Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet114/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

9.5 - расм. Фён шамолининг ҳосил бўлиши

бошлаб юқорига кўтарилаётган ҳаво таркибидаги сув буғи конденсациялаша бошлайди ва булутлар ҳосил бўлади. Булутлардан эса ёмғир ёки қор ёғади.


Кўтарилаётган ҳавода сув буғининг парциал босими камая боради ва 3000 м баландликда t = -1,5С ҳарорат ва f = 100% нисбий намликда е = 5,5 гПа га тенг бўлиб қолади.
Чўққининг шимолга тескари томони бўйлаб пастга тушишида ҳаво қуруқ адиабатик қонунга кўра исийди ва ўзининг аввалги баландлигигача пасайганида унинг ҳарорати t = 29,5С га, шудринг нуқтаси = 3,9С га тенг бўлади. Бунда ҳавонинг нисбий намлиги 14%, сув буғининг парциал босими 8,1 гПа га (бу ҳисобларда осонлик учун босимнинг баландлик бўйлаб ўзгариши эътиборга олинмаган) тенг бўлади.
Демак, чўққидан ўтиб пастга тушган ҳаво ҳарорати 9,5 га ошган, нисбий намлиги эса аввалги қийматига нисбатан 36% га камайган.
Фённинг тезлиги 15 – 20 м/с гача етади, баъзан 30-40 м/с тезликли фёнлар ҳам рўй берган. Фён йил давомида, айниқса қиш ва баҳорда тез–тез кузатилади.
Баҳорда давомли ва жадал фёнлар тоғларда қорнинг эришини тезлаштириб, тоғ дарёларини сув билан тўлиши сатҳини кўтаради. Қиш пайтидаги кучли фёнлар тоғларда қор кўчкисини келтириб чиқаради. Ёзда фён ўзининг юқори ҳарорати ва кам нисбий намлиги билан ўсимликка зарарли таъсир қилади, узоқ давом этган кучли фёнлар қурғоқчиликни келтириб чиқариши мумкин.
Қиш ва баҳорда эсадиган фён шамоли Ўзбекистоннинг ҳамма тоғ олди районларида учрайди.
Ўзбекистонда маҳаллий шамоллар гуруҳига кирадиган Бекобод, Афғон шамоллари ҳам мавжуд.
Шамолнинг зарарли таъсирлари ҳам кўп. Масалан, кучли шамоллар тупроқ юзасидан буғланишни кучайтириб юборади, бунинг оқибатида тупроқ қатламида ўсимликка зарур намлик етишмай қолади ва ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиш жараёнлари секинлашада. Бундан ташқари кучли шамоллар тупроқ эрозиясини, яъни туп-роқнинг шамол билан кўчиб учиб кетишини келтириб чиқаради.


9.4. Шамолнинг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти.
Шамол ҳавони аралаштириб атмосферанинг газ таркибининг ўзгармас бўлишини таъминлайди. Шамол, ҳавонинг тик йўналишда юқорига ва пастга ҳаракатлари туфайли тропосферанинг газ таркиби бутун ер юзи бўйлаб ўзгармас сақланади.
Шамол кўп эсадиган жойларда шамол энергиясидан қишлоқ хўжалигида кенг фойдаланилади. Шамол двигателлари тегирмонларни юргизишда, қудуқлардан сув тортишда ва бошқа кўп ишларда қўлланилади.
Шамол двигателларидан фойдаланиш эса энергиянинг қайтадан тикланмайдиган заҳиралари (тошкўмир, нефт, табиий газлар) ни тежашга ёрдам беради. Шамол двигателлари ишлаши учун шамол тезлиги 6-8 м/с бўлиши керак.
Шамол натижасида тупроқ устидаги ҳаво узлуксиз янгиланиб туради ва тупроқ юзасидан самарасиз буғланиш тезлашади. Бунинг оқибатида тупроқ тез қурийди. Тупроқнинг ортиқча буғланиши тупроқ намлигининг камайиб кетишига яъни тупроқ қурғоқчилигининг юзага чиқишига сабаб бўлади. Тупроқ қурғоқчилигида ўсимликлар учун тупроқ қатламидаги нам етишмай қолади, натижада ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиш жараёнлари секинлашади. Агар тупроқ қурғоқчилиги кучли ва узоқ муддат давом қилса ўсимликлар нам етишмаслигидан нобуд бўлади.
Шамол ўсимликларнинг чангланишида муҳим аҳамиятга эга. Ўсимликлар ўз-ўзидан ва четдан чангланади. Ўсимликлар четдан ҳашоратлар ва шамол ёрдамида чангланади.
Шамол ёрдамида чангланадиган ўсимликлар анемофил ўсимлик-лар деб юритилади. Шамол ёрдамида чангланадиган ўсимликларга буғдой, маккажўхори, жавдар, оқ жўхори, ёнғоқ, терак, лавлаги, ток ва шу каби ўсимликлар киради.
Анемофил ўсимликларнинг гуллаши даврида эсадиган тезлиги 5 м/с гача шамоллар гул чангларини кўчириб олиб ўтиб, ўсимлик-ларнинг уруғланиши жараёнини таъминлайди.
Шамол ёввойи турдаги ўсимликларнинг уруғларини катта масофаларга олиб ўтиб, уларнинг катта ҳудудларда кўпайишига сабаб бўлади. Аммо кўпинча уруғларнинг бундай усулда тарқалиши қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтиради, чунки экин майдонларида бегона ўтлар кўпайиб кетади ва улардан экин майдонини тозалаш учун кўп меҳнат сарф қилиш керак бўлиб қолади. Шамол ҳашоратлар учишига қаршилик кўрсатиб, боғларнинг чангланиш шароитини ёмонлаштиради.
Далаларга самолёт ва вертолётлардан минерал ўғитлар сепишда ҳам шамолнинг йўналиши ва тезлиги ҳисобга олинади. Дашт ва чўл зоналарда экинзорларни шамолдан сақлаш учун экинзор атрофида эни 10-60 м келадиган иҳота дарахтлари полосалари бунёдга келтирилади.Уларни олинган жойда энг кўп такрорланадиган шамол йўналишига кўндаланг равишда экиб ўстирилади. Бундай иҳота дарахтзорлар шамол кучини сусайтиради, қорни тўплаб қолади, қор ва ёмғир сувларининг тупроқ юзасини ювиш кучини камайтиради.
Кучли шамоллар тупроқ эрозиясини, яъни тупроқнинг шамол билан кўчиб, учиб кетишини келтириб чиқаради.
Кучли шамоллар буғдой, арпа,ғўза ва маккажўхори каби экинларнинг ётиб қолишига сабаб бўлади. Шунингдек кучли шамол (довул) лар иморатларни вайрон қилади, электр узатиш симларини узади, чанг- тўзон кўтариб ҳавони ифлослантиради.
Об-ҳавонинг қандай бўлишини олдиндан айтиб беришда ҳам шамол тезлиги ва йўналишини билиш зарур.
Қишлоқ хўжалигида маҳаллий шамоллар ҳам аҳамиятга эга.


Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish