12.7. Микроиқлим ва фитоиқлим
Жойнинг рельефи хусусиятлари, қуёш радиацияси, фаол юза (тупроқ, ўсим-ликлар қоплами, сув омборлари ва иморатлар)нинг тури таъсирида вужудга келган кичкина ҳудуд ёки унинг айрим қисмларининг иқлими микроиқлим дейилади.
Микроиқлимнинг хусусиятлари тупроқнинг устки қоплами ва ҳавонинг бир неча метрдан то 100-150 м гача бўлган пастки қисмида, яққол сезилади.
Масалан, қумли чўлларнинг микроиқлими ўзига хос хусусиятларга эга.
Ўсимликларнинг яшаш муҳитидаги микроиқлим одатда фитоиқлим ёки экинлар орасидаги иқлим фитоиқлим деб аталади.
Демак, буғдой даласининг фитоиқлими, маккажўхори ўсаётган дала фитоиқлими, кунгабоқар ўсаётган дала фитоиқлимлари бир-биридан ўзининг хусусиятлари билан фарқ қилади, Фитоиқлим ҳам микроиқлимни вужудга келтирган омиллар таъсирида ҳосил бўлади.
Иқлим ўз навбатида макроиқлим, мезоиқлим (маҳаллий) ва микроиқлимларга ажралади. Бу атамаларни олимлар турлича талқин этадилар. С.П. Хромовнинг фикрича, кўп сонли метеорологик станцияларнинг кўп йиллик кузатишлари асосида аниқланган муайян географик минтақа ёки зонанинг иқлими макроиқлимдир. Дала, тоғ, дарё ва ўрмон каби жойлардаги метеорологик станцияларнинг кўп йиллик кузатишлари натижасида аниқланган мезоиқлим, бошқача айтганда ландшафт (маҳаллий) иқлимдир. Бир хил физик-географик шароитда флора, фауна, Ер сиртининг бошқа бўлакларидаги метеорологик станциялар кузатишлари ёрдамида микроиқлим белгиланади.
Ўсимликларнинг ҳаёти учун жуда муҳим бўлган ҳаво ҳарорати ва намлигини ер сатҳидан 2 м баландликда метеорологик будка ичига жойлаштирилган асбоблар ёрдамида ўлчанади. Бундай баландликда ер сатҳини қоплаган турли физик хоссага эга бўлган айрим участкаларнинг таъсири айтарли даражада силлиқланади ёки бартараф этилади ва турли метеорологик станцияларда олиб бориладиган кузатишларни иқлимшунослик нуқтаи назаридан таққослаш имконияти туғилади.
Демак, бутун дунё мамлакатларида об-ҳаво ва иқлимга оид радио ва телевидениядан бериладиган маълумотлар ердан 2 м баланддаги метеорологик будкага ўрнатилган асбоблар кўрсатишига доир маълумотлар тушунилади.
Асбобларни 2 м баландликка ўрнатиб кузатилганда фаол юзанинг таъсири жуда сезиларли даражада бартараф этилади ва кичик рельеф ўзгаришларини ҳисобга олишга имконият бўлмайди. Ҳақиқатдан 2 м баландликдаги кузатилган маълумот асосида тупроқ юзасини ўсимлик қоплаган ёки қопламаганлиги фарқи қолмайди.
Агарда кузатиш асбобини пастга тушира бошланса, одатдагидек ҳолат бўйича ўзгаради ва таглик сирт таъсири янада сезиларли бўлади. Бир вақтда бир жойда, масалан яланг тупроқ устидаги ҳаво ҳарорати ва намлиги билан иккинчи жойда тупроқ сиртини ўсимлик қоплаган бўлса, унинг устидаги ҳаво ҳарорати ва намлиги бошқача бўлади; шудгорланган ва шудгорланмаган далада ҳам фарқ борлиги кузатилади. Тупроқнинг чуқурлик бўйича ҳам ҳарорати ва намлиги фарқланади. Шундай қилиб, ҳар бир пахтазор, бедазор, лалмикор, суғориладиган, шудгорланган ё бўлмаса тошли, қумли, ботқоқли ерларда кузатиш маълумотлари бир-биридан фарқланади; ҳар бир дала, пастда жойлашган ёки аксинча тепаликдаги ҳаво ҳарорати, намлиги билан ўзига хос «“иқлим»ни ташкил этади. Бу ўз навбатида 2 м баландда жойлашган асбоблардаги кузатув маълумотларидан фарқланади ва ҳатто далага ёки район миқёсига киритилади. Бу алоҳида экинзорлар, экинсиз далалар, участкалар, оддий ландшафтлар жуда катта бўлмаган алоҳида қиялик-лар, тепаликлар, пастликларнинг иқлими ҳисобланади.
Иссиқлик баланси, ландшафтлар, қишлоқ хўжалик экинлари микроиқлимига ва фитоиқлимига оид илмий-тадқиқот ишларни, Ўзбекис-тон шароитида Б.А. Айзенштат, А.А. Скворцов, Ю.А. Скворцов, Л.Н. Бабушкин, Ф.А. Мўминов, И.Г. Грингоф, И. Туропов, О. Мирзаев ва бошқа олимлар бажаришган.
Ландшафт-манзара, кўриниш деган маънони англатади. Бошқача тушунтирадиган бўлсак, у маълум бир майдондаги турли ўсимликлар томонидан юзага келтирилган кўринишдир.
Чўл шароитида буталар остидаги тупроқ юзасининг ҳарорати, очиқ сояланмаган жойдагига нисбатан 9-13С га пастроқлиги қайд этилган. Тупроқнинг сояланган жойида тупроқ юзасининг суткалик ҳарорат амплитудаси, очиқ жойдагига нисбатан 25-30С га камаяди. Чўлларда қандим, қора ва оқ саксовул буталари қуёшдан келаётган ялпи радиациянинг 50–95 фоизини тўсиб қолади, бу эса тупроқда турли ҳарорат шаклланишига олиб келади.
А.А. Скворцов, Ю.А. Скворцов, Н.С. Орловскийлар воҳани суғо-рилиши туфайли кундуз кунлари ҳавонинг ҳарорати чўл ҳароратига нисбатан 2-4С пастроқлигини, лекин жазирама иссиқ кунларида айирма 10-15С бўлишини кузатганлар. Ҳавонинг намлиги кундуз кунлари бир-бирига яқинроқ, кечаси эса 20-30% фарқланиши аниқланган.
И.Г. Грингоф ва бошқалар жануби-ғарбий Қизилқумда микроиқлим кузатишларини ЎзР ФА Ботаника институти стационарида олиб боришган. Жонкелди, Оёқоғитма таянч метеорологик станцияларидаги ҳаво ҳарорати билан стационардаги ҳаво ҳарорати орасида боғлиқлик ўрнатишган ва қуйидаги тенгламалар:
, r = 0,97, (12.2)
, r = 0,96, (12.3)
орқали статистик боғлиқлик ифодаланган. Бу ерда У-микроиқлимга кузатиш ўтказиш жойининг ҳарорати; Хб - Жонкелди ва Оёқоғитма метеорологик станцияларидаги 2,0 м баландликга ўрнатилган метеорологик будкадаги ҳавонинг ҳарорати, r - корреляция коэффициенти.
Тошкент шаҳрида ёзнинг жазирама кунлари дарахт соялаган жойда ҳавонинг ҳарорати очиқ жойга нисбатан 1,4-4,7С га паст, намлиги эса 10-17% га юқорилиги илмий адабиёт маълумотларида қайд этилган.
Ф.А. Мўминов 1955 йил 8-26 июл ойида микроиқлимий кузатиш ўтказган ва бу вақтда беданинг бўйи кузатиш бошланишида 60-65 см, охирида 100 см га етган ҳамда гуллаш фазасида бўлганлиги сабабли ўсимлик тупроқни тўлиқ соялаган. Баҳорда картошка уруғини экилиши 70х70 см, кузатиш вақтида туганак тўплаш фазасида палакнинг бўйи 50-55 см бўлган. Маккажўхорининг бўйи 2 м атрофида, пишиш фазасини ўтаётганлиги қайд этилган.
12.3-жадвалда июл ойидаги кузатилган шудгорланган дала ва ўсимлик қоплаган далалардаги ҳаво ҳароратининг ўртача қиймати келтирилган. Бу жадвалдан кўриниб турибдики, ёзнинг энг қизиган ва ўсимликларнинг максимал ривожланиш даврида шудгорланган даладаги ҳаво ҳароратининг кундуз кунлик миқдори ўсимликлар билан банд бўлган далалардаги ҳаво ҳарорати билан таққослаганда, шудгорланган далада ҳаво ҳарорати сезиларли даражада юқори бўлган, бу эса тупроқнинг исиб кетиши билан тушунтирилади. Ўсимликлар орасида ҳаво ҳарорати буғланиш, транспирация ва тупроқнинг сояланиши ҳисобига, айниқса тупроқга яқин баландликда айтарли даражада паст бўлган.
Маккажўхори ўсимлиги орасида тупроқдан 20 см баландликда, ўсимлиги йўқ шудгорланган даланинг шу баландликдаги ҳароратга нисбатан куннинг биринчи ярмисида 2,0-2,5С, иккинчи ярмисида 3,5-4,0С, кечки соат 18 да эса фарқи 6С гача борган. Картошка даласида шу баландликда ҳавонинг ҳарорати шудгорланган даладаги ҳаво ҳароратига нисбатан биринчи ярим кунликда 1-2С, иккинчи ярим кунликда 2,5-3,0С ва соат 18 да 5С га фарқланган. Бедазор орасидаги ҳаво ҳарорати шудгорланган далага нисбатан биринчи ярим кунликда 5-7С, иккинчи ярим кунликда 8-9С, кечки пайтда эса 10,5-11,9С фарқ борлиги аниқланган. Ердан юқорига узоқлашган баландликларда(50 см ва ундан ортиқ, 150 см) ўсимлик қоплами бор жойдаги ҳарорат шудгорланган дала билан солиштирилганда ҳароратнинг пастлигича қолавериши давом этган, аммо фарқ жуда катта бўлмаган. Ф.А. Мўминовнинг тушунтириши бўйича кечаси ва эрталаб ҳаво ҳароратининг айирмалари юқори эмаслиги, қуёш чиқа бошлагандан сўнг картошка, маккажўхори ва беда ўсаётган далаларда буғланиш-нинг кучайиши билан фарқланиши, лекин шудгорланган майдонда иссиқликнинг буғланишга камроқ сарфланиши билан изоҳлаган.
Куннинг иккинчи ярмида тушаётган қуёш радиациясининг камайиб бориши туфайли ҳарорат ҳам пасайиб боради. Картошка, маккажўхори ва беда далаларида шудгорланган далага нисбатан буғланиш айтарли даражада юқори бўлишига қарамасдан ҳарорат тезлик билан пасая боради. Лекин фарқ соат 16-19 гача давом этади. Кечаси кузатилган ҳароратлар маккажўхори ва картошка даласида шудгорланган далага нисбатан 1-2С юқори, лекин бедазорда эса 1,0-1,5С паст бўлгани қайд этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |