Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Қишлоқ хўжалик экинларини қора



Download 10,78 Mb.
bet129/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

11.1.5. Қишлоқ хўжалик экинларини қора
совуқлардан ҳимоя қилиш
Ҳозирги вақтда қимматли қишлоқ хўжалик экинларини қора совуқлардан ҳимоя қилиш учун тутун ҳосил қилиш, ўсимликни плёнка билан ёпиш (ўраш), эгатлаб ва ёмғирлатиб суғориш, ҳавони аралаштириш, экинларни кеч муддатларда экиш, қора совуқ камроқ ҳосил бўладиган далаларни танлаш, экинларнинг тезпишар ва қора совуққа чидамли навларини экиш каби усуллар қўлланилади.
Тутун ҳосил қилиш. Экинларни қора совуқлардан ҳимоя қилиш-нинг энг қадимдан бери қўлланадиган ва кенг тарқалган усули тутун ҳосил қилишдир. Бу усул асосан экинларни радиацион қора совуқлардан ҳимоя қилиш учун қўлланилади.
Ёниш маҳсулотлари ғарамини ёққанда ундан кўтарилган тутун ҳимоя қилинаётган дала устида тутун пардани вужудга келтиради. Тутун парда остидаги ҳаво ва таглик сирт ҳароратининг ортиши бир неча омиллар мажмуида рўёбга чиқади: тутун ҳосил қилувчи моддаларнинг ёнишида ажралган иссиқлик ҳисобига ҳаво исийди ва қора совуқ кучини камайтиради, ҳаводаги сув буғининг конденсациясидан иссиқлик ажралади, тутун парда таглик сиртнинг самарали нурланишини камайтирди.
Бундан ташқари тутун парда эрталабки соатларда тўғри қуёш радиациясининг ўсимликка бевосита тушишидан пана қилади. Бунда ўсимликнинг музлаган тўқималари (агар музлаган бўлса) секин исийди ва музи секин эрийди. Натижада ўсимлик қора совуқдан камроқ шикастланади. Ёки қора совуқ кучсиз ва қисқа муддатли бўлса ўсимлик шикастланмаслиги мумкин. Шунинг учун Қуёш чиққандан кейин ҳам қуюқ тутун ҳосил қиладиган моддаларни ёқишни 0,5-1 соат давом эттириш керак. Кечаси қора совуқ вақтида эса кўпроқ иссиқлик берадиган моддаларни ёқиш керак.
Тутун парда ерга туташган ҳаво қатламида ҳарорат инверсияси сабабли вужудга келади, ҳаво очиқ ва шамолсиз кечаларда тупроқ юзаси нурланиш орқали иссиқлигини йўқотиб кучли совийди ва ўзига тегиб турган энг пастки ҳаво қатламини ҳам кучли совитади. Бу қатламдан юқоридаги ҳаво қатламлари эса камроқ совийди.
Тупроқ сирти ва 8-10 м баландликдаги ҳарорат фарқи 8-10 га етиши мумкин. Совиган тутун инверсия қатлами ичида юқорига кўтарила олмай, ётиқ йўналишда тарқалади. Тутун совиганида унинг таркибидаги сув буғи ҳам совиб шудринг нуқтасига етгач, сув буғлари тутун зарраларида конденсациялана бошлайди. Конденсация жараёнида эса иссиқлик ажралиб, ҳавонинг янада совишига тўсқинлик қилади. Шу сабабли қора совуқ кучи камаяди ёки қора совуқ хавфи йўқолади.
Тутун тўдасини ёқишдан ҳосил бўладиган иссиқлик эффекти 1-2С дан ошмайди, яъни тутун ҳосил қилинган ер устидаги бирор баландликдаги ҳаво ҳарорати, иситилмаган ердаги ҳудуди шу баландликдаги ҳаво ҳароратидан 1-2С ошиқ бўлади. Шунинг ўзи ўсимликларнинг қора совуқдан анча кам шикастланишига (ёки шикастланмаслигига) олиб келади. Кучли шамол вақтида тутун тўдаларини ёқишнинг иссиқлик эффекти кескин камаяди.
Ўсимликларни ёпиш. Бу усулда ўсимликни ёруғликка тиниқ пленкалар, шиша қалпоқлар, картон, дока ва бошқалар билан ёпиб қўйилади. Масалан, субтропик зоналарда лимон ёки апельсин дарахтларининг ҳар бирини уч қаватли дока қатлами билан ўраб қўйиш кенг ёйилган. Бунда лимон (ёки апельсин) дарахтини куздан бошлаб бутун совуқ даврда ёпиб қўйилади. Бундай қоплама остида ўсимликлар совуқлардан сезиларли даражада шикастланмайди. Ўсимликларни тиниқ полимер плёнка билан ёпиш Ўзбекистон Республикаси иқлим шароитида ҳам бажарилади.
Суғориш. Сунъий равишда суғориладиган ҳудудларда қора совуқлар билан курашиш учун қора совуқ рўй бериши олдидан экинларни эгатлар бўйлаб ёки ёмғир ёғдириб суғориш ишлари амалга оширилади.
Бу тадбирнинг моҳияти сув буғи конденсацияланганда ажраладиган иссиқликдан қора совуқ вақтида ҳавони иситишдир.
Экинни эгатларга сув оқизиб суғорганда тупроқ намланади ва нам тупроқнинг буғланиши кучаяди, натижада ерга яқин ҳаво қатламида сув буғи миқдори анча ортади.
Ёмғир ёғдириб суғорганда ҳам сув томчилари ҳавода буғланиб, ҳавони сув буғлари билан бойитади.
Ҳавода сув буғлари қанчалик кўп бўлса (яъни ҳавонинг нисбий намлиги юқори бўлса), улар кўп совишни талаб қилмасдан конденсацияси бошланади. Сув буғлари конденсацияланганда ажралган иссиқлик эса ҳавонинг янада совишига тўсқинлик қилади. Бу усулда энг муҳими буғланишнинг яширин иссиқлиги қора совуқ бошланмасдан ажралиши керак. Шундагина бу иссиқлик ҳисобига ерга яқин ҳаво қатлами қора совуқ бошланадиган ҳароратгача совимайди ва қора совуқ ҳосил бўлмайди ёки қора совуқ кучи камаяди. Эгатларга сув оқизиб суғорганда тупроқнинг иссиқлик ўтказувчанлиги кучаяди ва тупроқ пастки қатламларидан тупроқ юзасига иссиқлик яхши узатилади. Буларнинг ҳаммаси совуқ кечаларда ҳавонинг ердан 2 м баландликдаги ҳароратининг 1,5 - 2С га ошишига сабаб бўлади.
Юқорида кўрсатилган мақсадларда деҳқонлар баҳорда қора совуқлар бўлиши олдидан сабзавот экинлари (помидор, бодринг ва бошқалар) ни суғорадилар. Худди шундай суғориш ишларини кичик ғўза майдонларида ҳам амалга ошириш мумкин.
Биологик усул. Экинларнинг эрта пишар навларини яратиб, уларни баҳорги ва кузги қора совуқлардан ҳимоя қилиш мумкин.
Ўрта Осиёда қора совуқларга қарши курашишда ҳозирча юқорида кўрсатилган усуллар кенг тарқалган.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish