Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Ўсимликлар ривожланишининг ўртача тезлигини ҳисоблаш



Download 10,78 Mb.
bet169/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

14.2. Ўсимликлар ривожланишининг ўртача тезлигини ҳисоблаш
ва самарали ҳаво ҳарорати кўрсаткичларини аниқлаш
Ўсимликлар ривожланишининг ўртача тезлигини ҳисоблаш учун уларни даврнинг бир кунида ривожланишини билиш керак. Буни тушуниш учун 14.1 расмни келтирамиз. Расмда ғўзанинг С-4727 нави чигити униб чиқиш даврининг ҳароратга боғлиқлиги акс эттирилган. Бу ерда ордината ўқи бўйича ўсимликнинг бу даврда ўртача бир кунлик ривожланиш тезлиги, абсцисса ўқида эса ҳаво ҳароратининг ўртача суткалик қийматлари белгиланган. Координацион майдонда иккала катталикларнинг учрашган жойини нуқта орқали белгилаймиз. Нуқталар оралиғидан ўтказилган тўғри чизиқ ўсимлик ривожланишининг ўртача тезлиги билан ҳаво ҳароратининг узвий боғланганлигини кўрсатиб турибди. Бу тўғри чизиқни ордината ўқи билан кесишгунча пастга туширсак, ўша кесишган нуқтадаги ҳаво ҳароратини ўсимликларнинг ривожланишининг пастки ҳарорати деб қабул қилинади. Расмдан кўриниб турибдики, чигитнинг униб чиқиши ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 10С ва ундан юқори бўлиши зарур.
А

14.1-расм. Чигит униб чи±иш тезлигининг °ртача суткалик ³аво ³ароратига бо²ли±лиги.
гар бирор фа-залараро даврнинг давомийлигини n кун деб олсак, у ҳолда ўсимликнинг шу фазалараро даври ўтишининг ўрта-ча тезлиги га тенг бўлади. Масалан, бирор фазалараро ривожланиш даври 8 кун давом этса, бир кунлик ўртача ривожланиш тезлиги кунга тенг бўлади.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи пахтачилик бўлгани учун биз ғўзанинг ривожланиш ўртача тезлигини аниқлашга тўхталамиз.
Л.Н. Бабушкин ва А.А. Скворцовлар ғўзанинг бирор аниқ фазалараро ўртача ривожланиш тезлигини, шу даврдаги ўртача суткалик ҳаво ҳарорати билан қуйидагича боғланиши мумкинлигини кўрсат-ганлар:
(14.1)
бу ерда: - ўсимлик фазалараро ривожланишининг ўртача тезлиги, яъни 1 кундаги ривожланиш улуши; tўр - даврнинг ўртача суткалик ҳаво ҳарорати, С ларда; B - самарали ҳароратларнинг қуйи чегараси; А - ўсимликнинг қаралаётган даврни ўтиши учун зарур бўлган самарали ҳароратлар йиғиндиси, С ларда.
Юқоридаги (14.1) формуладан А ни яъни ўсимликнинг бирор даврни ўтиши учун зарур бўлган самарали ҳароратлар йиғиндисига бўлган талабини қуйидагича топамиз:


(14.2)

Бу формуладан фойдаланиб ғўза турли навларининг фазалараро ва бутун вегетация даврида ривожланиши учун самарали ҳароратлар йиғиндисига бўлган талаби топилган. Чигит экилгандан сўнг тупроқ намлик билан етарли таъминланганда, масалан С-4727 нави экиш-униб чиқиш даври давомида самарали ҳароратга бўлган талаби - 85С бўлса, Бухоро-6 нави учун эса самарали ҳарорат 100С тенгдир.


Бухоро-6 нави учун чигит экилгандан ғўза ниҳоллари кўрингунча 7 кун ўтди, шу даврда ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 25С га тенг дейлик. Ўсимликнинг ривожланиши пастки ҳарорат чегараси 10С га тенг деб олиб самарали ҳаво ҳарорати йиғиндиси қуйидагича ҳисоблаймиз:
А = (25 –10 )х7 = 15х7 =105С
Бу мисолда самарали ҳароратлар йиғиндиси 105С га тенг бўлган куни ғўзанинг Бухоро-6 нави чигитининг униб чиқиши таъминланади.
Демак, агрометеорологияда ўсимликларга намлик таъминоти етарли бўлган тақдирда уларнинг ривожланиши ва ҳосилининг шаклланишида самарали ҳароратлар йиғиндисига бўлган талабини шартли биологик вақт деб қабул қилинганлиги шубҳа уйғотмайди.
Энди айрим ўсимликлар учун топилган бир нечта агрометеорологик ва агроиқлимий кўрсаткичлар ва номограммаларнинг изоҳи билан танишамиз.

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish