Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet115/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

10-боб. Об-Ҳаво ва уни олдиндан айтиш


10.1. Об-ҳавонинг даврий ва даврий бўлмаган ўзгаришлари


Бирор жойда аниқ вақт пайтидаги ёки олинган вақт оралиғидаги метеорологик катталиклар мажмуаси билан аниқланадиган атмосфера ҳолати ўзгаришларига об-ҳаво дейилади. Бу таърифдан кўринадики, биз бирор жойдаги аниқ вақт пайтидаги об-ҳаво ёки муайян вақт оралиғидаги об-ҳавони баҳолаймиз.
Масалан, Тошкент шаҳридаги 2003 йил 16 ноябр соат 900 даги об-ҳаво ёки Тошкент шаҳридаги 2003 йил 17-22 ноябр орасидаги об-ҳаво ҳақида фикр юритишимиз мумкин. Аввал айтганимиздек об-ҳаво ҳаво ҳарорати, ҳаво намлиги, атмосфера босими, шамол тезлиги ва йўна-лиши, булутлик, ёғин миқдори горизонтал кўринувчанлик узоқлиги каби метеорологик катталикларнинг биргаликда олинган қийматлари билан аниқланади.
Бирор вақт оралиғидаги об-ҳаво эса шу вақт давомида метеорологик катталиклар ўзгаришларининг ўртача қийматлари билан белгиланади.
Биз об-ҳаво дейилганда одатда ер сиртига жуда яқин жойлашган атмосфера қатламидаги атмосфера ҳолатларини тушунамиз. Аммо авиация мақсадларида Ер сиртидан 1100-1500 м баландликлардан юқоридаги атмосфера қатламларидаги об-ҳавони ҳам ўрганилади.
Об-ҳаво камдан-кам ва қисқа вақт давомидагина барқарор туради, у одатда жуда тез ўзгаради, шунинг учун метеорологик катталикларни метеорологик станцияларда суткасида 8 мартадан ўлчаб борилади. Метеорологик катталикларнинг бирортаси ўзгарса, бошқалари ҳам ўзгариб кетади, натижада об-ҳаво ҳам ўзгаради. Об-ҳавонинг даврий ва даврий бўлмаган ўзгаришлари мавжуд.
Об-ҳавонинг даврий ўзгаришлари даставвал Ернинг ўз ўқи атрофида айланишига боғлиқ ҳолда метеорологик катталикларнинг сутка давомида ўзгаришидан иборатдир. Биз олдинги бобларда ҳаво ҳарорати, ҳаво намлиги, шамол тезлиги, ёғинлар каби метеорологик катталикларнинг суткалик ўзгаришини баён қилганмиз. Кўпчилик талабалар кундузи иссиқ, кечаси эса кундузгидан салқинроқ, шамол кечаси кундузгидан кучсизроқ, ўрта географик кенгликларда ёғинлар тушдан кейин ва эрталаб кучлироқ, ярим тунда ва тушки пайтгача кучсизроқ бўлишини биладилар. Шунингдек Ернинг Қуёш атрофидаги айланишидан келиб чиқадиган турли фаслларда об-ҳавонинг йиллик ўзгаришлари ҳақида ҳам тасаввурга эгамиз.
Аммо об-ҳавонинг суткалик ўзгариши доимо мунтазам равишда бормайди. Кундалик кузатишларимиздан маълумки, баъзан кечаси кундузгидан иссиқроқ, шамол эса сутканинг исталган вақтида кучайиши ёки сусайиши мумкин. Бундай ҳолларда об-ҳавонинг суткалик ўзгаришига даврий бўлмаган ўзгаришлари қўшилган бўлади.
Об-ҳавонинг даврий бўлмаган ўзгаришлари бу олинган ҳудудга бошқа ўлкалардан бошқача хоссали ҳаво массаларининг кириб келиши билан боғлиқ ўзгаришлардир.
Улар метеорологик катталикларнинг суткалик ва йиллик ўзгаришининг бир меъёрда (нормал) боришини бузади.
Масалан, баҳорда кундан-кунга ер сиртига қуёш радиациясининг тушиши аста-секин орта бошлайди, тупроқ ва ҳаво кун сайин кўпроқ қизийди. Бу Ернинг Қуёш атрофида айланшидан келиб чиқадиган об-ҳавонинг даврий ўзгаришидир. Шундай кунларнинг бирида олинган ҳудудга Арктиканинг совуқ ҳавоси бостириб кирса, бу ҳудуд ҳавоси совиб кетади, ҳаттоки кундузи аввалги тундан совуқроқ бўлиши мумкин. Бунга сабаб совуқ ҳаво массаларининг бостириб кирганлигидан об-ҳаво даврий ўзгаришларнинг нормал боришининг бузилишидир. Ёки баъзи йиллари эрта баҳорда юртимизнинг баъзи жойларида кунлар ортиқча исиб кетади, натижада дарахтлар эрта уйғонади ва ҳаттоки эртароқ гуллайди. Аммо кейинроқ ҳаво салқинлашиб кетади, натижада ўсимликларни совуқ уради. Бундай ҳолат жанубдаги иссиқ ҳаво массаларининг бизнинг ҳудудимизга эрта бостириб киришидан юзага чиқади.
Шундай қилиб, об-ҳаво сутка ва йил вақтигагина боғлиқ бўлмай, балки олинган худуд устида турган ёки ўтиб кетаётган ҳаво массаларининг хоссаларига ҳам бир мунча боғлиқ бўлади.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish