9-боб. Шамол.
9.1 Шамол тезлиги ва йўналиши. Шамоллар гули.
Ҳаво деярли ҳамма вақт горизонтал, вертикал ёки бошқа йўналишларда ҳаракатда бўлади. Сокин ҳаво камдан – кам учрайди.
Маълумки, қуёш радиацияси ер сиртининг турли жойларини бир хил иситмайди. Айни бир вақтнинг ўзида баъзи ерлар географик кенглигига ва таглик сиртнинг турига боғлиқ равишда кўпроқ исиса, бошқа жойлар эса камроқ исийди.
Кўпроқ исиган жой устидаги ҳаво ҳам кучли исийди, иссиқ ҳаво енгиллашиб юқорига кўтарила бошлайди. Бундай жойда атмосфера босими камаяди. Кам исиган жой устидаги ҳаво кам исиганидан бу жойда атмосфера босими катта бўлади. Натижада ҳаво массалари атмосфера босими катта бўлган жойлардан, атмосфера босими кам жойларга кўчади (ҳаракатланади). Бунда икки жойдаги атмосфера босимларининг фарқи ҳаво қаршилигини енга оладиган бўлгандагина ва ҳаво массаларини ҳаракатга тушира оладиган даражада катта бўлгандагина шамол пайдо бўлади.
Ҳаво массаларининг катта босимли жойлардан кичик босимли жойларга ер сиртига нисбатан горизонтал равишда кўчишига шамол деб айтилади.
Демак, икки жой орасидаги атмосфера босимларининг фарқи, яъни босим градиенти ёки барик градиент таъсирида шамол вужудга келади.
Барик градиент босим фарқининг ўлчови ва ҳаво оқими кучининг кўрсаткичидир. Шамол тезлиги барик градиентга тўғри мутаносиб ўзгаради, яъни икки жой орасидаги босимлар фарқи қанчалик катта бўлса, шу оралиқда шамол тезлиги ҳам шунчалик кучли бўлади.
Ҳавонинг ер сиртига тик йўналиш бўйлаб ҳаракати ҳам катта аҳамиятга эга.
Ҳаво юқорига кўтарилганда у билан бирга унинг таркибидаги сув буғи ҳам кўтарилиб конденсация баландлигида шудринг нуқтасигача совиб сув томчиларини ҳосил қилади, бошқача айтганда булутлар вужудга келади. Булутлардан эса шароит етарли бўлганда ёғинлар ёғади. Демак, ҳавонинг вертикал йўналишдаги кўтарилма ҳаракати табиатда нам айланишига сабаб бўлади.
Шамол йўналиши ва тезлиги билан тавсифланади. Шамол йўналиши уфқнинг шамол эсаётган томонидан бошлаб аниқланади. Масалан, шамол шимол ёки ғарбдан эсганда шимолий ёки ғарбий шамол дейилади. Шамол йўналиши румлар ёки градуслар ёрдамида кўрсатилади. Шамол йўналишини румблар билан кўрсатишда гаризонт айланасини 16 та румб (йўналиш)га бўлинган. Румбни белгилаш учун дунё томонларининг бош ҳарфлари қабул қилинган. Масалан, шимол Ш, жануб Ж, ғарб ¶, шарқ Шқ.
Б
Do'stlaringiz bilan baham: |