14.5-расм. Дефолиация самарадорлигини баҳолаш номограммаси.
Кузда эрта рўй берган қора совуқ (метеорологик будкадаги ҳаво ҳарорати –1... -2С) кўсакларнинг пишиш даври давомийлигини қисқартириб юборади, айрим ҳолларда ғўзанинг вегетацияси тўхтай-ди. Натижада ҳосил камайиб кетади. Қора совуқ бўлгунча териб олинган тола ҳосилининг сифати энг қиммат ҳисобланиб, унга жаҳон бозорида талаб каттадир. Ўзбекистон вилоятларида совуқ тушгунича териб олинган ҳосилнинг ялпи ҳосилга нисбатан таъминоти 10 йил мобайнида 3 йилдан ошмайди. ¶ўза кўсаги пишиш даврида тупроқ намлик даражасининг етарли бўлишини талаб қилади. Кўсакларнинг очилиб, пишиш даврида ортиқча суғориб тупроқни ортиқча нам билан таъминлаш зиён келтириши мумкин. Айрим йилларда, айниқса кузда ҳаво иссиқ келса ва самарали ҳарорат йиғиндиси етарли бўлганда қисқа муддатда эгат оралатиб суғориб туриш самарали ҳисобланади.
Ҳозирги даврда дунё бўйича ғўзанинг энг тезпишар янги навларини Ўзбекистон олимлари яратганлигини ва ҳудудимизда ишлаб чиқаришда қўлланилаётганлигини ва уларга эса турли миқдорий агрометеорологик кўрсаткичлар, баҳолаш учун мезонлар, ғўзанинг маҳсулдорлиги ва ҳосилдорлигини башоратлаш усуллари мавжудлигини алоҳида таъкидлаб ўтамиз. Бу эса талабалардан қўшимча мустақил равишда агрометеорологик адабиётлар билан танишиб чиқиш-ни тақозо этади.
14.3.7. ¶ўза остидаги тупроқнинг намлик заҳирасини ҳисоблаш.
¶ўза остидаги тупроқ қатламларидаги самарали намлик заҳира-сини ҳисоблаш услуби алоҳида фазалараро ривожланиш даврида ғўза майдонидан самарали намликни заҳирасини умумлашган буғланишга сарф этилган миқдори сув баланси соддалаштирилган тенгламасидан фойдаланилади ва унинг кўриниши қуйидагича:
, (14.3)
бунда: W - ўн кунлик учун ҳисобланган тупроқ қатламидаги намлик сарфи, мм; Wб ва Wо - самарали намлик заҳирасининг ўн кунликнинг бошидаги (Wб) ва охиридаги (Wо) қиймат, Х - ёққан бу давр учун ёғинларнинг йиғиндиси.
А.Қ. Абдуллаев ва Ф.А. Мўминовлар ғўза остидаги тупроқнинг турли қатламлари (0-30, 0-50, 0-70 ва 0-100 см) чуқурлигидан самарали намлик заҳирасининг сарфланишини башоратлаш усулини ишлаб чиққанлар.
Баҳорда ёмғирлар кам ёққан йилларда нами қочган далага экилган чигитни ундириб олиш ва кейинги ривожланиши учун тупроқнинг фақат юза қатламинигина намлаш (енгил суғориш) ишлари бажарилишидан ташқари ғўзанинг кейинги ривожланишини инобатга олиб тупроқнинг чуқурроқ қатламини ҳам намлашга эътибор қаратилади. Тупроқнинг турли қатламларидаги самарали намлик заҳираси маълум бир давр учун ўзгариши бошланғич самарали намликга ва мавжуд метеорологик омилларга боғлиқдир. ¶ўза ўсимлигининг остидаги тупроқнинг 0-30, 0-50, 0-70 ва 0-100 см қатламлар чуқурликларидаги намлик заҳирасини ҳар ўн кунликнинг охирги санасида башоратлаш учун қуйидаги маълумотлар керак бўлади: - ўн кунлик бошланиш давридаги турли қатламлардаги фойдали намлик заҳираси; ўн кунликда ёққан ёғиннинг ва суткалик ҳароратнинг йиғиндиси, ҳамда ҳисоб-китоб қилиш учун мавжуд боғлиқлик тенгламаларнинг ифодаси. Бу боғланишлар топилган алоҳида тупроқ қатламининг турли чуқурликлари тенгламаси кўриниши қуйидагича:
, (14.4)
Бу тенгламадан ўн кунлик учун самарали нам заҳираси сарфини ҳисоблаб топишни ифодаси қуйидагича бўлади:
(14.5)
бунда: Wб ва Wо - ўн кунликнинг бошидаги (Wб) ва охиридаги (Wо) тупроқ самарали намлик заҳираси, мм; W - ўн кунликнинг охирида кутилаётган самарали нам заҳираси сарфи (мм); m ва t - буларга мос равишда ёғинларнинг миқдори ва ҳисоб олиб борилаётган ўн кунликдаги ёғинлар ва ўртача суткалик ҳарорат йиғиндиси; а, b, c, l -аниқланадиган параметрларнинг соний қийматлари.
¶ўзанинг фазалараро: экиш-ғунчалаш, ғунчалаш-гуллаш, гуллаш-биринчи кўсак очилиши, биринчи кўсак очилиши-вегетация тугаши даври учун А.Қ. Абдуллаев ва Ф.А. Мўминовлар юқоридаги тенгламанинг а, b, c, l - параметрлари соний қийматларини топганлар.
Мисол тариқасида ғўза остидаги тупроқ қатлами 0-30 см чуқурликдаги самарали нам заҳирасининг экиш-ғунчалаш даври учун тенгламаси қуйидагича:
, r = 0,82. (14.6)
Ҳисоблаш усули қуйидагича. Даставвал тупроқнинг бошланғич нам заҳираси, ёғин ва ҳаво ҳароратлари йиғиндисига оид маълумотларни агро ва метеорологик станциядан оламиз. Масалан, №-станцияси учун бошланғич нам заҳираси - Wб = 60 мм, ўн кунликда ёғин миқдори b = 25 мм, суткалик ҳароратнинг йиғиндиси 240С бўлсин. Аввал маълумотларни тенгламанинг номаълум қийматларини ўрнига қўйиб Wo=0,75х60+0,64х25–0,03х240+5,2 оддий арифметик усулда ҳисоблаб чиқилса, ўн кунликнинг охиридаги тупроқ нам заҳираси (Wo = 45,0+16,0–7,2+5,2=59.0) топилади. Келтирган мисолимиздан бошланғич нам заҳираси 60 мм бўлганда, ёғин миқдори (25 мм), ҳарорат йиғиндиси (250С) ни ҳисобга олганда ўн кунликнинг охирида ҳисоблаб топилган намлик заҳираси Wo = 59 мм ни ташкил этди ва Wб билан Wo қийматлари оралиғидаги фарқ 2 мм ни ташкил этди. Энди шундай шароитда ёмғир ёғмади, қиймати нолга тенг деб фараз қилайлик. Унда қолганларининг миқдорларини тенгламага қўйилса (Wo=45,0+0,0–7,2+5,2=43,0 мм) ва Wб билан Wo айирмасини топсак 17 мм тенг бўлади.
Демак, олинган даврда ёғин кўп бўлса бошланғич ва охирги нам заҳираси орасидаги айирма камаяди. Ҳарорат йиғиндиси ошган сари тупроқнинг намлик заҳираси камайиб боради. Бу ғўза остидаги тупроқ намлик заҳираси миқдори метеорологик омилларга боғлиқлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |