Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet170/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

14.3. ¶ўза агрометеорологияси.
14.3.1. ¶ўза ва об-ҳаво.
Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ва иқлимий шароитлар қишлоқ хўжалик экинлари орасида пахтачиликка кўпроқ таъсир этади. Иқлим ва об-ҳаво шароитини амалиётда таъсирини ҳисобга олиб бориш асосида ғўзанинг ўсиши, ривожланиши, ҳосил элементларининг шаклланиши ва уларнинг етилиши учун қулай шароит яратиш мумкин.
¶ўзанинг маҳсулдорлиги, ҳосилининг миқдори ва сифати энг аввал экиш муддатига ва чигитни ундириб олиш технологиясининг мавжудлигига, об-ҳаво шароитларининг таъсирига боғлиқ.


14.3.2. ¶ўза уруғини экиш-уруғнинг униб чиқиш даври.
Тупроққа яхши ишлов берилган ва намлик даражаси етарли бўлган далага экилган ғўза уруғи ўртача суткалик ҳаво ҳарорати 10-11С да уна бошлайди ва апрел-майнинг бошларида ер бетига чиқади. Униб чиқиш даври 30-40 кунни ташкил этса ниҳоллар нимжон, тез-тез илдиз чириш касаллигига мубтало бўлади ҳамда юза бирлигига олинган кўчатлар сони сийрак бўлиб қолади, экиш-униб чиқиш даври давомийлиги мақбул намлик таъминотида ҳаво ҳароратининг ўртача суткалик миқдорига боғлиқдир. Униб чиқиш учун: ҳаво ҳароратининг ўртача суткалик қиймати 14С ва ундан юқори, уруғ экилган чуқурликдаги (0-5 см) самарали намлик заҳираси 6-8 мм бўлса яхши шароит ҳисобланади. ¶ўза уруғининг навига қараб униб чиқиш даврида самарали ҳаво ҳароратлари йиғиндисига бўлган талаби 84-100С ни ташкил этади. Нормал агротехника шароитида экилган сифатли чигитнинг униб чиқиш шиддати тупроқнинг намлигига, давр учун ўртача суткалик ҳаво ҳароратига ва тўпланган самарали ҳаво ҳароратининг йиғиндисига қараб ўзгариши 14.2-расмда келтирилди. Шунинг билан бир қаторда ҳаво ҳарорати ва тупроқ намлигининг ўзаро биргаликда экиш-униб чиқиш даври давомийлигига таъсирини 14.2-расмдаги номограмма ёрдамида ҳам кўрсатиш мумкин.



14.2-расм. ¶ўза чигитини экиш-униб чиқиш даври давомийлиги (n) нинг, ўртача
суткалик ҳаво ҳароратига (tўр, С), самарали ҳаво ҳарорати (с) ва тупроқнинг 0-5 см чуқурликдаги намлигига боғлиқлик номограммаси

Келтирилган маълумотлардан кўринадики, экиш кунида тупроқ-нинг 0-5 см қатламидаги самарали намлик заҳираси 8 дан 2 мм гача камайиши, самарали ҳаво ҳароратлари йиғиндисининг 100 дан 205С гача тўпланишига олиб келади ва унга мос равишда ҳавонинг ўртача ҳарорати бир хил бўлганда ҳам экиш-униб чиқиш даври 2 мартадан ортиқ чўзилиб кетади.


Номограммадан кўриниб турибдики, тупроқдаги намлик камайган сари экилган чигит иссиқлик ресурсларидан яхши фойдалана олмаганлигидан униб чиқиш чўзилиб кетади. Шунинг учун мавжуд шароитларда чигит экиш муддатини Гидрометеорологик таъминот хизматининг ёмғир ёғиши башоратига мослаштириб танланса мақбул иш бўлади.
Экиш-униб чиқиш даврида ёмғир кўп (10 мм ва ундан ортиқ) ёғса, сўнгра об-ҳаво исиб, кундуз кунлари ҳарорат 30С гача етса, тупроқ юзасида қатқалоқ пайдо бўлади. Айрим йилларда бир неча бор қатқалоқ пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда қатқалоқ туфайли тупроқ юза қатлами зичлашиб қолиши оқибатида униб чиқаётган ўсимлик ўсиши қийинлашади, чунки қалин қатқалоқ қатламини бузишга унинг кучи етмайди, натижада ўсимлик бутунлай нобуд бўлади ёки сийрак даражада униб чиқади. ¶ўза ниҳоллари учун айниқса баҳордаги қора совуқ хавфли ҳисобланади ва кеч баҳордаги тупроқ юзасида кузатиладиган манфий (-0,5...-1,0С) ҳароратлар ўсимликни нобуд қилади.
Одатда, ҳаво ҳароратининг 15С дан юқорига турғун ўтгандан сўнг экилган чигитлардан униб чиққан ғўза майсалари қора совуқдан зарар кўрмайди. Бундай кеч шароитларда чигитнинг экилиши ҳосил миқдори камайиб кетишига олиб келади. Сабаби, ўсимликнинг бутун вегетацияси учун иссиқлик етишмай қолади. ¶ўзани шўрланган тупроқда ҳам етиштириш ҳосилини камайтириб юборишини алоҳида қайд этамиз.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish