Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Қурғоқчиликка қарши кураш чора-тадбирлари



Download 10,78 Mb.
bet131/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

11.2.2. Қурғоқчиликка қарши кураш чора-тадбирлари.
Юқорида лалмикор ҳудудларда ҳар йили баҳор ва ёзда қурғоқчилик бўлиб туришини айтиб ўтганмиз. Қурғоқчилик вақтида экинлар сув етишмасидан қисман ва баъзи ҳолларда бутунлай нобуд бўлади. Шу сабабли қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олиш учун қурғоқчиликка қарши қураш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш керак. Биз шундай тадбирларнинг баъзиларини қараб чиқамиз:

  1. Суғориш. Қурғоқчилик ҳар йили ва тез-тез бўлиб турадиган ҳудудларда қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олиш учун экинларни сунъий суғорилади. Ўсимликлар суғоришда етишмаган намни суғориш суви ҳисобига қоплайди.

Суғорилган ерлар устида ҳаво ҳарорати пасаяди ва нисбий намлиги эса ортади. Айни шу вақтда тупроқнинг ҳарорати ҳам пасайиб, намлиги ортади. Натижада ўсимликларнинг илдиз қисмининггина эмас, балки ердан устки қисми учун ҳам ўсиш ва ривожланишига қулайроқ шароит яратилади.
Бирор ҳудуддаги экинларни суғориш учун шу ҳудуддан ўтган дарё, анҳорлар ёки сув омбори сувларидан фойдаланилади. Йил сайин суғориладиган экин майдонларининг кўпайиб бориши муносабати билан суғоришда сувни тежаб-тергап, суғориш нормаларига риоя қилиб ўтказиш керак. Бу ишда суғоришнинг янги технологияларини жорий қилиш муҳим аҳамиятга эга. Масалан, ғўзани томчилатиб суғоришни кенг кўламда жорий қилиш эгатлар бўйлаб сув оқизиб суғоришга қараганда кўп миқдордаги сувни тежаш имконини яратади. Сув заҳирасини кўпайтиришда сув омборларининг роли ҳам катта. Қиш ва баҳор ойларида уларда йиғилган сувларни ёзда далалардаги экинлар ва яйловларни суғоришда сарфланади.
Сув омборлари атрофидаги ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасайиб, нисбий намлиги ортади, бу эса шудринг нуқтасини орттиради.
Шу сабабли катта сув ҳавзалари яқинидаги ерларда атмосфера қурғоқчилиги бўлиш эҳтимоли камаяди. Суғоришда аввал ёққан ёғинлар ва тупроқ намлигини ҳисобга олиш керак. Уларни ҳисобга олмай сунъий суғоришни амалга ошириш тупроқнинг шўрланишига олиб келиши мумкин.
Ҳаммамиз Мирзачўлдаги асрлар бўйи қуриб ётган ерлар ўзлаштирилиб, улар сунъий суғориш ёрдамида бепоён пахта майдонларига айланганини биламиз.

  1. Иҳота дарахтзорлар яратиш. Қурғоқчиликка қарши самарали кураш тадбирларидан яна бири экин майдонлари атрофида иҳота дарахтзорлари барпо қилишдир.

Далалар атрофида узун қаторлаб экилган дарахтзорлар, бу далаларни иссиқ қуруқ шамоллардан сақлашда аҳамиятга эга.
Иҳота дарахтзорлари ёзда ва қишда бўладиган шамолларга тўсиқ бўлиб хизмат қилиши керак. Улар айниқса, ёзда эсадиган гармселларнинг тезлигини камайтириб қурғоқчилик бўлмаслигига ёрдамлашади.
Гармселларнинг тезлигини камайтириш учун бир жойда бир қатор барпо этилган иҳота дарахтзор етарли эмас. Чунки шамол бу тўсиқдан ўтгач тезлигини яна аста-секин ошириб боради. Шу сабабли гармсел ёки шамолни йўқ қилиш учун далаларда бир неча қатор иҳота дарахтзорлар яратиш керак. Улар орасидаги майдонларда эса турли экинлар парвариш қилинади.
Юқорида иҳота дарахтзорлари орасидаги ерларда шамол тезлигининг камайишини айтдик, бу эса ҳавонинг тик йўналишда юқорига кўтарилиб аралашишини сусайтиради. Бошқача айтганда турбулентликнинг камайиши сабабли тупроқ юзасидан буғланиши ва ўсимлик транспирацияси пасаяди. Натижада сувнинг самарасиз сарфияти қисқариб, тупроқ нами яхшироқ сақланади.
Ўрмон иҳота дарахтзорларни олинган жойда шамолларнинг афзал эсадиган йўналишига кўндаланг қилиб барпо қилиш керак.
Иҳота дарахтзорлар қишда қорнинг яхши тўпланишига ва сақла-нишига ёрдам беради. Қишнинг охирига бориб ётиб қолган қорнинг зичлиги 0,3 г/см3 гача етишини аввал ёзганмиз. Бунда ҳар 1 см қор қатлами эриганда 1 га ерга 30 т сув беради. Агар чўл ҳудудларда қор қоплами қалинлиги 20 см га етса, унинг эришидан 1 гектар майдонда 600 т. сув ҳосил бўлади. Бунинг эса тупроқ намлигидаги аҳамияти катта.
Шундай қилиб, иҳота дарахтзорлари орасидаги майдонда қиш давомида қор яхши йиғилади ва сақланади. Бунинг оқибатида баҳор ва ёз ойларида қурғоқчилик бўлиши эҳтимоли озаяди.

  1. Агротехник усул. Ерга тўғри ишлов бериш, агротехника қои-даларига риоя қилиш тупроқдаги намликни сақлашга ёрдам беради.

Масалан, баҳорда чигитларни қийғос ундириб олиш учун ҳар галги ёғиндан кейин қатқалоқ ҳосил бўлишига йўл қўймаслик керак.
Агар ёғиндан кейин пахта майдонларида қатқалоқ ҳосил бўлса, ер етилиши билан уни 1-2 кунда юмшатиш зарур.
Қатқалоқ чигит униб чиққандан кейин ҳосил бўлган бўлса уни йўқотиш учун ротацион юмшатгичлар ёки рор, урор ротацион юлдузчалар ўрнатилган трактор культиваторларидан фойдаланиш керак. Тупроқ юза қатламини юмшатилганда тупроқнинг буғланиши камайиб, намлиги яхши сақланади. Бундай тадбирлар қурғоқчилик бўлишини қийинлаштиради. Шунинг учун қурғоқчиликка қарши курашишда муҳим аҳамиятга эга.

  1. Биологик усул. Қурғоқчиликка қарши курашнинг яна бир усули қишлоқ хўжалик экинларининг қурғоқчиликка чидамли навларини яратишдир.

Маълумки, Ўзбекистонда дон экинларининг анча қисми лалмикор ерларда етиштирилади. Лалмикор ерларда экинлар тупроқнинг табиий намлиги ҳисобига ўсади ва ривожланади. Баъзи йилларда тупроқда тўпланган намлик етишмай қолади, бунинг устига узоқ вақт ёғин бўлмаса қурғоқчилик бошланади. Шунинг учун лалмикор деҳқончиликда буғдой ва арпанинг қурғоқчиликка чидамли навларини яратиш ва жорий қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Дон экинларнинг орасида қурғоқчиликка чидамлиси арпа ҳисобланади, аниқроқ айтганда арпанинг қурғоқчиликка чидамлилиги буғдойникидан юқори.
Ўзбекистонда лалмикор ерларда арпанинг қурғоқчиликка чидамли «“Унумли арпа», «Нутанс 799», «Лалмикор» каби навлари ва буғдойнинг «Қизил Шарқ», «Интенсив», «“Санзар-4», “Сете-Церрос» каби навлари районлаштирилган.
Арпа намни буғдойга нисбатан тежаб сарфлайди. Шунинг учун арпа буғдойга нисбатан қурғоқчиликка кўпроқ чидамли бўлади.
Қишлоқ хўжалик экинлари янги навларини яратиш ва районлаштиришда агрометеорологик ва агроиқлимий шароитларни ҳисобга олиш керак.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish