Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Тупроқ намлигини аниқлаш усуллари



Download 10,78 Mb.
bet100/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

8.2. Тупроқ намлигини аниқлаш усуллари.
Тупроқ таркибидаги сув миқдорига тупроқ намлиги дейилади.
Тупроқ намлиги тупроқнинг химиявий ва механик таркибига, структуралилигига ҳамда органик таркибига боғлиқ. Тупроқ намлиги етарли бўлса уруғлар нормал ўсиб чиқади, экинлар яхши ўсади ва ривожланади. Бундан ташқари ўсимлик ривожланишнинг критик даврларида энг кўп намлик талаб қилади. Шунинг учун тупроқ намлигини билиш қишлоқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги вақтда тупроқ намлигини аниқлашнинг бир неча усуллари мавжуд. Аммо улар орасидан энг кўп қўлланадиган усул бу тупроқ намунасини термостат ёрдамида қуритиш усулидир. Тупроқнинг намлигини аниқлаш учун бурғи ёрдами билан тупроқдан намуна олинади. Бурғи металл цилиндр, штанга ва тутқичдан иборат. Цилиндр сиртида ва штангада бурғининг ботиш чуқурлигини кўрсатувчи шкала рақамлари қўйилган. Бурғини тупроққа тутқич ёрдамида бураб киритилади, бурғи керакли чуқурликка етгач қайта тортиб олинади. Бунда цилиндр ичидаги тупроқ намунаси ҳам кўтарилиб чиқади. Цилиндрдаги тупроқ намунасини қириб тушириш учун цилиндрда узунасига кесик бор. Цилиндрдаги тупроқ намунаси оғирлиги аввалдан тортилган бўлган алюминий стаканчаларга қириб туширилади ва стаканчанинг қопқоғи ёпилади. Тупроқ намуналари турли чуқурликлардан ва участкалардан олинади. Тупроқ намуналари билан бирга аввалдан тортилган стаканчалар термостатга жойлаштирилади ва қопқоғини очиб қўйилади. Шундан кейин тупроқ намуналари термостатда 100-105С ҳароратда 6 соат қуритилади. Тупроқ қуригач стаканнинг қопқоғини ёпиб эпсикаторда 30-40 минут совитилади сўнгра намуналарнинг оғирлигини яна аниқланади. Бирор стакандаги намунанинг олдинги оғирлиги билан кейинги оғирлиги орасидаги айирма қуритилган тупроқдан буғланиб чиқиб кетган сув оғирлигига тенг. Бу сув миқдори оғирлигининг абсолют қуруқ тупроқ оғирлигига нисбати олинган тупроқнинг намлигини кўрсатади ва уни фоизларда ифодаланади. Тупроқ намлигини аниқлаш ишини тезлаштириш учун стаканларнинг массасини бир хилга келтирилган ва олдиндан тортиб қўйилган бўлади. Бирор стакандаги тупроқ намлиги қўйидаги формула билан ҳисобланади:
(8.3)

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish