Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet176/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

14.4.2. Дуккакли дон экинлари.
Мош - дуккакдошлар оиласига мансуб, бир йиллик, тупроқдаги намликка талабчан ва иссиқсевар, юқори ҳароратга чидамли ўсимлик. У ловиянинг бир тури ҳисобланади. Ўрта Осиё ва Кавказ ҳудудларида дон сифатида экилади. Экиш чуқурлиги 3-4 см ташкил этади. Тупроқда нам доим етарли бўлишини талаб қилганлиги учун бир вақтнинг ўзида суғориш эгатлари олинади. Ўсиш ва ривожланиш даврида биологик азот тўплайди ва тупроқнинг унумдорлигини оширади
Мош ўсимлигининг уруғи 12-15С ҳароратда уна бошлайди, 18-20С да қийғос униб чиқади. Лекин совуққа чидамсиз бўлиб қора совуқ даврида–1С ҳароратда совуқ уради. У иккинчи экин ўрнида экилиб, қисқа кунли ўсимликлар тоифасига киради ва ёзда 10 июндан 10 июлгача экиб ҳосил олиш иқтисодий томондан самарали ҳисобланади. Мош ўсимлигининг вегетация даври баҳорда экилса 91-110, ёзда экилса 60-65 кунни ташкил этади. Унинг ҳосили тупроқнинг намлик даражасига қараб 12-18 ц/га ва суғориш усули билан намликни таъминлаб турилса 20 ц/га ва ундан ортиқ дон ҳосили олиш мумкин.
Ўзбекистонда суғориладиган ерларга экиш учун «Радость» ва «Победа-104» каби навлари районлаштирилган.
Нўхат. Дуккакли ўсимликлар, шулар қатори нўхат озиқ-овқат ва чорвачилик учун зарурдир. Деҳқончиликда нўхат ўсимлигини алмашлаб экишда фойдаланишни сабаби, у тупроқни азотга бойитади. Нўхат уруғининг унишининг бошланиши учун ҳаво ҳарорати 1-2С бўлиши кифоя қилади. Нўхат майсалари –5,-6С совуққа чидайди, лекин -20С совуққа чидайдиган навлари ҳам бор. Ўзбекистонда нўхатни кузда ёки эрта баҳорда экилади, ҳосили қанчалик эрта пишса, бўшаган жойга маккажўхори, жўхори ёки бошқа ўсимликларни экишга имконият яратилади.
Нўхатнинг гуллаш палласига кириши учун талаб қилинадиган минимал ҳарорат 2,7С ҳисобланади. Амалиётда пастки ҳароратни 0С ёки 1С деб олиниши ҳисоб ишларини осонлаштиради.
Муҳим агротехник тадбирлар: нўхатни суғориш, кўк массалари ва бошоғини йиғиб-териб олиш учун унинг униб чиқишини, гуллашини, айниқса ҳосилини пишиб етилишини башаротлаш катта аҳамиятга эга.


14.4.3. Шоли.
Ўсимликшунослик бўйича шоли тариқсимон дон экинлари гуруҳига киради ва бошоқдошлар оиласига мансуб, қадимий, бир йиллик маданий ўсимликдир. Жаҳон деҳқончилигида экиладиган майдони жиҳатидан фақат буғдойдан кейин иккинчи ўринда туради. Шоли иссиққа, ёруғлик ва намга талабчан бўлади. Энг тезпишар шоли навлари 85-110 кунда, кечпишарлари эса 135-150 кунда пишиб етилади. Шоли ҳарорати 11-12С дан ортиқ бўлган сувда ёки сернам тупроқда ўсади. Ўзбекистонда экиш учун Авангард, Аланга, Лазурний, Гулзор, Жайхун, Интенсивний, Толмос, Қорақалпоғистон, Нукус-2, УзРОС-7-13, Марварид, Истиқбол, Истиқлол ва бошқа шоли навлари районлаштирилган.
Қуйидаги 14.2-жадвалда Ўзбекистон шароитида шолининг вегетация даври давомийлиги, фаол ва самарали ҳаво ҳарорати йиғинди-сига бўлган талаби келтирилган. Агарда метеорологик станциядаги ҳароратлар ва шолининг навлари маълум бўлса 14.2-жадвалдан фойдаланиб шолининг экиш-мум пишиш даври давомийлигини ва мум пишиш фазасига ўтган санани аниқлаш мумкин.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish