|
-расм. «Тошкент обсерваторияси»
|
bet | 151/217 | Sana | 07.07.2022 | Hajmi | 10,78 Mb. | | #754934 |
| Bog'liq Агрометеорология1
13.1-расм. «Тошкент обсерваторияси»
метеорологик станциясининг умумий к°риниши
(Х.Р. µутлимуратов фотолав³аси)
грометеорологик пост - бу қисқартирил-ган дастур асосида метеорологик ва агрометеорологик кузатув ишларни олиб борувчи ихтисослаштирилган муассаса.
Агро ва гид-рометеорологик станцияларнинг услубий рахномосида агрометеорологик постларда ҳаво ҳарорати, ёғинлар ва атмосфера ҳодисалари, қишлоқ хўжалик далаларида фенологик кузатишлар олиб борилади, айрим ҳолларда тупроқнинг музлаши ва эриши, намлиги ва ҳарорати аниқланади. Агрометеорологик постларда кузатилган материаллардан хўжалик ишларини режалашда, агротехник тадбирлар муддатларини ўтказишга аниқлик киритишда фойдаланилади.
Агрометеорологик пост қандай кўринишга эга эканлигини тасаввур этиш учун қуйидаги 13.2-расмда агрометеорологик постнинг тасвири келтирилди.
Ў
13.2-расм Агрометеорологик
постдаги метеорологик майдонча
згидрометнинг тармоқларида агрометеорологик кузатишларни мунтазам ўтказишга қуйидаги станция ва постлар жалб этилган:
- барча агрометеорологик станциялар;
- қишлоқ хўжалик районларида:
- метеорологик;
- гидрологик,
- аэрологик станциялар ва алоҳида ихтисослаштирилган станциялар;
- қишлоқ хўжалик районларининг бошқармаларига тегишли агрометеорологик постлар;
- қишлоқ хўжалик районларида жойлашган метеорологик тоифадаги постлар.
Агрометеорологик кузатишга жалб этилган станция, постлар рўйхатини ва кузатиш ишларининг ҳажмини Ўзгидромет белгилайди.
Агро- ва гидрометстанция, постларнинг асосий вазифалари қуйидагилар:
а) кузатувчи фақат ўз кўзи билан кўрган жабҳани, ҳодисани кузатиши, ўлчаши ва ёзиши шарт;
б) гидрометстанция ва постлар жойлашган ҳудудларда кузатишлар ўтказиш;
в) кузатиш натижаларининг бирламчи маълумотларини ишлаб чиқиш;
г) белгиланган вақтда агрометеорологик ахборотларни тузиш ва тегишли ташкилот, хўжаликларга етказиш.
Шунинг билан бир қаторда агро- ва гидрометеостанция, постлар вазифа-режа бўйича мунтазам агрометеорологик таъминот хизматларини ўташлари керак. Охирги босқичда кузатув натижаларини Ўзгид-рометнинг архивига топширилади.
Ўзгидромет кузатишни ўтказмасликка йўл қўймайди, ўлчашлар учун фақат соз асбоблар ишлатилади. Кузатувчи фақат ўз кўзи билан кўрганини ва ўлчаганини ёзади. Бегона одамларнинг кўрганларини, сўзларини ҳисоб-китоб маълумотларини ёзишга рухсат этилмайди. Истисно тариқасида хўжаликлардаги агроном, бригада ёки фермер бошлиғи ва маъсул ходимларнинг маълумотларидаги экинларнинг зарар кўрганини, ўтказилган агротехник тадбирларни ёзиши мумкин. Бундай ҳолларда дала кузатув китобига ахборотни қайси манбадан олганлиги ёзиб қўйилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|