12.8. Иқлимнинг қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандалари
ва касалликларига таъсири.
Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти олимлари С.Н. Алимухамедов, Ф.М. Успенский, З.К. Адилов, М.Х. Комилова, И.С. Урунов, У.У. Расулов, Г. Миралиев ва бошқалар томонидан Ўзбекистоннинг иқлимий шароитида ўсимликлар касаллиги ва зараркунандаларининг тарқалишига доир кузатиб текширилган ишлар билан танишиб чиқамиз.
Бизнинг шароитимизда қишлоқ хўжалик экинлари орасида ғўза ўсимлигига катта эътибор қаратилади. ¶ўзага асосий зарар келтирувчи: а) зараркунандалар–илдиз кўк қурти тунлами, кўсак кўк қурти тунлами карадрин, ўргимчак каналар; б) касалликлари-вилт, фузариоз, гоммоз, илдиз чириши ва бошқалар.
12.8.1. Иқлимнинг ўсимликлар зараркунандалари
тарқалишига таъсири.
Ўргимчак кана ғўзанинг энг майда зараркунандаси ҳисобланади. Қишлаб чиққан каналар кўкламда ҳаво ҳарорати 5-10С ни ташкил этганда жойларидан чиқадилар. Жойнинг географик жойлашишига, иқлим шароитларининг қандай бўлишига қараб йил давомида авлоднинг миқдори Чимбойда 0-10, Тошкентда 10-13 ва Шерободда 16-18 тагача бориши мумкин. Унинг ривожланишига ҳаво ҳароратининг энг пастки даражаси 7,3С га тенг. Ривожланиши март-апрел, октябрда 25-30 кун, май ва сентябрда 15-20, ёзда 7-12 кун давом этади Кучли ёғингарчиликлар ва ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида каналар сони камаяди.
Қишлайдиган каналар агроиқлимий совуқ шароитга анча бардошли бўлади, қишлайдиган асосий жойлари хирмонлар, томорқа, ерга тўкилган барг ва ҳ.
Қишдан чиққан каналар кўкламда агроиқлимий шароитларни асосийларидан бири бўлган ҳароратнинг 5-10С гача кўтарила бошлаши билан жойларидан чиқадилар ва тухум қўйиш мақсадида ён атрофдаги бегона ўтларга, кейин эса дарахтларга, уларнинг эндигина чиқараётган баргларига, у ердан, экилган пахта далалари ва бошқа экинларга кўчиб ўтадилар. Кучли шамол таъсирида ва сувлар воситасида ҳам бошқа жойларга тарқалади. Қулай агрометеорологик шароит шаклланиши билан бутун бир далани қоплаб олиши мумкин. Йиртқичларнинг пайдо бўлиши, ёғингарчилик, ҳаво ва тупроқ ҳароратининг кескин пасайишига қараб каналарнинг сони камаяди.
Ўсимлик битлари майда ҳашорат бўлиб, ўсимликлар ширасини сўриб ҳаёт кечиради, лекин урғочилари ривожланиш жараёнида ноқулай агрометеорологик шароитлар кузатилса қирилиб кетади. Айниқса ёмғирлар йирик томчили ва узоқ давом этса ҳам ўсимлик битлари нобуд бўлади, ёмғирлар кам ва майдалаб ёғиши натижасида битлар ривожланиши мумкин. Ўсимлик битлари учун ойлик ёғиннинг миқдори 20-40 мм бўлса ривожланишига қулай шароит ҳисобланади ва аксинча гармсел кўп бўлиб турадиган районларда кўпаймайди. Уларни жуда кўп йиртқич ва паразит ҳашаротлар қириб юборади.
Сариқ чирилдоқ ҳам сўрувчи ҳашорат ҳисобланади ва эркаклари кечалари қаттиқ чириллаши билан ажралиб туради. Асосан чўл ва даштга чегарадош районларда тарқалган, чакалакзорлар уларнинг макони ҳисобланади ва кўплаб учишини ёз (июн-июл) даврида кузатиш мумкин. Бу зараркунанда ғўза ўсимлигига зиён етказади. Унинг урғочиси ғўза поясини тешиб ичига тухум қўяди ва натижада ўсимлик синиб тушади.
Тунлам капалак қурти ўсимликка зарар келтиради, ёшлари асосан ер бағрида ўсимлик баргларини еб ҳаёт кечиради, иккинчи ва учинчи ёшидан бошлаб кундузи тупроқ орасига яширинади, кечалари ер бетига чиқади. Капалаги зарарсиз, гулларнинг шираси билан овқатланади, ўсимликнинг чангланишига ёрдам беради.
Қуртлар учун агрометеорологик шароит яхши келган йилларда кўплаб ривожланиб ниҳолларни сийраклаштиради, баъзан батамом нобуд қилиши мумкин.
Кўкламда ҳарорат 12С га етганда об-ҳаво шароитига қараб қуртларни уйғониш даври 40-50 кунга чўзилиши мумкин. Вояга етган битта қурт ўз ҳаёти давомида 20 та ҳосил органларини ва 2-3 та кўсакни шикастлайди
Кескин ўзгарувчан вақтларда совуқлар тўхташи билан қуртлар ғумбакка айланишга тайёргарчилик кўра бошлайди.
Тупроқ остидаги ўз уяларини ташлаб ернинг юқори қисмига чиқади. Капалак учиб чиқиши учун йўл қолдириб, янги уя ясайди.
Кўкламда тупроқнинг 10 см чуқурлигида ўн кунлик ўртача ҳаро-рат 16С га етганда биринчи капалаклар, ҳарорат 19-20С бўлганда ёппасига уча бошлайди ва тухум қўйишга киришади.
¶ўза тунлами тухумининг ривожланиши ёзда 1,5-3,5 кун, кузда 6-10 кун бўлса, қуртиники ҳарорат салқин келса 30 кунгача, 23-25С ҳароратда 15-18 кунгача давом этади. Ўсимлик шоналагунча тухумини нўхат, помидор, эртаги маккажўхори, полиз экинлари ва бегона ўтларга қўяди. ¶ўза тунламининг табиий кушандаси габробракон, апантелес, амблителес, йиртқич кандала, олтинкўз тахин пашшаларидир.
Карадрина асосан ғўза баргини шикастлагани учун пахтакорлар ғўза қурти деб аташади. У катта ёшда бўлса баргларни тешик-тешик қилади ёки баргларни батамом еб тугатади ва новдалар, поя, шохларни кемиради. Кўкламдаги агрометеорологик шароит илиқ ва серёғин келса, ўтсимон ўсимликлар яхши ривожланса карадриналар ҳам кўпайиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |