14.3.5. Гуллаш–биринчи кўсакнинг очилиш даври.
Бу даврда ўсимликка намлик таъминоти етарли бўлса симподиал шохчаларнинг пайдо бўлиши давом этади, ҳосилни ташкил этувчи кўсаклар пайдо бўлади. Барг сатҳи кенгайиши ҳам энг авжига чиқади. ¶ўзани етиштириш шароитига қараб самарали ҳаво ҳароратининг йиғиндиси ҳар хил бўлиши мумкин. Агротехника тадбирлари нормал ўтказилса ва намлик шароити мақбул бўлса кўсаклар сонининг тўп-ланиши самарали ҳаво ҳарорати йиғиндисига қараб гуллаш-биринчи кўсакнинг очилиши даври қуйидаги 14.1-жадвалда келтирилган тартибда ўзгаради. 14.1-жадвалда гуллаш кунидан бошлаб 10С дан юқори самарали ҳароратлар йиғиндиси tс га ва кўчат қалинлигига (минг/га) қараб бир туп ўртапишар ҳамда ингичка толали ғўза навларида ҳосил бўлган кўсаклар сони кўрсатилган.
14.1-жадвал
Ўртапишар ва ингичка толали ғўза навларида кўчат қалинлигига ва самарали ҳаво ҳарорати йиғиндисига қараб шаклланадиган кўсаклар сони
(Ф.А. Мўминов маълумоти)
tс
|
Ўртапишар навлар кўчат қалинлиги (минг/га)
|
Ингичка толали навлар кўчат қалинлиги (минг/га)
|
70
|
80
|
90
|
100
|
110
|
120
|
100
|
125
|
150
|
100
|
0,7
|
0,6
|
0,6
|
0,5
|
0,5
|
0,4
|
0,3
|
0,3
|
0,3
|
200
|
1,7
|
1,5
|
1,3
|
1,2
|
1,1
|
1,0
|
0,6
|
0,5
|
0,5
|
300
|
3.8
|
3,3
|
3,0
|
2,7
|
2,4
|
2,2
|
1.0
|
0,9
|
0,8
|
400
|
6,0
|
5,2
|
4,7
|
4,2
|
3,8
|
3,4
|
1,9
|
1,6
|
1,3
|
500
|
8,4
|
7.1
|
6,3
|
5,7
|
5,2
|
4,8
|
3,1
|
2,5
|
2,1
|
600
|
10,5
|
9,2
|
8,2
|
7,4
|
6,7
|
6,2
|
4,4
|
3,5
|
2,9
|
700
|
12,5
|
10,9
|
9,7
|
8,8
|
8,0
|
7,4
|
5,8
|
4,6
|
3,8
|
800
|
13,9
|
12,2
|
10,8
|
9,8
|
8,9
|
8,2
|
7,5
|
6,0
|
5,0
|
900
|
14,5
|
12,7
|
11,3
|
10,2
|
9,3
|
8,5
|
9,4
|
7,5
|
6,2
|
1000
|
14,9
|
12,9
|
11,5
|
10,3
|
9,4
|
8,6
|
11,3
|
9,2
|
7,6
|
1100
|
15,0
|
13,0
|
11,6
|
10,4
|
9,5
|
8,6
|
13,7
|
11,1
|
9,2
|
1200
|
15,0
|
13,0
|
11,6
|
10,4
|
9,5
|
8,6
|
16,2
|
13,0
|
10,8
|
1300
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
18,6
|
14,9
|
12,4
|
1400
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
21,3
|
16,4
|
13,6
|
1500
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
21,5
|
17,1
|
14,2
|
¶ўза поясининг баландлиги маълум даражада намлик таъминотининг инерцион кўрсаткичиси ҳисобланади. Шу муносабат билан ғўзанинг маҳсулдорлик элементларидан бири бўлган кўсаклар миқдорининг ўсимлик баландлигига ва самарали ҳаво ҳароратлари йиғиндисига боғлиқлиги А.Қ. Абдуллаев илмий ишларида келтирилган ва 14.4-расмда кўрсатилган.
А
14.4-расм. ¶°за к°сагининг максимал шаклланган ми±дорига нисбати фоиз ³исобдаги ±ийматини гуллаш фазасидаги °симликни баландлигига (h, см) ва
самарали ³арорат йи²индисига (tс) бо²ли±лиги
гарда ғўзанинг гул-лаш фазасида баландлиги, гуллаш-биринчи кўсак очилиш давридаги самарали ҳаво ҳарорати йи-ғиндиси маълум бўлса 14.4-расмдаги номограм-мадан фойдаланиб кўсак-ларнинг максимал юза бирлигидаги миқдорига нисбатан неча фоиз маҳ-сулдорлик элементи, яъ-ни кўсак шакланганлиги аниқлаш мумкин.
\
14.3.6. Кўсаклар очилиши ва пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш даври.
Бу даврда биринчи очилган кўсаклардаги чаноқларнинг аста-секин қуриши билан баравар уруғ ва толанинг пишиш жараёни рўй беради. Кўсакларнинг очилиш ва пишиш тезлиги ҳаво ҳароратига, ҳаво ва тупроқнинг намлигига, шамол тезлигига, буғланишнинг жадаллиги ва бошқа агрометеорологик, биологик омилларга боғлиқ бўлади. Ҳосилни машиналарда териб олиш ишлари бошланади. Уни амалга ошириш эса шаклланган кўсакларнинг очилиши умумий шаклланган кўсакларга нисбатан 70% ни ташкил этиши ва ғўзанинг 75-80% барги тўкилган бўлиши керак. Бу эса дефолиантлардан фойдаланишни тақозо этади.
Дефолиация-терим олдидан кимёвий моддалар билан ғўза баргларини тўкиш, кўсакларнинг очилиши учун мақбул микроиқлимий шароит яратиш учун қўлланилади. Дефолиация қилинганда ғўза қатор ораларидан шамол ўтиши яхшиланади, пайкаллардаги ҳавонинг нисбий намлиги камаяди. Натижада ғўза тупларининг орасида, айниқса уларнинг ўрта ярусидаги шохлардан ер юзасигача бўлган оралиғида ҳаво ҳарорати юқори бўлиб, кўсакларнинг барвақт етилишига ва очилишига фойдали таъсир қилади. Бунда кўсакларнинг очилиши тезлиги дефолиация қилинмаган пахтазордагига нисбатан 20-30% га ошади. Шунинг учун кимёвий моддалар билан баргларни ўз вақтида тўкиш ишларини бошлаш ва тамомлаш муддатини белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Чунки барвақт дефолиация қилинса ғўзаларнинг ҳосили камаяди, тола сифати ёмонлашади, кеч дефолиация қилинганда терим муддати кечикади, териш-йиғиштириш ишлари куздаги ёғин-сочин даврларига тўғри келади ва келгуси йил ҳосили учун бажариладиган агротехник тадбирларга халақит қилади. Куздаги об-ҳаво шароитлари пахта йиғим-терим даври учун катта аҳамиятга эга. Чунки, айрим йилларда ёғингарчилик шароитларининиг эрта бошланиши туфайли терим шиддати пасаяди ёки машиналар билан пахта териш ишлари тўхтаб қолади. Пахтанинг намлик меъёри 9-10% қабул қилинган. Ёғингар-чилик пахта толасининг намлик даражасига таъсир этади, натижада қўшимча қуритиш ишларини амалга оширишга тўғри келади. Масалан, 1-3 мм ёққан ёғин пахта намлигини 30-35% гача, 5-10 мм ёғса-50% гача ошириб юборади. Республикамиз шароитида беқарор об-ҳавони ёмғирлар билан кузатилиши октябр ойининг охирларида, алоҳида йилларда эса ҳаттоки сентябр ва ноябр ойларида ҳам содир бўлади.
Дефолиация ишларини ўтказиш ўз навбатида ғўзанинг биологик етилишига ва куздаги об-ҳаво шароитига боғлиқ. Алоҳида далаларда ғўза баргларини кимёвий моддалар билан тўктириш ҳар бир туп ғўзада камида 2-3 та кўсак очилганда, юқори 35-40 ц/га ҳосил олинадиган пахтазорда эса ҳар тупда 3-4 та кўсак етилганда амалга ошириш ва ҳаво ҳароратининг ўртача суткалик миқдори 17С дан барқарор пасая бошлаганда тамом қилиш тавсия этилади. ¶ўзанинг ўртапишар навларида суткалик ҳароратнинг йиғиндиси 200С етганда пахтазорда бир туп ўсимликда 2-4 та кўсак пишиб етилади. Демак, ҳаво ҳаро-ратининг суткалик йиғиндиси 200С дан ошганда дефолиацияни бошлаб, ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 17С дан барқарор пасайишида тамомлаш керак. Республикамизда ўртача суткалик ҳароратнинг 17С дан турғун пасайиши ғўза экиладиган асосий ҳудудларда 22-28 сентябрда, Қорақалпоғистоннинг шимолий районларида 17-20 сентябрда, Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудларида сентябрнинг охирлари ва октябр ойининг бошларида кузатилади.
Дефолиация самарадорлигини баҳолаш учун Р.С. Арислонов томонидан тузилган 14.5-расмдаги номограммани изоҳлаб ўтамиз.
Номограммадан баргларнинг тўкилиш фоизи, дефолиация пайтидаги ҳаво ҳароратига ва дефолиация ўтказилгандан сўнг 12 кун ичида тўпланган ўртача суткалик ҳаво ҳароратининг йиғиндисига боғлиқлиги кўриниб турибди. Дефолиация ўтказилаётган вақтдаги ҳароратни, дефолиациядан кейин 12 кун ичида тўпланган ўртача суткалик ҳаво ҳароратининг йиғиндисини инобатга олган ҳолда ва номограммада уларнинг миқдорини тақсимланишини таҳлили асосида ғўза баргининг тўкилишини баҳолаш мезони қуйидагича: а) тўкилган барг-лар 50% дан кам бўлса «қониқарсиз»; б) 51-70% бўлса «қониқарли»; в) 71-85% чегарасида бўлса «яхши»; г) 85% ва ундан ошиқ барг тўкилган бўлса «жуда яхши» деб баҳоланади. Шуни алоҳида қайд этиб ўтамиз-ки, дефолиантлар ҳавонинг намлигига жуда таъсирчан бўлганлиги сабабли дефолиация ўтказилаётганда ҳавонинг нисбий намлиги даражаси 40% дан кам бўлмаслигини тақозо этади ва буни эътиборга олингандагина юқори самарага эришиш мумкин.
Дефолиация ўтказилаётган вақтда шамол, шудринг ва бошқа агрометеорологик омиллар эътиборга олиниши шарт. Масалан, шамол бўлмаган вақтда бу тадбирни ўтказилса дефолиантлар баргга бир текисда ўтириши мумкин ва аксинча агар шамол тезлиги 3 м/с тенг шароитда ўтказилса шамол дефолиант моддаларни ҳаво оқими билан четга учириб кетиши натижасида атрофда ноқулай экологик вазиятни келтириб чиқаради. Республикамизнинг агрометеорологик шароитида эрталаб (соат 6-10 лар) ва кечки (соат 17-21 лар орасидаги) пайтлар дефолиация ўтказишга қулай шароит ҳисобланади. Пахтазорга тушган шудринг соат 9-11 ларда буғланади, натижада эрталабки соатларда ўтказилган тадбир яхши самара беради ва баргларнинг тўкилишини 5-15% га оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |