Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Тупроқнинг баъзи агрогидрологик хоссалари



Download 10,78 Mb.
bet102/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

8.3. Тупроқнинг баъзи агрогидрологик хоссалари.
Биз олдинги мавзуда тупроқдаги намнинг бир неча турда бўли-шини кўрсатдик. Шу билан бирга баъзи турдаги тупроқ сувларини ўсимликлар ўзлаштирмайдиган ҳолатда эканлигини ҳам таъкидладик.
Шундай қилиб, тупроқдаги намнинг бир қисми ўсимликка ўтмайдиган, фойдасиз ҳолатда, бошқа қисми эса ўсимликка турли даражада ўтадиган ҳолатда мавжуд бўлади.
Ўсимликларга эркин ҳаракат қиладиган капилляр ва гравитацион сувлар яхши ўтади (сингади) ва ўзлаштирилади. Буғсимон сувни конденсацияланиб суюқ ҳолатга ўтгандан кейингина ўсимликлар ўзлаштиради, аммо унинг миқдори жуда оз.
Ўсимлик тупроқдаги гигроскопик, максимал гигроскопик, кимёвий бириккан сувларни мутлақо ўзлаштирмайди.
Бунинг сабабини яна изоҳлаб ўтамиз.
Маълумки, ўсимлик илдизи ҳужайралари ширасининг осмотик босими мавжуд. Илдиз тизими ҳужайраларининг ялпи осмотик босими ҳисобига сувни сўриш кучи вужудга келади. Табиий шароитда осмотик кучларга намни тупроқда ушлаб турувчи кучлар тўсқинлик қилади.
Агар намни тупроқда ушлаб турувчи кучлар илдизнинг осмотик босим кучидан катта бўлса, бу нам илдизга ўтмайди. Гигроскопик, максимал гигроскопик сувлар тупроқ заррачаларига илдизнинг сўриш кучидан каттароқ кучлар билан тортишиб туришини биламиз. Шунинг учун бундай сувларни ажратиб олишга илдизнинг сўриш кучи етмайди.
Тупроқдаги эркин сув ҳам химиявий тоза эмас, балки эритма ҳолида мавжуд. Шунинг учун илдиз ҳужайраларининг осмотик босими, тупроқ эритмасининг осмотик босимидан катта бўлсагина илдиз ҳужайраларига сув шимилади. Одатда илдиз сув билан бирга тупроқда эриган озиқ моддаларни ҳам ўзлаштириб турганидан тупроқ эритмасининг концентрацияси ортиб кетмайди.
Агар тупроқ эритмасининг осмотик босими, илдиз ҳужайралари-нинг осмотик босимидан ортиб кетса, илдизга сув шимилиши (кириши) тўхтайди.
Бундай пайтда тупроқ эритмаси илдиз тукчаларидаги сувни шимиб олиб, илдизни сувсизлантира бошлайди. Бундай ҳолда гарчи тупроқдаги концентрик эритма таркибида сув кўп бўлишига қарамай, бу сувдан ўсимлик фойдалана олмайди.
Ўсимлик, илдиз тукчаларига бевосита тегиб турган сувнигина ўзлаштириши мумкин. Ўсимлик илдизига тегиб турмаган сувни ўзлаштириш имконияти эса, бу сувнинг илдиз тукчаларига томон силжишига яъни ҳаракатчанлигига боғлиқ. Шунинг учун ўсимлик эркин ҳаракатланадиган сувларни яхши ўзлаштиради.
Агрометеорологияда тупроқнинг агрогидрологик хоссалари деб қишлоқ хўжалик экинларининг нам билан таъминганлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш учун зарур бўлган тупроқнинг сув-физик хусусиятларига айтилади.
Тупроқнинг агрогидролик хоссаларидан фойдаланиб тупроқдаги умумий нам миқдоридан қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилининг шаклланишига сарфланадиган сувни алоҳида гуруҳга ажратиш мумкин.
Ҳозирги вақтда гидрометеорологик станцияларда тупроқнинг қуйидаги агрогидрологик хусусиятлари аниқланади: самарасиз нам, барқарор сўлиш намлиги, капиллярлар узилиш намлиги, энг кам нам сиғим, капилляр нам сиғим, тўлиқ нам сиғим, самарали нам. Энди тупроқнинг энг муҳим баъзи агрогидролик хоссаларини қараймиз.
Самарасиз нам – бу ўсимликка ўтмайдиган, ўсимлик ўзлаштир-майдиган ва органик модда ҳосил қилишда қатнашмайдиган фойдасиз намдан иборат. Гигроскопик, максимал гигроскопик намлар худди шу фойдасиз нам заҳираси гуруҳига киради. Агар тупроқда нам камая бориб фақатгина мустаҳкам боғланган сув (гигроскопик, максимал гигроскопик сув) гина қолса, ўсимликларнинг барқарор сўлиши рўй беради ва ўсимлик аста-секин қурийди.
Турли типдаги тупроқларда эса максимал гигроскопик сув миқдори турлича бўлади. Л. Турсуновнинг кўрсатишича Қарши чўлининг оч тусли бўз тупроқ, ўртача қумоқ, бўз ерларида максимал гигроскопик нам қуруқ тупроқ вазнига нисбатан 3,5-7,4% чамада ўзгаради. Ёки Самарқанд вилоятининг тўқ тусли бўз, ўртача қумоқ тупроқларида, бўз ерларида турли чуқурликдаги қатламларга қараб (0-4 см, 4-17 см, 17-35 см, 35-50 см, 50-65 см) максимал гигроскопик нам қуруқ тупроқ вазнига нисбатан 5,30-5,72% чамасида бўлади.
Аммо ўсимликлар тупроқдаги нам камайиб фойдасиз заҳирага яқинлашган сари сув танқислигига учрайди.
Маълумки, ўсимлик тўқимасидан буғлантирилган сув миқдори, қабул қилган сув миқдоридан кўп бўлса, ўсимлик учун сув танқислиги вужудга келади.
Барқарор сўлиш намлиги. Сув етишмаслигидан ўсимликларнинг сўлиши вақтинчалик ва барқарор хилларда бўлади. Вақтинчалик сўлишда ўсимлик баргларигина сўлийди, аммо ўсимлик поялари тургорлик ҳолатини сақлаб қолади.
Ёзда кундузи ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши сабабли ўсимлик ҳам кучли исийди ва барглари орқали кўп миқдордаги сувни транспирациялайди (буғлантиради). Агар шундай шароитда тупроқда ўсимлик ўзлаштирадиган сув камайган бўлса, сув етишмаслигидан баргларнинг тургорлиги йўқолади ва сўлийди. Агар тупроқдаги сув етишмаслиги кескин ифодаланмаган бўлса, тун давомида баргларнинг тургорлиги қайтадан тикланади ва эртасига барг яна транспирацияни нормал давом эттира беради. Бундай сўлишлар вақтинчалик бўлади ва вақтинчалик сўлиш ўсимликка зарар келтирмайди.
Агар кундуз кунлари баргларнинг исиши яна ҳам ошса, транспирацияси ҳам кучайиб ўсимлик кўп сувни буғланади, бундай ҳолда ўсимлик илдизи етарлича сувни етказиб беролмай қолади. Агар тупроқдаги сув янада кескин камайиб кетса, кундузи ўсимликнинг барги ва пояси сўлийди.
Агар сув танқислиги узоқ вақт давом этса ўсимлик барглари ва поялари барқарор сўлийди, ўсимликда қайтмас жараёнлар бошланади.
Эндиликда ўсимликнинг тургорлик хоссаси қайтадан тикланмайди, ҳосилнинг кўпайиши ва шаклланиши тўхтайди.
Ўсимлик барқарор сўлий бошлайдиган ҳолатига мос тупроқ нам-лиги даражасига барқарор сўлиш намлиги ёки коэффициенти деб аталади.
Барқарор сўлиш намлиги тупроқ заррачаларининг ўлчами ва туп-роқдаги гумус миқдорига боғлиқ.
Тупроқ зарралари қанчалик кичик ва тупроқда гумус миқдори кўп бўлса, барқарор сўлиш намлиги ҳам шунчалик юқори бўлади.
С. А Вериго ва Л. А.Разумова маълумотлари бўйича турли типдаги тупроқларда барқарор сўлиш намликлари кўрсаткичлари 8.1- жадвалда келтирилган:

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish