Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Тупроқнинг сув баланси ва ўсимликларнинг



Download 10,78 Mb.
bet105/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

8.5. Тупроқнинг сув баланси ва ўсимликларнинг
нам билан таъминланганлиги.
Тупроқ сув баланси намнинг тупроққа кириши ва сарф бўли-шининг фарқидан иборат. Ҳар қандай баланс сингари сув балансида ҳам намнинг тупроққа кирими ва сарфининг алгебраик йиғиндиси нолга тенг бўлиши керак. Сув балансини танланган дала майдонидаги тупроқнинг исталган қатлами учун бирор аниқ вақт оралиғига тузилади. Аммо агрономик мақсадда сув балансини одатда бирор даврга илдиз ўсадиган қатлам учун тузилади. Сув балансни самарали нам миллиметрларида ифодаланади. Дала сув балансининг кирим қисмининг асосий ташкил этувчилари қуйидагилардан иборат: тупроқ юзасига тушадиган ёғин миқдори r, сизот сувларидан илдиз яшайдиган қатламга кўтариладиган нам миқдори Мr, текширилаётган майдонга сувнинг юза оқими миқдори (агар майдон қияликда бўлса) Мю, туп-роқнинг ички қатламларидан сизиб келадиган ички нам миқдори Мт.и., атмосферадан тупроққа кирадиган буғнинг конденсацияланишидан ҳосил бўлган нам миқдори .
Тупроқ нами балансининг сарф қисми қуйидагилардан иборат: тупроқ юзасидан буғланадиган нам миқдори Ею, ўсимликлар транспирацияси миқдори Ет, илдиз ўсадиган қатламдан сизот сувларига оқиб кетадиган сув миқдори fr, қияликдаги тупроқ юзасидан оқиб кетадиган нам миқдори fю тупроқдаги ички сув оқими миқдори fт.и
Сув баланси текширилаётган давр бошидаги самарали нам заҳираси Wс.н.б давр охиридаги самарали нам заҳираси Wс.н.о га тенг бўлса, А.А. Роде таклифига мувофиқ тўлиқ сув балансини қуйидагича ифодалаймиз:



бундан олинган даврдаги самарали нам ўзгариши





Амалиётда асосий омилларнигина ҳисобга олиб сув балансини қуйидагича соддалаштирилади.





Сув балансини исталган давр учун тузиш мумкин, аммо кўпинча йиллик сув балансидан фойдаланилади.


Агар сув балансининг кирим қисми, сарф қисмига баравар бўлса, сув баланси полга тенг.
Агар йил охирида тупроқда сув заҳираси ошса, сув баланси мусбат, аксинча тупроқда сув заҳираси камайса сув баланси манфий бўлади. Демак, сув балансининг тенгламасидаги ҳар бир ҳад йил давомида ўзгариб боради, шунинг учун сув баланси ҳам вақтга ва фазога нисбатан ўзгаради.
Суғориладиган ерлардаги тупроқлар учун сув балансининг кирим қисмига суғориш сабабли тўпланадиган сув миқдорини қўшилади.
Ўзбекистон Республикаси иқлими шароитида агрометеорологик нуқтаи назардан тупроқ сув балансини тадқиқ қилиш ишларига Ф.А. Мўминов, А.К.Абдуллаев ва А.С. Турсуновлар муносиб ҳисса қўшганлар.
Сувнинг тупроқда тўпланиши, ҳаракати, физик ҳолатининг ўзгариши, тупроқ қатламларида ушланиб туриши ва сарф қилиниши каби ҳодисалар йиғиндисига тупроқнинг сув режими дейилади.
Метеорологик шароитлар тупроқнинг сув режимига анча кучли таъсир қилади. Йилнинг совуқ даврида нам ўсимликлар транспирациясига сарф бўлмайди, (ўсимликлар тиним даврида бўлади), тупроқ қор билан қопланганда эса буғланишга ҳам сарф бўлмайди. Шунинг учун нам заҳирасининг ўзгариши, тупроқ музлаши жараёнида кристалланиши таъсирида намнинг тупроқ ичидаги ҳаракати ҳисобига ҳамда илиқланишлар пайтида оқар сувларга тўлиши ҳисобига рўй беради. Турли йўллар билан тўпланган нам заҳираси баҳорда энг кўп бўлади.
Қишлоқ хўжалик экинлари вегетацияси бошланганидан кейин илдиз яшайдиган қатламдаги самарали нам заҳирасининг ўзгариши метеорологик шароитлар, ўсимликлар ва сизот сувлари сатҳи тебранишларининг биргалашиб таъсирига боғлиқ. Сизот сувларининг сатҳи чуқурда (сувнинг капиллярларда кўтарилиб қўшилиши йўқ) бўлган районларда намнинг энг кўп қисми транспирацияга сарф бўлади.
8




Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish