Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


-расм. Тошкент обсерваториясида январ, апрел



Download 10,78 Mb.
bet111/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

9.2-расм. Тошкент обсерваториясида январ, апрел,
июл, октябр ойлари учун шамоллар гули
збекистон Республикаси ҳудудла-рида эсадиган ша-моллар йўналиши ва хусусиятлари, атмос-фера циркуляцияси, атмосфера босимининг ўзгаришига, ҳароратга ҳамда жой рельефига боғлиқ.
Текисликларда ёзда шамол шимол ва шимоли- ғарбдан, қишда кўпинча шимол ва шимоли-шарқдан эсади. Унинг ўртача тезлиги 3-4 м/с дан ошмайди, фақат Орол денгизи атрофида 5 м/с гача етади. Баҳор ойларида йилнинг бошқа фаслларига нисбатан шамол кучлироқ бўлади. Агар шамол тезлиги 15 м/с дан ошса уни кучли шамол, 20 м/с дан ошса хавфли шамол, шамол тезлиги 30 м/с дан ошса уни ўта хавфли шамол деб аталади.
Текисликларда кучли шамол Қизилқумнинг марказий қисмида тез-тез такрорланиб туради. Масалан, Томди метеостанциясида кучли шамоллар эсадиган кунлар сони йилига 30 кундан ошади, Қизилқумда эса кучли шамоллар эсадиган кунлар сони 85 кунга етади. Бу ерларда шамолнинг максимал тезлиги 45-50 м/с гача етиши мумкин. Томдида 1941-74 йиллар мобайнида 1965 йилнинг 20 июн куни шамол тезлиги 48 м/с га етган. Тошкентда худди шу йилларда шамолнинг энг максимал тезлиги 1 марта 1969 йилнинг 23 мартида 23 м/с гача етган.
Тоғ олди ва тоғда шамоллар асосан шарқ ва шимоли-шарқдан эсади.


9.2. Шамол тезлигининг суткалик ва йиллик ўзгариши.
Таглик сиртнинг шамол тезлигига таъсири.
Қуруқлик устида шамол тезлигининг суткалик ўзгариши бирмунча аниқ ифодаланган. Тун охирида шамолнинг тезлиги энг кам, тушдан кейин эса максимумга эришади. Шамол тезлиги суткалик ўзгаришининг амплитудаси 3-5 м/с дан ошмайди.
Амплитуда ёзда қишдагидан катта. Ҳаво очиқ кунлари амплитуда булутли кундаги амплитудан катта бўлади.
Океанлар устида шамолнинг суткалик ўзгариши қарийб сезилмайди.
Шамол тезлиги суткалик ўзгаришининг сабаби, ҳавонинг турбулент аралашиши жадаллигининг суткалик ўзгаришидан иборат бўлади.
Кечаси атмосферанинг ерга туташган қатламида одатда ҳарорат инверсияси мавжуд ва турбулент аралашиш жуда кучсиз бўлади. Ҳавонинг пастки қатлами таглик сирт билан ишқалангани учун жуда секин ҳаракатланади. Юқори қатламларда шамол ер сиртининг тормозловчи таъсирига учрамайди.
Шамол тезлигининг суткалик ўзгариши 200-300 м баландликкача кузатилади. Ундан юқори баландликларда шамол таглик сиртнинг тормозловчи таъсирига учрамайди ва кечаси ҳам шамол тезлиги камаймайди. Баъзан кириб келган ҳаво массалари шамол тезлигининг суткалик ўзгаришининг юқорида баён қилинганидек нормал боришини бузади.
Шамол тезлигининг йиллик ўзгариши атмосферанинг умумий циркуляцияси қонуниятлари билан аниқланади. Шунинг учун у Ер шарининг турли қисмларида бир хил эмас.
Россиянинг Европа қисмида ёзда шамолнинг ўртача тезлиги энг кам, январ ва феврал ойларида энг катта бўлади.
Шарқий Сибирда эса январ ва февралда шамолнинг ўртача ойлик тезлиги энг кам, ёзда эса энг катта бўлади.
Ўзбекистонда баҳор пайтида шамолнинг ўртача тезлиги энг катта, бошқа ойларда, хусусан ёзда кам бўлади.
Ерда шамолнинг энг катта тезлиги Антарктиканинг баъзи пунктларида кузатилади. Бу пунктларда шамолнинг ўртача суткалик тезлиги 45 м/с гача, энг катта тезлиги эса 90 м/с гача етади. Шамол тезлигига таглик сирт катта таъсир кўрсатади. Океанлар устида шамол тезлиги энг катта бўлади. Қуруқликнинг нотекис сиртларида ишқаланиш кучи таъсирида шамол тезлиги камаяди. Тепаликлар устидаги шамол тезлиги, пасткамликлар устидаги шамол тезлигидан катта. Шамолнинг қишлоқ жойдаги тезлиги шаҳардаги тезлигидан ортиқ бўлади.
Метеорологик станцияларда ер юзаси устидаги шамол тезлигини аниқлаш учун флюгер қўлланилади. Флюгер ёғоч ёки металл мачтага ердан 10-12 м баландликка ўрнатилади. Агар яқинроқда бино бўлса, у ҳолда флюгерни бу бинонинг баландлигидан 10 марта ошиқроқ масофада ўрнатиш зарур. Агар бошқа бинолар флюгерни шамолдан тўсиб турса, у ҳолда уни бино томидан 4 м баландроқ қилиб ўрнатиш керак. Бундан ташқари флюгерни шундай ўрнатиш керакки, унда N (ёки С) ҳарфли чивиқ географик шимолга қаратилган бўлиши шарт.
Шамол тезлигини далада, иҳота ўрмонларида, тажрибавий экинларда аниқлаш учун қўл анемометри қўлланилади.
Флюгер ёрдамида 40 м/с гача бўлган шамол тезлигини ўлчанади. Анемометр билан эса 20 м/с гача шамол тезлигини аниқланади.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish