Боғ ва токзорларни суғоришда бир марталик суғориш тенгламасини аниқлаш Муаллифлар: Ваҳобова З, Мамарасулова С



Download 59 Kb.
Sana08.07.2022
Hajmi59 Kb.
#757757
Bog'liq
1-мақола


Боғ ва токзорларни суғоришда бир марталик суғориш тенгламасини аниқлаш
Муаллифлар: Ваҳобова З, Мамарасулова С
Аннотация
Маълумки қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда сувнинг ахамияти беқиёсдир. Мақолада томчилатиб суғориш тизими қўлланилган боғ ва токзорларда бир марталик суғориш меъёрини аниқлаш усули келтирилган. Боғ ва токзорларда бир марталик суғориш меъёри эллипсоиднинг хажмидан келиб чиқиб аниқланган.
Калит сўзлар: Суғориш, чекланган дала нам сиғими, суғориш меъёри, эллипсоид, намланиш майдони, боғ ва токзорлар.
Кириш. Маълумки ҳозирги кунда мамлакатимизда боғ ва токзорларни барпо этиш, уларни суғориш режимларини такомиллаштириш, суғоришда ресурстежамкор технологияларни жорий этиш, ҳосилдорликни ошириш борасида кўплаб илмий ҳамда амалий ишлар олиб борилмоқда. Буларга мисол тариқасида томчилатиб суғориш тизимини келтиришимиз мумкин. Боғ ва токзорларда томчилатиб суғориш тизимларини қўллаш бўйича кўплаб олимлар илмий изланишлар олиб борган бўлиб, бир қанча ижобий натижаларга эришилган.
Муаммонинг қўйилиши. Боғ ва токзорларда кўчатларнинг экилиш схемаси ғўзанинг экилиш схемасидан тубдан фарқ қилади. Бир га майдонда 110-120 минг туп ғўза кўчатлари етиштирилса, боғ ва токзорларда уларнинг максимал миқдори 1-1,5 минг қийматни ташкил этади. Ғўза қатор оралиғи 0,6-0,9 м бўлса, боғ ва токзорларда 2,5-5 м гача бўлган қийматни ташкил этади. Шундай экан томчилатиб суғориш тизимлари қўлланилган боғ ва токзорларда бир марталик суғориш меъёрини аниқлашда алоҳида ёндошувни талаб этади.
Тадқиқот услуби. Боғ ва токзорларда экилган ҳар бир кўчат илдизи тарқалган ҳудуд намланиш майдонини аниқлашда математик статистик тенгламалардан фойдаланамиз.
Маълумки ғўза экилган майдонларда бир марталик суғориш меъёрини аниқлашда қуйидаги формуладан фойдаланилади.

бу ерда: М-бир марталик суғориш меъёри, Wч-чекланган дала нам сиғимига нисбатан тупроқ намлиги, Wм-суғориладиган майдони (боғ ва токзорлар) даги мавжуд нам сиғими,
d-тупроқнинг ҳажмий оғирлиги, h-намлантириш қатлами чуқурлиги, k-йўқолишларни ҳисобга олувчи коэффициент.
Агар юқоридаги формуладан фойдаланиб боғ ва токзорларни суғорадиган бўлсак, суғориш учун айнан кўчат илдизи ривожланган қатлам билан бирга бутун далани маълум бир қатламда намлантирган бўламиз. Бундай суғориш усулида тупроқ қатламини намлантириш учун сарфланадиган сувнинг ортиқча исроф бўлишига, ҳисоб-китоб натижалари нотўғри бўлишига олиб келади.
Тажриба ва ўрганилган ҳисоб-китоблар натижасида маълум бўлдики, кўчатнинг илдизи фаол ривожланган қатламида намланиш контури тупроқ юзасига нисбатан ярим эллипсоид шаклида бўлиши аниқланди (1-расм). Ярим эллипсоид ҳажми эса қуйидагича аниқланади.
Эллипс тенгламасини ёзамиз.




Юқоридаги тенгламадан Оу ўқи атрофида айланишдан ҳосил бўлган ҳажмни интеграллаш орқали аниқлаймиз.




Аниқланган тенгламани кўчатнинг намланиш контури бўйича боғлайдиган бўлсак қуйидаги тенгламага эга бўламиз.

Бу ерда: W-кўчатнинг илдизи фаол ривожланган қатлам намланиш ҳажми. h-намланиш чуқурлиги. R-намланиш контури юқори қисми радиуси.
Боғ ва токзорларни суғоришда бирмарталик суғориш меъёрини қуйидагича аниқлашимиз мумкин.

Бу ерда: М-бир марталик суғориш меъёри. Wч-чекланган дала нам сиғимига нисбатан тупроқ намлиги. Wм-суғориладиган майдони (боғ ва токзорлар) даги мавжуд нам сиғими. D-тупроқнинг ҳажмий оғирлиги. h-намлантириш қатлами чуқурлиги. k-йўқолишларни ҳисобга олувчи коэффициент.
Бир га майдондаги дарахт кўчатларини суғориш учун қуйидаги формуладан фойдаланамиз.

N-бир га майдондаги кўчатлар сони.
Хулоса. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, боғ ва токзорларда бир марталик суғориш меъёри кўчатлар сонига, иқлимий омиллар, тупроқнинг сув физик хоссаларига илдиз фаол қатлами чуқурлигига бўғлиқдир. Дарахт кўчатлари ёши ортиб бориши билан бир қаторда уларнинг сувга бўлган талаби ҳам ортиб боради.
Илмий раҳбар: Отахонов М.


Адабиётлар рўйхати.



  1. М.Ҳамидов, Х.Шукруллаев, ва бошқалар “ ҚХГМ”

  2. И. Лихолетов, И. Мацкевич “Олий математика”

  3. Ф.Рахимбоев, Х.Шукруллаев, ва бошқалар”Қишлоқ хўжалигида суғориш мелиорацияси”

Download 59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish