10.3-расм. Илиқ фронт чизмаси
Илиқ фронт шаклланиши бошланганида илиқ ҳаво чекинаётган совуқроқ ҳавога етиб олганда, илиқ ҳаво енгилроқ бўлганидан совуқ ҳаво устидан худди қия текислик бўйлаб ҳаракат қилгандай кўтарила боради. Илиқ ҳаво қия жойлашган фронтал юза бўйлаб юқорига кўтарилган сари, унга камроқ атмосфера босими таъсир қилади. Шунинг учун кўтарилаётган илиқ ҳаво адиабатик кенгайиб совий боради.
Бунда илиқ ҳаво тик йўналишда ҳар 100 м га кўтарилганда, 1 га совийди ва маълум баландликда ҳаво сув буғига тўйинади. Тўйиниш-дан ортиб қолган буғлар сув томчиларига айланади, яъни булутлар ҳосил бўлади. Фронт чизиғи яқинида ёмғирли қатлам (Ns), ундан баландда юқори қатламли (Аs), фронт чизиғидан энг баландда эса юқори қават булутлари-қатламли патсимон (Cs), патсимон (Ci) булутлар вужудга келади. Фронтал юза тагидаги совуқ ҳавода узуқ-юлуқ ёмғирли булутлар (Frnb) кузатилади.
Шундай қилиб, бири аста-секин иккинчисига айланадиган ва қия текислик бўйлаб 800-1000 км га чўзилган турли қават булутлари тизими пайдо бўлади.
Илиқ ҳаво массаси оқими етарлича вақт давом этганда, фронт чизиғига яқин жойлашган қуйи қават булутларидан ёғин ёғиши бошлаади. Қуйи қават булутлари фронт чизиғидан, 300-400 км масофаларгача етадиган худудда ҳосил бўлганидан, бундай катта майдонда жадаллиги оз буркама ёғинлар ёғади. Жадаллиги оз ёмғирлар тупроққа яхши синганда ва ундан ўсимликлар яхши фойдаланади.
Илиқ фронт яқинлашиб келаётганини об-ҳавонинг қуйидагича ўзгаришидан билиш мумкин.
Илиқ фронт чизиғи кузатувчидан 700-800 км узоқликда бўлганида осмон гумбазининг фронт томонидан 7-8 км баландликда муз кристалларидан ташкил топган патсимон (Ci) ва қатлами-патсимон (Сs) булутлар ҳосил бўлади.
Илиқ фронт бизга яқинлашган сари булутлар зичлана боради ва тобора пастга тушади, сув томчиларидан иборат бўлган юқори қатламли (As) булутлар вужудга келади. Улар эса ёмғирли қатлам (Ns) булутларга айланади. Бутун фронт бўйлаб узлуксиз булутлар қатлами вужудга келади.
Бу булутлардан ёмғир (ҳарорат 0С дан юқори бўлганда) ёки қор (ҳарорат 0С дан паст бўлганда) ёғади. Илиқ фронт билан ундан 300-400 км узоқликкача бўлган зонада ёғингарчилик бўлади. Ёғингар-чилик фронтга яқин жойларда кучлироқ рўй беради. Илиқ фронтнинг ўтиб кетганлигини ёғингарчиликнинг тўхташи, шамолларнинг жануби-ғарбий ва ғарбий йўналишга ўзгариши ва ҳавонинг исий бошлаганидан билиш мумкин. Ёғинннинг қисқа ёки узоқ муддатли бўлиши фронт ҳаракатининг тезлигига боғлиқ. Фронт 40-50 км/соат тезлик билан ҳаракат қилса ёғин 8-10 соат давом этади. Агар фронт секин ҳаракат қилса, ёғин бир сутка ва ундан кўпроқ вақтга чўзилиши мумкин. Биз кўрсатган илиқ фронт тавсифи Европа ва Россиянинг Европа ҳудудларида кузатиладиган илиқ фронтларга тегишлидир. Ўрта Осиёда кузатиладиган илиқ фронтлар асосан жанубий хориж мамлакатлар ҳудудларидан келган ва баланд тоғлардан ошиб ўтган циклонлар (Жанубий Каспий, Мурғоб, Юқори Амударё) билан боғлиқ бўлади. Шу сабабли Ўрта Осиёнинг жанубий ва Марказий текисликларида илиқ фронт ўтаётганда фақат юқори ва ўрта қават булутлари ҳосил бўлади.
Ўзбекистон ҳудуди устидан ёзда илиқ фронт ўтаётганда илиқ ҳаво тўйиниш ҳолатидан анча узоқ ҳолатда бўлганлиги учун кўпинча булутлар ҳосил бўлмайди.
Энди совуқ фронт олиб келадиган об-ҳаво билан танишайлик.
Совуқ фронт. Биз совуқ ҳавонинг анча катта тезлик билан илиқ ҳавога бостириб кираётган ҳолинигина қарайлик. Бунда совуқ ҳавонинг кучли сиқуви остида илиқ ҳавонинг шиддат билан кўтарилма ҳаракати бошланади. Бунда вужудга келган ёмғирли тўп-тўп (Cb), юқори қатламли (As) ва юқори тўп-тўп (Ас) булутлар фронтнинг олдида жойлашади. (10.4-расм.).
Б
10.4 – расм. Сову± фронт чизмаси
у ҳолда ҳам узуқ-юлуқ ёмғирли булутлар (Frnb) ҳо-сил бўлиши, совуқ фронт ортида эса тўп-тўп (Си) ёмғир-ли тўп-тўп (Св) булутлар вужудга келиши мумкин.
Баҳор ва ёз па-йтларида ёмғирли тўп-тўп (Св) булутлардан жала ёмғир ва дўл ёғиши мумкин. Қор учқунлари ҳавонинг қуйи иссиқ қатлам-ларидан ўтаётганида эриб майда томчиларга ёки сув буғларига айланиб кетади.
Қишда булутлардан ёғаётган қор кристаллари бир-бири билан қўшилишиб катталаша боради ва пировардида паға-паға қор ёғишга айланади.
Совуқ фронт ўтиши олдидан одатда ҳаво ҳарорати юқори бўлади; фронт ўтганидан кейин ҳарорат тезлик билан пасаяди. Совуқ фронт яқинлашаётганда ҳаво босими пасаяди, фронт ўтганидан кейин эса тезлик билан орта боради.
Фронт ўтиш олдидан шамол кучаяди, фронт ўтганидан кейин йўналишини ўзгартади.
Илиқ ва совуқ фронтларнинг бир-бирларига қўшилишиб кетишида окклюзия фронти ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |