12.5-расм. Шоли даласида июн-август ойларида соат 5 (а) ва 14 (б) да
ҳаво ҳароратининг вертикал тақсимланиши (1997-1999 йиллар)
а) экиш-униб чиқиш даври: , r = 0,93 (12.6)
б) униб чиқиш-тупланиш: , r = 0,84 (12.7)
в) тупланиш-рўвак чиқариш: , r = 0,81 (12.8)
г) рўвак чиқариш-мум пишиш: , r=0,74, (12.9)
бунда: tc - фазалар давридаги ўртача сув ҳарорати, tб-метеорологик будкадаги ҳаво ҳарорати, r - корреляция коэффициенти.
Ўзбекистон илмий-текшириш полиз-сабзавот ва картошкачилик институтининг экспериментал далаларида Ҳ.М. Абдуллаев ва Р.С. Арислоновлар помидор ва тарвузнинг ривожланишида микроиқлим-нинг шаклланишига оид текширишларни ўтказишган. Тарвуз экилган далада ўсимликнинг ҳамма ривожланиш даврида 20 см баландликда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари (соат 10, 13, 16) миқдори, 2 м баланддаги ҳароратга нисбатан юқорилигини, лекин помидор экилган далада ўсимликнинг гуллаш даврида 20 см баландликдаги миқдори, 2 м баландликдагига нисбатан паст бўлгани кузатилган. Ҳавонинг максимал нисбий намлиги помидорнинг гуллаш даврида қуёш чиқишидан олдин (соат 0, 4) айтарли даражада тарвуз экилган далага нисбатан юқорилиги қайд этилган. Бунинг сабаби эса помидор экилган далада буғланиш юқори бўлганлиги билан изоҳланган.
Ҳаво ҳарорати ва намлигини суткалик ўзгариши ва уларнинг баландлик бўйича тақсимланишида ҳам тарвуз ва помидор экилган даладаги бир оз бўлса ҳам фарқ борлиги аниқланган.
Ҳ.М. Абдуллаев ғўза баргига дефолиация ишлови берилган дала билан дефолиация қилинмаган участкада 10 кундан сўнг микроиқлим маълумотини таққослаб, улар ҳароратининг фарқи 2,5-4,0С ташкил этишини қайд этган. Кечасидаги кузатувларда назоратдаги участкада ҳаво ҳарорати дефолиация қилинган участкаларга нисбатан юқори бўлган. Октябрнинг бошларида таққосланган ҳароратнинг айирмаси 0,5-1,0С ташкил этган. Бу эса октябр ойида назоратдаги участкаларни табиий ҳолатда барглари тўкилиши сабаб бўлган. Дефолиация натижасида бу майдонда–баргларнинг тўкилиши сабабли 18 кунда 85%, назоратдаги участкада эса 20-25% барг тўкилган. Бундай фарқни бўлиши пахтазор иссиқлик балансининг ўзгаришидан келиб чиқади.
Микроиқлим бир кеча-кундуз давомида ўлчаниши керак, аммо ҳар доим кечаси далани ичида кузатиш олиб бориш имконияти йўқ. Бундай қийинчиликни бартараф этиш учун микроиқлимни кузатиш муддатлари 5-7-10 кун оралатиб ўтказилади.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, асосий агрометеорологик ишларда метеорологик будкадаги маълумотдан кўпроқ фойдаланилди. Бунинг сабаби эса юқорида келтирилган микроиқлим маълумотлари билан будка ичида жойлаштирилган термометрларда кузатилган ҳавонинг ҳарорати кўрсатган маълумот орасида соний боғлиқлик ўрнатилган.
Демак, метеорологик станцияларда кузатилган ҳаво ҳарорати-нинг маълумоти асосида ғўза ёки шоли майдонида кузатиш олиб бормасдан ҳаво ҳароратини топиш имкониятини агрометеорологлар яратишган. Метеорологик станциялар билан даладаги маълумотларни тафовутини агроиқлимий районлар харитасини тузишда аниқлик киритиш ва агрометеорологик башоратлаш усулларини такомиллаштиришда фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |