бу ерда: V - шамол тезлиги, - Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш бурчак тезлиги (= 7,29• 10-5с-1), - жойнинг географик кенглиги.
Экваторда ( = 0) Ер айланишининг оғдирувчи кучи нолга тенг. Демак, экваторда шамолнинг тезлиги қандай бўлмасин, ҳаво босим градиенти йўналишида ҳаракат қилади.
(9.1) формуладан кўринадики, ошган сари Fк ҳам ортади, қутбда = 90да оғдирувчи Кориолис кучи максимал қиймат Fм = 2·v· га эришади. Тезликлари бир хил бўлган шамоллар географик кенглик ошган сари босим градиенти йўналишидан тобора кўп оғади. Агар шамол тезлиги V = 0 бўлса, Кориолис кучи Fк = 0 бўлади. Бундан Кориолис кучи фақат ҳаракатдаги жисмгагина таъсир қилади деган хулоса қиламиз.
Ҳаракатланаётган ҳаво массасига Кориолис кучидан ташқари, ҳаво массаларининг ер билан ишқаланиш кучи ҳам таъсир қилади. Ҳаво ҳаракатига қарама - қарши йўналишда таъсир қилувчи Fм кучи қуйидагича ифодаланади:
(9.2)
Бу ерда: k = таглик сирт турига боғлиқ ишқаланиш коэффициенти.
Ишқаланиш кучи шамолнинг ерга тегиб ҳаракатидан ва шамолнинг турли қатламларининг тезлиги ҳар хил бўлганлигидан келиб чиқади. Ишқаланиш сабабли ҳавонинг пастки қатлами, юқоридаги қатламларидан секин ҳаракатланади.
Кориолис кучи ва ишқаланиш кучининг биргаликдаги таъсири натижасида атмосферанинг пастки қатламида қуруқлик устидаги шамол шимолий ярим шарда барик градиент йўналишидан 50-60 га, денгиз устида эса 60-70 га оғади, 1000-1500 м баландликда оғиш бурчаги 90 яқинлашади.
Бирор жойдаги шамол режимини кўрсатадиган диаграммани шамоллар гули деб юритилади. Биз юқорида шамол йўналиши ўзгарувчан бўлади деб айтдик. Бирор жойда турли йўналишдаги шамоллар бирор вақтда бир неча мартадан такрорланиб туради.
Олинган жойда шамолнинг энг кўп такрорланадиган йўналишини аниқлаш учун маълум бир давр (ой, мавсум ёки йил) давомида шамол режими кузатилади ва унинг қайси томондан қанча мартадан такрорланиши махсус 9.1 жадвалга ёзилади.
9.1-жадвал
Шамоллар йўналишлари
|
Такрорланишлар сони
|
Шимолий
|
|
Шимоли – шарқий
|
|
Шарқий
|
|
Жануби – шарқий
|
|
Жанубий
|
|
Жануби – ғарбий
|
|
¶арбий
|
|
Шимоли – шарқий
|
|
Шамоллар гулини ясаш учун марказий нуқтага нисбатан 8 та асосий румбни чизамиз. Кейин 9.1 жадвалдаги такрорланишлар сонини масштабга риоя қилган ҳолда румбларга қўямиз.
Ҳосил бўлган нуқталарни синиқ чизиқлар билан туташтириб чиқсак, кўпбурчак шакл (диаграмма) ҳосил бўлади. Бу диаграмма шамоллар гулини кўрсатади.
Кўпбурчакнинг чўзиқ томони олинган жойдаги шамолларнинг энг кўп такрорланадиган йўналишини кўрсатади. Масалан, Тошкент обсерваториясидаги баъзи ойларда эсадиган шамоллар гули қуйидаги 9.2 расмда кўрсатилган.
Энди Ўзбекистон Республикаси ҳудудларидаги шамолларни қисқача баён қиламиз.
Ў
Do'stlaringiz bilan baham: |