14.9. Бедазорнинг буғланиш шароитлари.
Маълумки, агротехниканинг асосий вазифаларидан бири тупроқ-дан буғланишни камайтиришдир. Асосий буғланиш тупроқ ва ўсим-ликларнинг транспирацияси орқали бўлади ва иккала катталиклар жамланса умумлашган буғланишни ташкил этади.
Бедазордаги умумлашган буғланишни ҳисоблаб чиқиш учун Ф.А. Мўминов, С.С. Ибрагимовлар тавсия этган тенгламадан фойдаланилади. Вегетация даврида бедазорнинг ҳар ўн кунликда умумлашган буғланишини қуйидаги тенглама орқали топилади:
, R=0.98. (14.7)
Бу ерда, Е - ўн кунлик учун умумлашган буғланиш, мм; Х1 - ялпи радиация, ккал/см2; Х2 - радиацион баланс, ккал/см2; Х3 - ер юзасидан 2 м баландликдаги ҳаво ҳарорати, С; Х4 - 2 м баландликдаги сув буғининг эластиклиги, мб; Х5 - 2 м баландликдаги шамол тезлиги, м/с.
Лекин олимлар ҳамма станцияларда ҳам иссиқлик баланси кузатилмаслигини эътиборга олган ҳолда бедазордан ўн кунлик буғлани-шни йиғинди радиациясиз ва иссиқлик балансисиз ҳисоблаш, яъни фақат Х3, Х4, Х5 маълумотлари асосида ҳисоблашни таклиф қилишган, у ҳолда (14,7) тенглама эса қуйидагича кўринишга эга бўлади:
, R=0,95 (14.8)
Бедазорнинг алоҳида даврлари учун буғланишни ҳисоблаш ҳам мумкин.
Унда тенгламаларни кўриниши бундай:
баҳорда вегетациянинг бошланиш (тикланиш-биринчи ўрим)
, R=0,90; (14.9)
биринчи ўрим-иккинчи ўрим
, R=0,88; (14.10)
иккинчи ўрим-учинчи ўрим
, R=0,73; (14.11)
учинчи ўрим-тўртинчи ўрим
, R=0,97; (14.12)
тўртинчи ўрим-вегетация тугаши (бешинчи ўрим)
, R=0,93; (14.13)
Юқоридаги тенгламаларни параметр коэффициентлари ҳамма-сида мусбат бўлганлиги сабабли буғланиш ҳам кўпаяди.
Агарда метеорологик маълумотлар маълум бўлса юқорида келтирилган тенгламалардан фойдаланиб бедазордан бўлган буғланишни ҳисоблаш, сўнг баҳолаш мумкин. Бу тенгламалар бедани суғориш меъёрини гидрометеорологик омилларни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқишда фойдаланилади.
14.10. Тут - тутдошлар оиласига мансуб дарахтлар туркумига кириши билан баравар, у иҳота ўрмон ҳосил қилишда, манзарали дарахтлар сифатида ҳам фойдаланилади. Ўзбекистон қишлоқ хўжали-гининг муҳим тармоғи ипакчилик ҳисобланади. Тут барги билан тут ипак қурти боқилади. Бу дарахтнинг етилган меваси оқ, қизғиш, қора рангларда, мазаси эса ширин ёки нордонроқ, турли витамин ва шакар моддасига бой бўлиб, ҳўл ёки қуритилган ҳолда истеъмол қилинади.
Республикамизда ҳаво ҳарорати 5С дан турғун ўтиш давридан ва тут дарахти баргининг ёзилишидан бошлаб ипакчилик билан шуғул-ланиш ишлари авжига чиқади. А.К. Қобулжоновнинг агро ва гидрометеорологик станциялардаги тут дарахтини фенологик кузатиш матералларининг таҳлили шуни кўрсатдики, баҳордаги об-ҳаво шароити қандай келиши ва етиштирилаётган зоналарга қараб бирин-чи барг пайдо бўлгандан бошлаб то бешинчи баргнинг шакллани-шигача бўлган давр 5-15 кунни ташкил этади. Агрометеорологияда ҳаво ҳарорати баҳорда 5С турғун ўтиш санасидан тутнинг ривож-ланиши бошланади ва ҳисоб-китоб ишларни бажаришда минимал ҳарорат 5С деб қабул қилинган. 14.7-жадвалда тут баргининг етилиши учун самарали ҳароратлар йиғиндиси келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |