14.4.1. Дон ўсимликлари (буғдой, шоли, маккажўхори, арпа, сули, жавдар, гречиха, нўхат кабилар) ни етиштириш. ¶аллакор хўжалик-дон етиштириш билан шуғулланади.
Дуккакли дон экинлари-асосан дон олиш мақсадида экиладиган дуккакдошлар оиласига мансуб ўсимликлар. МДҲда дуккакли дон экинларидан рус нўхат, нўхат, ясмиқ, вика, ловия, мош, соя ва бошқалар экилади.
Донли бошоқдошларга-дон тайёрлаш учун экиладиган буғдой, арпа, сули, тариқ каби бошоқли ўсимликлар киради.
Маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда 2003 йили фақатгина сувли ерларда 4,7 млн тонна дон етиштирилди.
Уруғ таркиби ва ундан фойдаланишга кўра ғалла экинлари одатда 3 мустақил гуруҳга бўлинади: 1) бошоқли дон экинлари-буғдой, сули, арпа кабилар, 2) дуккакли дон экинлари-нўхат, мош, ловия кабилар; 3) ёғли дон экинлари - соя, ерёнғоқ кабилар.
Буғдой - бошоқдошлар оиласига мансуб энг муҳим озиқ-овқат ўсимлиги. ¶алла экинларининг ичида буғдой энг муҳими ҳисобланиб, баҳор ва кузда экилади. Бу ўсимликнинг 2 та тури мавжуд: юмшоқ буғдой ва қаттиқ буғдой. Буғдой донида 15-20% оқсил моддаси бор. Буғдойнинг маҳаллий навлари юқори ҳосилли, қурғочиликка чидамли, тезпишар, тупроқ-агроиқлим шароитига яхши кўникиб кетадиган бўлади.
Кузги буғдойнинг ўсиши ва ривожланиши ҳаво ҳарорати 2-3С дан то 36-40С чегарасида бўлади. Уруғда биохимик ва физиологик жараёнларнинг бошланиши учун ҳарорат 1-2С га тенг бўлиши керак. Агарда тупроқнинг 10 см чуқурлигидаги намлиги 6-7 мм дан кам бўлмаса буғдой ва арпа уруғининг униб чиқиши учун 5С дан юқори самарали ҳароратлар йиғиндиси 65С тенг. Лалмикор ҳудудларда экин муддати, ҳарорат ва тупроқнинг намлик даражасига қараб экиш-униб чиқиш давр давомийлиги 8 кундан 140 кунгача ўзгариши мумкин.
Ўсимликнинг табиий ҳолда чиниқишида ёруғлик ва ҳаво ҳарора-тининг таъсири муҳим аҳамиятга эга. Куз кунларида ёруғликнинг етарлилиги, ҳаво ҳароратини кундузи 11-14С, кечаси ва эрталаб эса –2 ... -3С бўлиши чиниқиш жараёнига мақбул таъсир этади. Шимолий ва марказий ҳудудларда ҳаво ҳарорати 5С дан турғун пасайиш томонга ўтганда жанубда эса 3С дан ўтганда, ўсимликнинг фаол вегетацияси камаяди ва ўсимликнинг тиним ҳолати бошланади. Ўсимликнинг қишловида қор қопламининг баландлиги 10 см ва ундан юқори бўлиши ғалла экинларини совуқдан сақлайди. Кузда экилган буғдойнинг нави ва чиниқишига қараб баҳорда вегетациянинг қайта тикланиши ҳаво ҳароратининг суткалик қиймати 3-5С дан турғун ошгандан сўнг бошланади. Вегетатив органларининг шаклланишида минимал ҳарорат 3-5С, генератив органлари ва бошоқланишида эса биологик минимум 10-12С ҳисобланади.
Кузги буғдой навлари учун зарур 5С дан юқори бўлган самарали ҳароратлар йиғиндиси: найчалашдан бошоқ тортишгача 330С ва бошоқ тортишдан мум пишиқлигигача 490С.
З.Х. Зайнутдиновнинг тадқиқот ишларида Ўзбекистоннинг лалмикор ерларида баҳорги буғдойни асосий вегетация даври учун тупроқнинг 1 м чуқурликдаги намлик заҳираси дала намлик сиғимининг (НС) оз миқдори 60-70% дан паст бўлмаса ҳосидорлик 10-12 ц/га дан кам бўлмаслиги исботланган.
Сули. Бизнинг шароитимизда кузда экиш учун «Тошкент-1» нави районлаштирилган ва суғориладиган ерларда дон олиш учун экилади ҳамда занг касали билан кам зарарланиши билан ажралиб туради. «Тезпишар» нави эса Бухоро, Қашқадарё вилоятларининг суғори-ладиган ерларида экиш учун районлаштирилган. Баҳорда ҳамма зоналарда суғориладиган ерлар экишга «Узбекский широколистний» нави районлаштирилган. Сулининг яна бир «Успех» нави Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятларининг суғориладиган ҳудудларида баҳорда экишга тавсия қилинган. Бу ўсимликнинг вегетацион давр давомийлиги 90-120 кунни ташкил этиши мумкин.
Сулининг уруғи 2-3С да ривожлана бошлайди. Шу сабабли у эрта экилади. Униб чиққан ниҳоллар ўсимликнинг навига қараб манфий ҳарорат -8, -9С га чидаши мумкин. Уруғ униб чиқишидан то тупланишигача 15С дан то 19С гача ҳаво ҳарорати мақбул ҳисобланади. Бу ўсимлик намлик шароитни хуш кўради ва ортиқча намланганлик шароитига бардош бера олади. Лекин ҳаво ҳароратнинг 38-40С ва ёз фаслида қурғоқчилик бўлиши ўсимликка салбий таъсир этади.
Арпа. Кузги арпанинг районлаштирилган навлари: Айқор, Афрасиёб, Болғали, Гулноз, Зафар, Каршинский, Мавлано, Нутанс-799, Лалмикор, Темур, Унумли-арпа киради.
Лалмикор деҳқончилик асосан тупроқда намликнинг атмосфера ёғингарчиликларидан фойдаланишга асосланган. Сурхондарё, Қашқа-дарё вилоятларининг лалмикор ерларида баҳорги дон экиш январ ойидаги илиқ кунлар-февралнинг биринчи ярми; Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида феврал ойи, адирлик, тоғ олди зонасида февралдан мартнинг бошларигача тоғ олди зонада мартнинг иккинчи ярми-апрел ойи ҳисобланади. Шуни қайд этиш керакки, қурғоқчил лалмикор шароитда баҳорги ғалла экинлари имконият борича эрта экилганда мўл ҳосил олишни таъминлайди.
Айрим йилларда, қиш ноқулай келганда, кузги бошоқли экинлар совуқ уриш натижасида жуда сийрак бўлиб қолади ва ҳосил кескин пасайиб кетади. Буни ўз вақтида аниқлаб кузда экилган навнинг уруғи қайта экилиши тавсия этилади. Уруғнинг уна бошлаш ҳарорати 1-2С, ҳаво ҳароратининг ўртача миқдори 8-10С бўлса уруғ 12-17 кун ичида, лекин ҳарорат 16-18С да 6-7 кунда униб чиқади. Униб чиққан уруғ -7, -8С совуққа чидайди. Арпанинг най чиқаришдан то бошоқланишгача самарали ҳарорат йиғиндисига бўлган талаби 330С, аммо бошоқланиш-мум пишиш даврида эса 400С атрофидадир. Маҳсулдорлик элементларининг шаклланишида ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 23С дан ошса ҳосил тўпланишига салбий таъсир этади. Арпанинг гуллашида ҳарорат манфий -1…-2С бўлса ўсимлик шикастланади. Вегетация давомийлиги навига ва агрометеорологик шароитга қараб 80-115 кунни ташкил этади.
Жавдар. Донли экинларнинг энг муҳимларидан бири бўлган жавдар бошоқдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик ҳисобланиб, Ўзбекистон шароитида «Вахш-116» нави 1983 йили районлаштирилган ва суғориладиган ерларда оралиқ экин сифатида экилиб келинади. Бу ўсимлик баҳорда бошқа ем-хашак экинлари етилмаган даврда кўкпоя сифатида ўриб олиш учун ҳам экилади. Хорижий давлатларда озиқ-овқат ва пиво саноатида кўпроқ ишлатилади. Кузги жавдар учун ҳар бир нави тезпишар, ўртапишар ва кечпишарлигига қараб уларга мос равишда фаол ҳарорат йиғиндиси 1300, 1350, 1400С ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |