Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


- расм. Денгиз (а) ва қирғоқ (б) бризлари чизмаси



Download 10,78 Mb.
bet113/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

9.3 - расм. Денгиз (а) ва қирғоқ (б) бризлари чизмаси
Бризларнинг тик йўналишдаги қалинлиги бир неча юз метрга, баъзан 1 – 2 км гача етади. Денгиз бризларида қарама - қарши оқим қалинлиги 1 –2 км чамасида бўлса, қирғоқ бризларида унинг қа-линлиги 600-800 м дан ошмайди. Денгиз бризлари одатда қирғоқ бризларидан кучлироқ бўлади. Денгиз бризлари 2-6 м/с тезлик билан қуруқликка 40-50 км га, баъзан 150-180 км гача, қирғоқ бризлари 3-4 м/с тезликка эга бўлиб, қирғоқдан денгиз устига 8-10 км гача кириб боради.
Денгиз бризлари қуруқликнинг қирғоқ қисми об-ҳаво шароитларига сезиларли таъсир қилади. Улар денгиздан қирғоққа нам ҳавони олиб келиб, қирғоқ ҳавосининг ҳароратини пасайтиради ва нисбий намлигини орттиради. Шунинг учун қирғоқ районларда ёз қуруқ-ликнинг ички қисмига нисбатан салқинроқ бўлади.
Тоғ водий шамоллари тоғ ва водийлар устидаги ҳавонинг ҳар хил исиши ва совиши натижасида пайдо бўлади.
Тоғ-водий шамолларини ёнбағир шамоллари ва тоғ-водий шамоллари деб икки гуруҳга ажратилади.
Ёнбағир шамоллари кундузи ёнбағир бўйлаб юқорига, кечаси эса ёнбағир бўйлаб пастга томон эсади. Бунинг сабабини қуйидагича тушунтирилади.
Кундузи тоғ ёки водий ёнбағири устидаги, масалан А нуқтадаги ҳаво, худди шундай баландликдаги, бироқ ёнбағирдан узоқроқ жойлашган В нуқтадаги ҳаводан кўпроқ исийди. Натижада иссиқ ҳаво ёнбағир бўйлаб юқорига кўтарилади ва водийдан ҳавони ўзига тортади, унинг ўрнига водий устидаги эркин атмосфера ҳавоси пастга тушади (9.4-расм, а). Кечаси ёнбағирлар совиганида тескари йўналишдаги циркуляция рўй беради (9.4-расм, б)
Ё



9.4 –расм. Ёнба²ир шамоллари
нбағир шамоларининг тик йўналишда-ги қуввати унчалик катта эмас ва горизонтал йўналишда ҳам унчалик катта масофага тарқал-майди.
Тоғ-водий шамолларининг ўзи – тоғ ёнбағирлари билан водий орасида ҳосил бўладиган шамоллардир. Кундузи тоғ ёнбағирлари ҳавоси водий ҳавосидан кучлироқ исийди, шунинг учун водийдан тоғ томон йўналган шамол вужудга келади. Кечаси эса тоғ ёнбағирлари ҳавоси водий ҳавосидан кўпроқ совийди. Натижада тоғдан водийга томон эсадиган шамоллар вужудга келади.
Ўрта Осиё ҳудудида катта Тяншан ва Помир – Олой тоғ тизмалари бор бўлгани учун унда тоғ -водий шамоллари кенг тарқалган. Масалан, Чирчиқ ва Оҳангарон водийларида тоғ - водий шамоллари яққол намоён бўлади. Бу икки водийда ҳам кундузи водийдан тоғ томон эсадиган жануби-ғарбий шамол, кечаси эса тоғдан водийга эсадиган шимоли–шарқий тоғ шамоли кузатилади.
Баҳорда тоғ-водий шамоли водийдаги ҳаво ҳароратини гуллаётган боғларга хавфли даражада пасайтириши мумкин.
Фён деб тоғдан водий томон вақти – вақти билан эсадиган ҳаво ҳарорати юқори ва нисбий намлиги кам бўлган қуруқ шамолга айтилади. Фённинг давомийлиги бир неча соатдан бир неча кунгача (кўпинча 5 кун ёки ундан ҳам кўп) чўзилиши мумкин. Фён шамоли ҳаво оқимининг, шу ҳаво оқимига кўндаланг жойлашган тоғ чўққисидан ўтишида ҳосил бўлади. Тоғ чўққисининг шамолга қараган ёнбағирида ҳавонинг кўтарилма ҳаракати, шамолга тескари ёнбағирида эса ҳавонинг пастга ҳаракати, яъни фён шамоли пайдо бўлади.
Фён шамоли тоғ чўққисининг бир томонидаги водийда катта босим, тескари томондаги водийда паст босим ўрнатилган ҳоллардагина пайдо бўлади ва катта босимли томондан тоғ чўққиси устидан ўтиб, кам босимли томонга кўчади.
Ҳаво тоғ чўққисининг шамолга тескари ёнбағиридан пастга тушаётганида адиабатик равишда исийди, унинг таркибидаги сув буғи тўйиниш ҳолатидан узоқлашади ва водийга уни аввал эгаллаб турган ҳаводан юқори ҳароратда ва кам нисбий намликда етиб келади. Ҳаво чўққидан пастга тушган сари исиб, унинг таркибидаги сув томчилари буғланиб кетиб, тушаётган ҳаво тобора қуруқ ҳавога айлана боради.
Ҳаво қанчалик катта баландликдан пастга тушса, феннинг ҳарорати шунчалик юқори бўлади.
Фённинг ҳосил бўлишини тушуниш учун Ю.И. Чирковнинг «“Агрометеорология» китобида келтирилган ушбу мисолни таҳлил қиламиз.
Ҳарорати t = 20С ва нисбий намлиги f = 50% яъни сув буғининг парциал босими е = 11,7 гПа, шудринг нуқтаси = 9,3ºС бўлган ҳаво ўз йўлида баландлиги 3000 м бўлган тоғ чўққиси билан тўқнашган ва унинг ёнбағирлари бўйлаб юқори кўтарилаётган бўлсин (9.5 расм).
Бу мисолда h = 122 (20–9,3)1300 м баландликда жойлашган конденсация сатҳи (баландлиги) гача ҳаво ўзининг ҳолатини қуруқ адиабатик равишда ўзгартиради ва 13,0С га совийди. Демак, 1300 м баландликда унинг ҳарорати t = 7С га ва нисбий намлиги f = 100% га тенг бўлиб қолади.
Бу баландликдан юқорига ҳаво нам адиабатик қонунга асосан тахминан 0,5/100 м бўйича совийди ва тоғ чўққисининг тепасига етга-нида ҳарорати t = -1,5С га тенг бўлиб қолади. Конденсация сатҳидан





Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish