14-боб. Агрометеорологик, агроиҚлимий
шароитлар ва кЎрсаткичлар
14.1. Агрометеорологик, агроиқлимий шароитлар ва кўрсаткичлар.
Юқоридаги бобларда иқлимий шароитлар ва агрометерологик кузатишлар ҳақида сўз юритган эдик. Эслатиб ўтамизки, қишлоқ хўжалик объектлари маҳсулдорлиги ва ҳолатини аниқловчи метеоро-логик ва гидрологик катталиклар агрометеорологик омиллардир. Уларнинг аниқ вақт давомийликда биргаликда мавжуд қишлоқ хўжа-лик объектларига муайян йилда ўсимликларнинг фазаларо давр давомийлигига, маҳсулдорлик элементлари, ҳосилдорлигининг шаклланишига йилдан-йилга ўзгариб турувчи об-ҳаво катталикларининг таъсирини агрометеорологик шароитлар деб қабул қилинган.
Агроиқлимий шароит - бу муайян жойдаги агрометеорологик шароитлар хусусиятининг кўп йиллик режимидир.
Агрометеорологик ва агроиқлимий шароитларни ўрганиш натижасида махсус соний кўрсаткичлар топилади. Бу кўрсаткичлар ўсим-ликларнинг ривожланиши, маҳсулдорлик элементлари ва ҳосилининг шаклланишида об-ҳаво ва иқлим катталиклари ўзгаришига жавобан уларнинг миқдори ҳам ўзгариб туради.
Демак, агрометеорологик ва агроиқлимий шароитларнинг бир-биридан фарқи агрометеорологик шароитлар - об-ҳаво катталикларининг муайян йиллардаги ўзгаришлари, агроиқлимий шароитлар эса агрометеорологик шароитларнинг кўп йиллик режими.
Агрометеорологик кўрсаткичлар деганда қишлоқ хўжалик ўсим-ликларининг агрометеорологик шароитларга бўлган талабчанлик хусусиятлари ва уларнинг ҳаётий фаолиятидаги ўсиш, ривожланишни атмосферадаги физик жараёнлар ва тупроқдаги намликка боғлиқли-гини миқдорий ифодаланишини тушунилади. Агрометеорологик кўрсаткичлар доимий эмас. Чунки ўсимлик илдизи остидаги тупроқ чуқурлигидаги намлик миқдорига қараб, унинг у ёки бу фазалараро даврида талаб қилинган фаол ёки самарали ҳароратларнинг йиғин-диси ўзгариб туриши мумкин.
Демак, агрометеорологик кўрсаткичлар ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва маҳсулдорлик хусусиятлари билан об-ҳаво катталиклари ва иқлим омиллари орасидаги боғланишнинг миқдорий ифодасидир.
Агрометеорологик кўрсаткичлар қишлоқ хўжалик ўсимликлари-нинг иқлим шароитларига талабинигина акс эттирмай, балки уларнинг алоҳида иқлим элементи ёки иқлим элементлари мажмуаси таъсирига берадиган жавобини ҳам кўрсатади. Агроиқлимий кўрсаткич-ларни иқлим ресурслари билан солиштириб, бирор географик район иқлим шароитларининг қишлоқ хўжалик экинлари у ёки бу турининг ўсишига қанчалик қулай ёки қулаймаслигини ўрнатиш имкониятини яратади. Кўрсаткичлар ўлчамсиз ва ўлчамли бўлиши мумкин. Маса-лан, ўлчамсиз коэффициентга Г.Т. Селянинов киритган гидротермик коэффициент (ГТК), яъни вегетация давридаги ёғинлар миқдорининг, худди шу даврдаги фаол ҳароратлар йиғиндисига нисбати мисол бўлса, ўлчамли коэффициентга эса бирор даврдаги ҳаво фаол ҳароратларининг йиғиндиси мисол бўлади.
Адабиётларда ва агрометеорологик хизмат кўрсатишда қўллани-ладиган кўрсаткичлар тури хилма-хил: соний коэффициентлар, регрессион тенгламаларнинг топилган коэффициентлари билан биргаликдаги ифодасини умумлаштирилган жадваллар шаклида келтирилиши ва турли мақсадларда фойдаланилиши мумкин бўлган номограмма, расмлар каби кўринишларда ҳам бўлиши мумкин.
Агрометерологик ва агроиқлимий кўрсаткичларнинг бир хиллиги ва бир-биридан қандай ҳолларда фарқланишига яна эътиборингизни қаратамиз.
Агрометеорологик кўрсаткичларни топишда ишлов материалларининг қатор сонига алоҳида аҳамият берилади. Тенгламалар ва уларнинг ҳадлари олдидаги коэффициентлар турлича бўлиши, икки, уч, тўрт номаълумли ва бошқа ўзгарувчиларнинг боғлиқлигини ифодалаши мумкин. Лекин кўрсаткич коэффициентларнинг амалиётда барқарор ишлаб туришини таъминлаш экспериментал ёки стандарт агрометеорологик кузатув материалларининг сифатига ва ишловдаги катталикларнинг қатор сонига ва ечими топилиши лозим бўлган масаланинг ечим мақсадига ҳам боғлиқ. Одатда, кўрсаткичларни топишда турли географик шароитда кузатилган маълумотларни қатор сони 15-25 йил ва ундан кўпроқ бўлгани агрометеорология ва агроиқлимий мақсадларни ечишда осонроқ бўлади. Аммо уч номаълумли регрессион тенгламалар коэффициентларини топишда қаторлар сони 30-40 йилни, тўрт номаълумлик коэффициентларини топишда эса 50-60 йилдан кам бўлмаслиги керак. Баҳолаш ва башоратлаш учун тузилаётган регрессион тенгламаларнинг коэффициентини топишда кузатув материаллари турли шароитларни ўзига қамраб олган бўлса, улардан амалиётда қўлланилиши ҳам узоқ йиллар давом этади. Агрометеорология амалиётида агрометеорологик кўрсаткичлар орқали ҳисоблаб топилган катталикларни ҳақиқий кузатувлардаги катталиклар билан доимо текширилиб борилади. Агарда ҳақиқийдан четланиш катта тафовут берса, унда услубни такомиллаштириш ёки янги услубларни яратишни тақозо этади. Агрометеорология соҳасида бундай масалаларни ҳал этиш учун тавсия этилган махсус рахномолар мавжудлиги муҳимдир.
Амалиётда бир хил кўрсаткичдан ҳам агрометеорологик, ҳам агроиқлимий кўрсаткич деган маънода фойдаланилади. Қўйилган мақсад ва вазифага қараб кўрсаткичларнинг номлари ўзгариши мумкин. Масалан, ғўзанинг гуллашидан то биринчи кўсак очилгунча бўлган даврдаги самарали ҳароратлар йиғиндисига бўлган талабчанлиги 850С деб олсак, унда бу агрометеорологик кўрсаткич сифатида ўсимликнинг аниқ йил учун ҳаво ҳароратини кўсакнинг очилиш фазасини олдиндан ҳисоблаб, санасини аниқлашда фойдаланилса, сўнгра шу кўрсаткичдан агроиқлимий кўрсаткич сифатида фойдаланиш эса бу давр учун ҳаво ҳароратини ўртача кўп йиллик миқдоридан фойдаланиб ғўзанинг биринчи кўсак очилишини ўртача кўп йиллик санаси аниқланса унда агроиқлимий кўрсаткичдан фойдаланилган бўлади. Чунки ўртача қийматли коэффициент кўрсаткичлари кўп йиллик кузатувлар асосида топилган бўлади.
Демак, агрометеорологик кўрсаткичларда агрометеорологияда ҳар йили юзага келган метеорологик шароитдан фойдаланилса, агроиқлимий масалаларни ҳал этишда ўртача кўп йиллик метеорологик катталиклардан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |