Бу ерда: W - тупроқ намлиги (фоизларда); P1- қуритилмаган тупроқ намунаси оғирлиги; Р2 - қуритилган тупроқ намунаси оғирлиги.
Масалан, тупроқнинг қуритилмасдан олдинги оғирлиги Р1 = 30 г, қуритилгандан кейинги оғирлиги Р2 = 24 г бўлсин. У ҳолда тупроқ намлиги
Тупроқдаги умумий намлик миқдорига тупроқнинг абсолют намлиги дейилади.
Ёғин миқдори миллиметрлардаги сув устуни баландлиги билан аниқланганидан тупроқдаги намлик заҳирасини ҳам худди шу бирликда ифодалаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
(8.4)
Бу ерда; Wмм - қалинлиги h га тенг тупроқ қатламидаги мм да ифодаланган тупроқ намлиги, W – тупроқ оғирлигидан фоизларда ҳисобланган намлик, - тупроқ скелети зичлиги, 0,1- см ни мм га айлантиришда қўйилган.
Тупроқ намлигини аниқлашнинг баён қилинган усули гарчи кенг тарқалган бўлса-да, бажаришга кўп вақт талаб қилинади, турли чуқурликлардан тупроқ намунасини олиш учун кўп меҳнат сарфлаш керак. Шунинг учун ҳозирги кунда тупроқ намлигини радиоактив изотопларнинг қўлланишига, тупроқнинг электр ўтказувчанлигини ўлчашга, тупроқ намининг капилляр таранглигини аниқлашга асосланган билвосита усуллар ишлаб чиқилган.
Масалан, радиоактив изотопнинг емирилишида чиқадиган нурлар жадаллигининг ўзгаришига қараб тупроқ намлигини аниқланади. Бу усулда тупроқ қатламларининг табиий жойлашиши бузилмасдан намлиги аниқланади.
Гамма нурлар тупроқдан ўтишида унинг қаттиқ қисми ва сув томонидан қисман ютилади. Тупроқ массаси ўзгармас бўлса - нурланиш жадаллигининг ўзгариши асосан намлик миқдорига боғлиқ бўлиб қолади.
Гамма нурлар манбаи сифатида ярим емирилиш даври 5,32 йилга тенг радиоактив кобальт-60(27Со60)дан фойдаланилади. Унинг кичкина бўлакчасини қўрғошин контейнерга жойлаштирилади. Гамма нурларнинг чиқиши учун контейнерда тешикча қўйилган. Бу ишда радиоактив кобальт-60 жойлаштирилган контейнер ва гамма нурлар санагичи бир-биридан маълум масофада тупроққа жойлаштирилади. Гамма нурлар тупроқдан ўтишда жадаллиги камаяди. Гамма нурлар жадаллигининг камайишига қараб тупроқ намлигини фоизларда аниқланади. Аммо ўсимликларнинг тупроқдаги сув заҳираси билан таъминланганини кўрсатиш учун тупроқ намлиги тупроқ қатламидаги сув заҳираси орқали ифодаланади ва мм лар билан кўрсатилади. Бунинг учун (8.4) формуладан фойдаланиш зарур. Ҳозирги вақтда радиоактив изотопларнинг емирилишидан чиқадиган гамма нурлар жадаллигининг сувда ва тупроқ қатламида камайишига асосланиб тупроқ намлигини аниқлаш усули фақатгина илмий-тадқиқотларда қўлланилмоқда. Шундай қилиб, ҳанузгача тупроқ намлигини аниқлашнинг янги усуллари термостат-тарозида тортиш усулининг ўрнини босганича йўқ. Метеостанцияларда асосан тупроқ намлигини аниқлашнинг термостат-тарозида тортиш усули қўлланиб келинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |