Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet123/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

10.5–расм. Синоптик харита

Аввал (20-25 йил илгари) метеорологик станциялардан олинган маълумотларни мутахассислар географик харитага қўл билан туширган бўлсалар, ҳозирги вақтда замонавий гидрометмарказларда метеорологик станциялардан олинган ахборотларни географик харитага тушириш ишини электрон ҳисоблаш машиналари ёрдамида махсус мослама қисқа вақтда бажаради. Қуйидаги 10.5-расмда синоптик хаританинг бир қисми келтирилган. Бу синоптик харитани ўрганиб, ундаги ҳудудлар устидаги об-ҳавони билиб олишимиз мумкин.


Синоптик харитада атмосфера босимлари бир хил бўлган жойларни ўзаро туташ чизиқлар билан бирлаштирилади.
Атмосфера босими ҳар 5 гПа га ўзгаргандан кейин ўтказилган бундай чизиқларни (2-бобда кўрсатганимиздек) изобаралар деб юритилади. Изобаралар синоптик харитада циклон ва антициклонларни топишга ёрдам беради. Синоптик харитада циклоннинг марказини «Н», антициклоннинг марказини «В» (низкое давление-паст босим, высокое давление-юқори босим деган рус тилидаги сўзларнинг бош) ҳарфлари билан кўрсатилган. Мазкур харитада илиқ фронтни қорага бўялган ярим доирачалар, совуқ фронтни эса учбурчаклар билан кўрсатилади.
Метеорологик станцияларда кузатишлар ҳар уч соатда ўтказил-ганидан синоптик хариталар ҳам уларга мос равишда ҳар уч соат муддат учун тузилади. Кетма-кет муддатлар учун тузилган синоптик хариталарни энг кейинги муддат учун бўлган синоптик харита билан солиштириб қуйидагилар:
а) Циклон ва антициклонларнинг қандай тезлик билан қайси йўналишда силжиётганлигини;
б) Илиқ ва совуқ фронтларнинг қайси йўналишда силжиётганлигини;
в) Қуюқ (зич) булутлар билан қопланган соҳаларнинг жойлашишини ва уларнинг ҳам қайси йўналишда силжиётганлигини;
г) Ёғинлар зоналарининг қаерда жойлашганлигини ва уларнинг ҳаракат йўналишини, ёғинларнинг кучаяётганлиги ёки камаяётганлигини аниқланади.
Синоптик хариталар ёрдамида ўрганиладиган барик тизимлар, фронтлар ва ҳаво массаларини синоптик объектлар, синоптик хариталарни таҳлил қилиш асосида келгусида об-ҳавонинг ўзгаришларини ёки кутилаётган об-ҳавони олдиндан айтиш-башорат қилиш мумкин ва об-ҳавони башорат қилишнинг бундай усулини синоптик усул дейилади.
Авваллари (30-40 йил олдин) фақат ер юзасидаги метеорологик кузатишларга асосланган синоптик усул ҳозирги вақтда аэрологик яъни ер юзасидан маълум баландликлардаги эркин атмосфера ҳолатлари устидан кузатишлар билан бойиди; турли баландликлардаги кузатишларга мос хариталар тузиш бошланди. Чунки эркин атмосферада ва Ер сиртига яқин атмосфера қатламларида ўтадиган жараёнлар орасида муайян боғланишлар борлиги аниқланди.
Шундай қилиб, синоптик-метеорологик хариталарни синчиклаб таҳлил қилиш ва солиштириш асосида ҳар бир туман ҳудудидаги об-ҳавонинг қандай ўзгараётганлигини, илиқ ва совуқ фронтларнинг қайси томонга силжиётганлигини, циклон ва антициклонларнинг қайси томонга, қандай тезлик билан силжиётганини аниқлайди. Циклон ва антициклонларнинг қайси томонга ва қандай тезлик билан силжишини ва қандай ўзгараётганлигини билган ҳолда уларнинг ўз йўлидаги ҳудудлар (шаҳарлар)га қандай об-ҳавони олиб келишини олдиндан айтиш-башорат қилиш имконияти яратилади.
Демак, об-ҳавони башорат қилишда вақт бўйича экстраполяция, яъни синоптик объектлар кузатиш пайтидаги силжиши ва эволюцияси тезлиги ҳамда тезланишини олдиндан яна бир мунча вақт сақлайди деб қараш энг муҳимдир.
Аммо аниқ башорат бериш ҳам қийин ишдир. Чунки циклон ва антициклонларнинг қаралаётган муддатда тезлиги (12 соат давомида) ёки йўналиши ўзгариб қолиши мумкин.
Ҳозирги вақтда об-ҳавони синоптик усулда башорат қилишдан ташқари гидродинамика ва термодинамика тенгламаларини атмосфера ҳодисаларига қўллаб, об-ҳавонинг қандай бўлишини олдиндан ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилмоқда.
Метеорологик ракеталар ва Ернинг сунъий йўлдошлари учирилишидан кейин атмосферани тадқиқ қилишнинг янги даври бошланди.
Об-ҳаво башоратлари ўта қисқа муддатли (бир неча ўн минутдан 12 соатгача), қисқа муддатли (12 соатдан 3 суткагача), узайтирилган ўрта (10 суткадан 30 суткагача) ва узоқ (30 суткадан ортиқ) муддатлар учун берилади. Барча муддатлар учун башорат тузишда синоптик хариталарни таҳлил қилиш тамойилига амал қилинади.
Энди қисқа муддатли об-ҳаво башоратларини тузишга қисқача тўхталайлик.
Ўзгидрометдаги синоптик-метеорологлар эртага бўладиган об-ҳавони олдиндан айтиш учун бугунги кун (кеча ва кундуз) учун тузилган синоптик хариталардан энг охиргисини олиб, ундан олдинги муддатлар учун тузилган хариталар билан солиштириб таҳлил қилади ва ҳар бир туман ҳудудида об-ҳаво қандай ўзгараётганлигини, илиқ ва совуқ фронтларнинг ҳамда циклонлар, антициклонларнинг қайси томонга ва қандай йўналишда силжиётганини аниқлайди.
Циклон ва антициклонларнинг қайси томонга қандай тезлик билан силжиётганлигини ва қандай ўзгараётганлигини билган ҳолда уларнинг йўлидаги шаҳарларда қандай об-ҳаво шароити вужудга келишини айтиш мумкин бўлади.
Ҳозирги вақтда қисқа муддатли об-ҳаво башоратларининг аниқлиги 92-94 фоизга етган. Қисқа муддатли башоратлар турли муддатлар учун тузилади. Ҳамма кишилар фойдаланадиган башоратлар асосан бир сутка учун берилади.
Ҳар куни радио ва телевидение орқали Тошкент шаҳри ва республика учун Ўзгидромет томонидан бериладиган об-ҳаво башоратлари қисқа муддатли ҳамма фойдаланадиган башоратлар қаторига киради.
Бундан ташқари об-ҳаво хизмати авиация мақсадлари учун самолётларнинг учишидан бошлаб то қўнгунча йўналишдаги об-ҳаво башоратини тузади. Бу ишни ҳар бир катта аэропортлардаги об-ҳаво хизмати ходимлари бажаради.
Об-ҳаво хизмати тузилган башоратларга биноан зарар келтириши мумкин бўлган метеорологик ҳодисаларни тегишли муассасаларга, жумладан қишлоқ хўжалиги муассасаларига етказиб туради.
Узоқ муддатли об-ҳаво башоратлари бир ой ва ундан кўп муддат учун берилади. Ўзгидромет ҳар ойда Ўрта Осиё республикалари учун об-ҳаво башоратларини бир ойлик бюллетенлар тарзида чиқариб туради.
Узоқ муддатли башоратлар учун гидродинамик, аналог (ўхшаш-лик), физика-статистик усуллар қўлланилади. Лекин узоқ муддатли башорат тузишда мамлакатимизда асосий усуллардан бири бўлиб синоптик усул ҳисобланиб келинмоқда ва бу усул атмосфера жараёнларининг ривожланиш қонунларига асосланади.
Узоқ муддатли об-ҳаво башоратларининг аналог (ўхшаш) ини топиш усулини Б.П. Мультановский ва унинг шогирдлари ишлаб чиққанлар.
Узоқ муддатли об-ҳаво башоратининг аналог усули-бўлиб ўтган об-ҳаво ва атмосфера жараёнларининг ҳозирги вақтда кузатилаётган атмосфера жараёнларига ўхшашлиги асосида келгусидаги узоқ муддатли об-ҳаво башоратларини бериш усулидир.
Бу усул бошланғич бир хил бўлган атмосфера жараёнлари келгусида ҳам бир хил ривожланишда давом этади деб қарашга асосланади.
Шу мақсадда кўп йиллик архив материалларидан қаралаётган ой билан бир хил-ўхшаш об-ҳаво шароитига эга бўлган аввалги худди шу ойни танланади. Сўнгра ўша танланган ойдан кейинги ойнинг об-ҳавосининг қандай бўлганлигини билган ҳолда ҳозирги қаралаётган ойдан кейинги ой учун об-ҳаво башоратини берилади.
Ҳозирги вақтда ойлик башоратларнинг аниқлиги ўртача 65-70 фоизни ташкил қилади.
Кейинги йилларда олимлар об-ҳаво башоратларини такомиллаштириб, унинг аниқлигини ошириш устида тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда об-ҳаво хизмати асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) нинг тармоғи бўлган Гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш хизматида олиб борилади.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish