11.1.3. Қора совуқларнинг қишлоқ хўжалиги экинларига таъсири.
Ўсимликларнинг қора совуқларга чидамлилиги ва шикастланиш даражаси қора совуқнинг бошланиш вақтига, унинг кучига ва даво-мийлигига, ўсимликнинг ривожланиш фазасига, ўсимликнинг ҳолати-га, тури ва навига, агротехника шароитларига ва бошқа омилларга боғлиқ.
Ўсимликлар бирор ҳароратдан паст ҳароратларда қора совуқлардан шикастланади ёки нобуд бўлади. Бу ҳароратни одатда критик ҳарорат деб юритилади.
Қуйидаги 11.1-жадвалда баъзи мевали ўсимликларнинг қора совуқлардан шикастланиш критик ҳароратлари кўрсатилган:
11.1-жадвални таҳлил қилиш кўрсатадики, битта ўсимликнинг ҳар хил қисмлари қора совуқларга турлича чидамлилик даражасига эга. Гуллаш ва тугунчалар ҳосил бўлиш даврида 0 дан -2С гача қора совуқлар ҳосилни бутунлай йўқ қилиш мумкин. Лимон, апельсин, мандарин каби ўсимликларда қора совуқлардан даставвал барглари (-6…-8С) ларда, ток шох-шаббалари (-7…-10С) ларда шикастланади. Бу ўсимликларнинг шох-шаббалари, баргларига нисбатан қора совуқларга чидамлироқ бўлади.
В.Н. Степанов қишлоқ хўжалик экинларини, улар ривожланишининг турли фазаларида ўсимлик сатҳидаги манфий ҳароратларга чидамлилиги бўйича қуйидаги 5 та экологик гуруҳга ажратган:
1. Ривожланишнинг бошланғич фазаларида қисқа муддатли –7…-10С гача қора совуқларга чидайдиган энг чидамли экинлар Уларга баҳори буғдой, сули, арпа, нўхат каби ғалла ва дуккакли ғалла экинлари киради. Аммо бу экинлар бошоқ чиқариш фазасида –3…-4С ҳароратлардаёқ қора совуқлардан шикастланади. Гуллаш даврида бу экинлар қора совуққа энг чидамсиз бўлиб, -1…-2С қора совуқдан шикастланади. Асосий ғалла экинларининг донлари сут пишиш фазасида –2…-4С қора совуқлардан зарарланади. Ўсимликлар мум пишиш фазасига ўтгач қора совуққа чидамлилиги ортади.
11.1-жадвал
Баъзи мевали ўсимликларнинг қора совуқлардан
шикастланиши критик ҳароратлари
Ўсимлик тури
|
Қора совуқдан шикастланадиган ўсимлик қисми
|
Критик ҳароратлар,
С ларда
|
Лимон
|
Дарахт бутунлай
|
-9….-10
|
Шаббалари (шохлари,навдалари)
|
-7….-8
|
Барглари
|
-6
|
Апельсин
|
Дарахт бутунлай
|
-10….-11
|
Шаббалари
|
-8….-9
|
Барглари
|
-7
|
Мандарин
|
Дарахт бутунлай
|
-12
|
Шаббалари
|
-10
|
Барглари
|
-8
|
Ток
|
Ўсаётган куртаклари
|
-1
|
Гуллари
|
0
|
Олма, нок,
олча, олхўри
|
Ёпиқ гулғунчалари
|
-4
|
Гуллари
|
-2
|
Мева тугунчалари
|
-1
|
Гилос
|
¶унчалари ва гуллари
|
-2
|
Мева тугунчалари
|
-1
|
Ўрик, шафтоли
|
Ёпиқ ғунчалари
|
-2
|
Гуллари
|
-3
|
Мева тугунчалари
|
-1
|
Малина, қулупнай
|
Гуллари ва мева тугунчалари
|
-2
|
2. Ривожланишнинг бошида –5…-7С гача, гуллаш фазасида эса –2…-3С гача қора совуқларга чидамли экинлар. Уларга люпин, баҳори вика, дуккаклилар, кунгабоқар, зиғир, наша, қанд лавлаги, хашаки лавлаги, сабзи, брюква, карам каби экинлар киради.
3. Униб чиқиш фазасида –3…-4С қора совуқларга чидайдиган ўртача чидамли экинлар. Бу гуруҳ экинлари гуллаш фазасида –1…-2С қора совуққа чидайди. Уларга сариқ люпин, соя, редис, могар каби экинлар киради.
4. Қора совуқларга кам чидамли экинлар. Уларга маккажўхори, тариқ, судан ўти, жўхори, картошка, махорка каби экинлар киради. Улар -2С гача қора совуққа чидайди, аммо гуллаш даврида -1С яъни кучсиз қора совуқкагина чидайди.
5. Қора совуқларга чидамсиз иссиқсевар экинлар.
Уларга гречиха, ловия, кана кунжут, ғўза, полиз (қовун, тарвуз, ош қовоқ ва бошқа) экинлар, шоли, кунжут, каноп, арахис, помидор, бодринг,тамаки каби экинлар киради.
Бу гуруҳга кирувчи ўсимликлар униб чиқиш даврида –0,5…-1,5С ҳароратда ҳам шикастланади.
Кўрамизки,ўсимликларнинг ҳосил берадиган органлари қора совуққа энг чидамсиз бўлади. Ўсимликлар ўсишнинг бошланғич даврида қора совуққа энг чидамли бўлади ва бу даврда қисқа муддатли қора совуқлар ҳосилга таъсир қилмайди. Бундан ташқари гуллаш ва пишиш даврига тўғри келган қора совуқлар айниқса хавфли, чунки бу даврда ўсимликларнинг совуққа чидамлилиги пасайган бўлади.
Бу даврда кўпчилик ўсимликларнинг нобуд бўлиши –2…-4С лардан бошланади.
Чигит униб чиқиш даврида ва ғўза гуллаши фазасида –0,5…-1С, сут пишиши фазасида эса -1С да шикастланади.
Демак, ғўза совуққа чидамсиз ўсимлик, шунинг учун республикамиз ҳудудларида ғўзани қора совуқлардан ҳимоя қилиш ишларини ривожлантириш қишлоқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |