фуқаролар кузатилади, шубҳали туюлган 
фуқароларнинг ҳужжатлари текширилиб, шахсини аниқлаш чоралари 
кўрилади.
Тадбирларни ўтказиш босқичида ички ишлар органлари 
томонидан қуйидаги профилактик тадбирлар амалга оширилади:
тадбир бошланишидан олдин объектнинг атроф-ҳудудларида, 
тадбир ўтказилаѐтганда эса ўраб олинган ҳудудлардаги назорат-
текширув пунктларида, чипталар сотиладиган кассалар олдида, 
иншоатга кириш-чиқиш эшикларида, секторлар ва минбарларга 
чиқиш жойларида ички ишлар органлари нарядларининг хизмати 
ташкил этилади; 
объект маъмурияти томонидан бинонинг кириш эшикларида 
назоратчилар 
қўйилиши 
ташкиллаштирилиб, 
уларга 
ѐрдам 
тариқасида масъул раҳбар ходим бошчилигида ички ишлар 
органларининг нарядлари ажратилади; 
объект назоратчиларига тадбир иштирокчилари ва томошабинлар 
қўлларидаги чипталар ҳамда таклифномалар ва рухсатномалар 
асосида иншоатга киритилишида ѐрдам кўрсатилади; 
объект назоратчилари билан ҳамкорликда махсус техник 
воситалардан фойдаланган ҳолда томошабинлар ва иштирокчи-
ларнинг қўлларидаги сумкалар, портфеллар ва бошқа катта ҳажмли 
нарсалар кўздан кечирилади; 
тадбир бошланганидан сўнг томошабинлар ва иштирокчиларнинг 
йўлакларда, зинапояларда туришларига, фуқароларнинг осойишта-


373 
лигига ҳалақит беришларига йўл қўймаслик чоралари кўрилади; 
томошабинларнинг 
саҳна 
ѐки 
тадбир 
ўтказилаѐтган 
майдончаларга чиқишларига йўл қўймаслик мақсадида улар атрофида 
ички ишлар органлари нарядларининг хизмати ташкил этилади; 
хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчиларнинг бинони 
периметри бўйлаб, секторларнинг биринчи қаторида ўтиришлари, 
вазият оғирлашган ҳолатларда эса ўринларидан туриб, томошабинлар 
ўтирган тарафга бурилишлари ва уларнинг хулқ-атворини 
кузатишлари ташкил этилади; 
бадиий ва спорт жамоалари аъзолари, ҳакамлар ва бошқа алоҳида 
аҳамиятга эга бўлган меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш 
мақсадида уларга ажратилган хоналар олдида постлар ташкил 
этилади; 
тадбир давомида фуқароларнинг шахсиятига тегувчи ҳаракат-
ларнинг олдини олиш, хизмат олиб бораѐтган ходимларнинг қонуний 
талабларини бажармаган шахсларни объектдан чиқариб юбориш, 
жамоат тартибини бузган фуқароларни эса маъмурий ѐки жиноий 
жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади; 
тадбир ўтказилиши пайтида фуқароларнинг кайфиятини 
бузмаслик мақсадида содир этилаѐтган ҳуқуқбузарликларга нисбатан 
профилактик таъсир кўрсатиш йўли билан жойида ҳал қилиш, 
мастлик ҳолатидаги шахсларни тадбир ўтказилаѐтган ҳудудга 
киритмаслик чоралари кўрилади, ўзини бошқара олмайдиган 
даражада 
мастлик 
ҳолатидаги 
шахсларнинг 
қариндошлари, 
ҳамкасблари ѐки таниш-билишлари кузатувида уйларига жўнатилади; 
тадбир тугашига 15-20 дақиқа вақт қолганда тезкор штаб 
раҳбарияти томонидан барча гуруҳ раҳбарларига алоқа воситалар 
орқали ходимларнинг ҳушѐрлигини ошириш, уларнинг жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги иш 
фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида кўрсатмалар берилади. 
Тадбирларни ўтказиш босқичида ички ишлар органлари 
томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган 
қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: 


374 
оммавий тадбир ўтказилаѐтган объект ва унинг атроф-
ҳудудларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари 
кўрилади; 
транспорт воситаларининг ўғирланиши ва олиб қочилишининг 
олдини олиш мақсадида автотураргоҳларда ички ишлар органлари 
ѐки бошқа хизмат ходимларининг кузатув хизмати ташкил этилади; 
оммавий 
тадбир 
ўтказилаѐтган 
ҳудудга 
фақат 
махсус 
рухсатномаси бўлган транспорт воситалари киритилади. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish