Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


-жадвал Ўзбекистонда совуқ ҳаво мавжларининг тамом бўлиш саналари



Download 10,78 Mb.
bet144/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

12.2-жадвал
Ўзбекистонда совуқ ҳаво мавжларининг тамом бўлиш саналари
(Л.Н. Бабушкин маълумоти)



Совуқ мавжлар
(тўлқинлар)

Тамом бўлиши

кўпинча

энг кечкиси

Биринчиси

18-24 март

4-8 апрел

Иккинчиси

26-31 март

12-16 апрел

Тугашдан олдингиси

9-15 апрел

26-30 апрел

Охиргиси

24-30 апрел

11-15 май



12.6. Иқлим ўзгариши ва ҳозирги замон иқлимининг илиши
Ер шари иқлими асрлар мобайнида ўзгариб турган. Бундай ўзгаришлар жараёни натижасида бирор географик районнинг иқлими совуқроқ ёки иссиқроқ, намлиги кўпроқ ёки қypyқ бўлиб ўзгаради. Масалан, Арктикада учламчи давр бошларида иқлими анча илиқ бўлган, ўрмонлар ўсган, натижада кейин тошкўмир конлари вужудга келган. Ҳозирги вақтда иқлимнинг ўтган даврда ўзгаришини тушунтиришда 3 хил гипотеза мавжуд:
1. Астрономик гипотезаларда иқлимнинг ўзгаришларини Ер орбитаси элементларининг ўзгариши ва Ер айланиш ўқининг оғиш бурчаги тебранишлари билан боғлайди.
2. Физик гипотезаларда Ер иқлими ўзгаришини қуёш радиациясининг миқдорий ва спектрал таркибининг ўзгариши билан боғлаб тушунтирилади.
3. Геолого-географик гипотезаларда Ер иқлимининг ўзгаришла-рини қуруқлик, денгиз юзаларининг ўзгариши, материкларнинг жойлашиши, денгиз оқимларининг йўналиши ва қувватининг ўзгариш-лари билан боғлайди.
Ҳозирги вақтда ўтган даврдаги иқлим ўзгаришларини тушунтирадиган ягона гипотеза мавжуд эмас.
Иқлимнинг табиий ўзгаришлари жуда секин бориб, асрлар ёки миллионлаб йиллар мобайнида рўй беради. Аммо инсонларнинг хўжалик фаолияти бирор жой иқлимининг тезроқ ўзгаришига сабаб бўлади. Иқлимнинг ҳозирги замон илиши антропоген омиллар оқиба-тида бўлмоқда деган олимларнинг фикри бор. Ҳозирги вақтда ёқилғи ёқиш кўпайиб бормоқда, бунинг оқибатида атмосферадаги СО2 газининг концентрацияси йил давомида умумий миқдори 0,2 фоизга ошаётир. Бу эса Ер юзидаги ҳаво ҳароратининг ортишига олиб келиши мумкин.
ЖМТнинг ҳозирги замон иқлимининг илишига оид айрим маълумотлари билан танишиб чиқамиз.
Об-ҳаво ва иқлим чегара билмайди ва уларда ўзгаришлар содир бўлиши, дунё мамлакатларининг сиёсий чегараси уларга таалуқли эмас. ЖМТ бу борада бутун дунё мамлакатлари билан келишилган қарорига мувофиқ ҳар бир давлатнинг миллий гидро-метеорология хизмати билан алоқа ўрнатган ва узвий ҳамкорликда илмий, назарий-амалий ишлар олиб боради. ЖМТ Конвенцияси бўйича 1950 йил 23 мартдан бери ҳар йили шу санани жаҳон метеорология куни деб белгиланган. Шунга мувофиқ ҳар йили ўзига хос ва мос равишда йилнинг номи белгиланади. Масалан, 2003 йил «“Бизнинг келажак иқлимимиз» деб аталган бўлса, 2004 йил эса -“ «Тоза ичимлик сув йили» деб ном олган.
Иқлим Ердаги ҳаётга, озиқ-овқат хавфсизлигига, ҳаёт ва молу дунёга, сув ресурсларига ҳамда барқарор тараққиётга чуқур таъсир этади. Бундан ташқари, иқлим маълум даражада инсоният кайфиятига, хусусиятига, ҳаттоки турмушига, фикрлашига, соғлиғига ва маданиятига таъсир этади. Аммо инсоният сайёрамизни ўраб турган нозик ҳаво қатлами хусусиятининг ўзгаришига сабабчи бўлаётганлигига гувоҳлик берувчи маълумотлар ҳам бор. Шунинг учун иқлимий ресурсларни ҳимоя қилиш ва келажак ҳаётда тоза ҳаво, тупроқ ва сувни ҳозирги ва келажак авлодга сақлаш учун тинимсиз курашлар олиб борилмоқда. Бунга фуқаро жамиятларини, сиёсатдонларни, ялпи ахборот манбаларини жалб этилмоқда.
Иқлим ўзгариши ўтган даврларда ҳам бўлганлиги кўпчиликка геологик-архив манбалардан маълум. Лекин кейинги даврда дунё миқёсида (глобал) ўртача ҳарорат 0,6С юқорига кўтарилиши, асбоблар билан 1860 йиллардан бошлаб ўлчанган кузатишларда қайд этилиши асосан инсониятнинг фаолияти туфайли рўй бермоқда.
Узоқ йиллар давомида асбоблар билан ўлчаш амалга оширилгандан буён 1998 йили энг иссиқ йил бўлди ва 2001 йил эса иккинчи энг иссиқ йил бўлган деб ҳисобланди. ХХ асрда 100 йил мобайнида 90-йилдан сўнг қолган ўн йиллик энг иссиқ ўн йиллик деб қайд этилди. Бу борада сўнгги ХХ асрдаги ҳароратни илиш даражасини давомийлиги минг йил ичидагига қараганда юқори бўлганлиги эҳтимоли бор.
Ҳозирги замон иқлим илиши кузатувларининг атмосферадаги, иссиқхона газларининг концентрацияси билан боғланганлигини исботловчи далиллар мавжуд. Иссиқхона газларининг асосий элементларидан бири бўлган карбон оксидини (СО) концентрацияси 1750 йилдан миллион ҳажм (ppm) бўйича 280 заррачадан 2001 йилнинг охирида эса 370 дан ошган, ёки 32% дан ҳам кўп. Бу даврда атмосферада метан ва азот оксиди концентрацияси буларга мос равишда 151% ва 17% га кўпайган. Буни бошқачароқ тушунтирадиган бўлсак, ёнилғидан фойдаланишнинг ортиб бориши асосий омил ҳисобланмоқда. Атмосфера қатлами ҳозирги пайтдагидек карбонат ангидрид гази билан тўйинганлик даражаси ўтмишда кузатилмаган. Охирги муз кўчиш даври деярли 12 минг йил илгари ер атмосферасидаги ҳар миллион молекула ҳисобига 200 та СО2 молекуласи тўғри келади. Шундан буён жараён аста-секин кўтарилиб келаяпти. Атмосферанинг бу зарарли газ билан тўйиниш даражаси миллион молекула 270 тани, сўнгги юз йилликда эса бу ҳолат жадал тус олиб, ҳозирда 379 тани ташкил этмоқда. Бундай жараён давом этаверса, яқин 50 йилда ер юзи ҳарорати яна икки даражага кўтариладиган бўлса, шу асримиз охиридаёқ ер юзида биронта ҳам музлик қолмайди.
Дунё бўйича ҳароратнинг илиши натижасида денгиз сувларининг ўртача сатҳи 10-20 см кўтарилган. Бу кўтарилиш эса сўнгги 3000 йилдагига нисбатан 10 маротабадан ошган деб баҳоланган. Шимолий ярим шардаги денгиз музлигини узунлиги сўнгги 50 йил ичида тахминан 10-15 фоизга камайган. ХХ асрда денгиз ва дарёларнинг муз қоплами давомийлиги тахминан 2 ҳафтагача қисқарган. Сўнгги 45-50 йил давомида ёзнинг охири ва кузнинг бошланиш даврларида шимолий муз океанининг муз қатлами 40 фоизга қисқарган ҳамда 100-150 йил давомида эса ноқутбий минтақаларда тоғдаги музликлар кенг кўламда чекинганлиги кузатилган.
Ер шарининг турли ҳудудларида охирги 30 йиллик даврда об-ҳаво ва иқлимий экстремал ҳодисаларнинг бирмунча қатор жойларида ҳеч кузатилмаган: тошқинлар, тропик циклонлар ва қурғоқчиликлар бўлган. Сўнгги 10 йилликда дунё миқёсида гидрометеорологик офатлар миқдори 2 маротаба ошгани кузатилган.
Дунё бўйича ҳароратнинг илиш эҳтимоллигининг энг ёрқин намоёндаси сифатида флора ва фауналардаги ўзгаришларни кўрсатиш мумкин. 1960 йиллардан бошлаб шимолий ярим шарнинг айрим қисмларида вегетацион даврнинг давомийлиги тахминан 11 кунга узайган. Вегетацион даврда айрим ўзгаришлар қишнинг юмшоқ келиши билан боғланган. Бу эса 1970 йилдаги бошланган дунё бўйича умумий илиш тартиботининг бир қисми бўлган. Бошқа ўзгаришлар эса катта баландликдаги Альп тоғлари ўсимликларнинг ўсиши бўлса, баҳорда қушларнинг эрта тухум қўйиши ҳамда капалакларнинг шимол томонга силжиши кабиларни мисол сифатида кўрсатиш мумкин. Жанубий океанларнинг энг жанубий ороллари билан Антарктика ярим ороллардаги ўсимлик қопламининг қалинлашиши кузатилмоқда. Бунда сўнгги юз йил ичида илмий-техниканинг ривожланиши билан иқлим ўзгариши боғлиқлиги борлиги ва инсоният фаолияти экологияга кучли салбий таъсир этаётганлигини аниқлаш мумкин бўлди. Яна мисол тариқасида Ўзбекистоннинг унумдор тупроқларини қашшоқла-шиб кетиши ва Орол денгизи фожиасига ҳам назар ташласак юқоридаги хулосаларни исботлашга ҳожат қолмайди.
Шуни алоҳида қайд этиб ўтамизки, Ернинг исиши яна озгина кучайса, бунинг оқибатида сув тошқинлари кўпайиб, инсонларга зарари ортиб кетади.
Иқлимий шароитларни ҳисобга олиш ва фойдаланиш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг маҳсулдорлигини оширишда катта аҳамиятга эга.
Масалан, дашт зонасида ерни кузда ҳайдаш билан инсон шу жойларнинг иқлимига катта таъсир кўрсатади. Ер ҳайдалганда қуёш радиациясининг бир қисмини тўсиб қолувчи ўтлоқлар йўқ бўлиб кетади. Натижада тупроқнинг иссиқлик ва намлик режими ўзгаради.
Бирор жойнинг иқлимига суғориш ҳам катта таъсир кўрсатади. Экинларни суғоришда Ер юзига тушаётган йиғинди радиациянинг бир қисми сувни буғлатишга сарф бўлади. Шунинг учун ҳаво ва тупроқнинг ҳарорати бир оз пасаяди. Натижада ҳавонинг намлиги ортиб қурғоқчилик ва гармселнинг таъсири камаяди.
Машҳур рус олими К.А. Тимирязев 1897 йилда иқлим ҳақидаги маълумотлар қишлоқ хўжалиги учун ўсимликларнинг иқлим омилларига қўядиган талабларини ҳам аниқлангандагина қизиқишга эга деб таъкидлаган эди. Бу фикрдан иқлимни қишлоқ хўжалиги нуқтаи назаридан баҳолаш учун ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши билан иқлим омиллари орасидаги миқдорий ифодаларни аниқлаш зарурлиги кўриниб турибди.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мақсадларида иқлимни баҳолаш услубиятини яратишда ўсимлик учун асосий ҳаёт омилларининг ўзаро тенглик (ёки алмаштириб бўлмаслик) ва муҳит омилларининг тенг эмаслик қонунлари асос қилиб олинган,
Биз аввалги мавзудан жой рельефининг хилма-хиллиги, ён бағирларнинг қиялиги ва турли томонга қараганлиги, тупроқ ва ўсимлик қопламининг жой иқлимига таъсир қилишини биламиз.
Иқлимнинг асосий элементларидан бўлган ҳаво ҳарорати ўсимлик билан қопланган юзада бир хил бўлса, ўсимлик ўсмаётган жойда бошқача бўлади, шунингдек, ҳайдалган ер билан ҳайдалмаган ер ўртасида, тошлоқ юза билан қумлоқ юза ўртасида катта фарқ бўлади. Ёки ғўза ўсаётган дала билан беда ўсаётган дала, ўрмон билан боғ ва мевазорлар, сув омборлари ҳамда суғориладиган ҳудудларнинг ҳар бири ўзига хос маҳаллий иқлимга эга. Олинган ҳудуд иқлимидан кичик участкаларнинг иқлими фарқ қилади.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish