Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Атмосферанинг умумий циркуляцияси



Download 10,78 Mb.
bet116/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

10.2. Атмосферанинг умумий циркуляцияси.
Ер шари устидаги катта массали ҳаво оқимларининг мажмуасига атмосферанинг умумий циркуляцияси дейилади.
Атмосферада жуда катта ҳаво массаларини Ер шарининг бир районларидан бошқа районларига олиб кетадиган (кўчирадиган) ҳаво оқимларининг мураккаб тизими мавжуд. Турлича хусусиятли ва ўлчамли ҳаво оқимлари Ер шарининг турли кенгликлардаги қисм-лари-океанлар, денгизлар, ўрмонлар, саҳролар, чўллар, қирлар, адирлар, экин майдонларининг ва улар устидаги ҳавонинг бир хил исимаганлигидан пайдо бўлган ва ҳаво ҳароратларининг турличалиги сабабли вужудга келган босим градиенти таъсирида ушлаб турилади.
Асосий ҳаво оқимларига қуйидагилар киради:
1) Тез ҳаво оқимлари-юқори тропосфера ва қуйи стратосфера оралиғидаги 50-100 м/с ва ундан ортиқ тезликда эсадиган тез ҳаво оқимларидир.
2) Турли географик кенгликлар орасида ҳаво алмашинишни таъминлайдиган циклон ва антициклонлардаги ҳаво оқимлари.
3) Пассатлар – ҳар иккала ярим шарда 25-30 кенгликлар билан экватор орасидаги тропосферада субтропик антициклонларнинг экваторга қараган қисмида экваторга томон эркин атмосферада шарқий йўналишда эсадиган шамоллар. Ер юзасида ишқаланиш кучининг таъсири сабабли пассатлар шимолий ярим шарда шимоли-шарқий ва жанубий ярим шарда жануби-шарқий йўналишларда эсадиган шамоллардир.
4) Муссонлар-тропосферанинг қуйи қатламида ер сиртининг каттагина қисми устида йўналишини йил давомида икки марта қарама-қарши томонга ёки шунга яқин ҳолатга ўзгартирадиган ҳаво оқимла-ридир. Муссонларнинг асосий йўналиши қишдан ёзга ва ёздан қишга ўтишда қарама-қаршисига ёки шунга яқин томонга ўзгаради. Тропикларда муссон шамоли ёзда денгиздан қуруқликка, қишда қуруқликдан денгизга эсади.
Ер шарида тропосферанинг юқори қисми ва стратосферада ҳаво-нинг ғарбдан-шарққа кўчиши (ғарбий шамоллар) бошқа йўналиш-дагиларга нисбатан афзал равишда тарқалган, яъни ғарбий шамоллар энг кўп кузатилади.
Бунга қутбий ва тропик кенгликларда тропосферанинг қуйи қисми ва экватор яқинидаги тропосферанинг бутун қалинлиги бўйича ингичка зона кирмайди. Бу ерда шарқий шамоллар энг кўп кузатилади (тропикларда уларни пассатлар деб аталади).
Қишда стратосферанинг барча қисмида ҳавонинг кўп кузатиладиган ғарбдан-шарққа кўчиши сақланиб қолади. Ёзда 20 км баландликлардан юқорида ғарбий шамоллар шарқий шамоллар билан алмашади (10.1 расм, а).






Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish