Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Иқлимнинг энг муҳим катталиклари қаторига



Download 10,78 Mb.
bet139/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

Иқлимнинг энг муҳим катталиклари қаторига метеорологик станцияларда ўлчанган ва қайд этилган ҳаво ҳарорати, ҳаво намлиги, булутлик, атмосфера ёғинлари, шамол режими, атмосфера ҳодисалари, чангли бўрон, туман, момақалдироқ, дўл, изғирин кабилар киради.


12.3. Иқлимнинг шаклланишига Қуёш радиацияси, атмосфера
циркуляцияси, таглик сирт ва жой рельефининг таъсири.
Иқлимни ҳосил қилувчи асосий омилларга қуёш радиацияси, атмосфера циркуляцияси, жойнинг географик кенглиги, ер юзасининг тури ва унинг табиий хоссалари, жойнинг рельефи ва бошқалар киради.
Қуёш энергияси атмосферада пайдо бўладиган жараёнлар, физик ҳодисаларнинг ривожланишида ва Ердаги ўсимликлар олами, инсониятнинг фаолияти ва бошқалар, тирик жониворлар учун энергиянинг асосий манбаи ҳисобланади.
Қуёш радиациясини қисқача изоҳлаймиз. Бу электромагнит тўлқинлар кўринишида Ер атмосферасига кириб келадиган қуёш нури. Қуёш радиацияси фазода электромагнит тўлқинлар сингари 3.105 км/с тезликда тарқалиб Ер атмосферасига кириб келади. Ер сиртига қуёш радиацияси тўғри ва сочилган ҳолда келади. Қуёш радиациясини одатда иссиқлик таъсири бўйича ўлчанади ва у бирлик юзага вақт бирлигида келадиган иссиқлик миқдори билан ифодаланади. Қуёш радиацияси Ер атмосферасидан ўтаётганда газ молекулалари, муаллақ қаттиқ ва суюқ заррачалар томонидан ютилиши сабабли, унинг энергетик ёритилганлиги ва спектрал таркиби ўзгаради. Натижада, Қуёшдан Ер юзасига келаётган тўғри қуёш радиацияси оқими атмосферанинг физик хусусиятига, атмосферада ўтган йўлига боғлиқ ҳолда кенг оралиқда ўзгариб туради. Денгиз сатҳида нурга тик бўлган бирлик юзага келаётган оқим 1050 Вт/м2 дан ошмайди. Бу қиймат денгиз сатҳидан баландлик бўйича ошиб боради. Қуёш радиациясининг Ер юзасида бутун осмон гумбазидан сочилиб келадиган қисми сочилган радиация деб юритилади. Бу оқим Қуёшнинг баландлигига, атмосферанинг хиралигига, булутлилик шароитига боғлиқ бўлиб, унинг қиймати баъзи вақтларда 490-700 Вт/м2 орасида тебранади. Горизонтал юзага айни бир вақтда тушаётган тўғри ва сочилган радиациялар биргаликда йиғинди (ялпи) радиация деб юритилади. Тўғри радиациянинг бир қисми Ер юзасидан ва булутлардан қайтиб коинотга кетади. Шунингдек, сочилган радиациянинг бир қисми ҳам космик фазога кетади. Радиациянинг қолган қисми Ер сиртини ва ҳавони иситади. Оз қисми эса кимёвий энергияга, яъни атмосферанинг юқори қатламла-ридаги газ молекулаларини парчалашга, фотосинтезга ва шунга ўхшаш ҳодисаларга сарф бўлади.
Қуёш доимийси. Ердан Қуёшгача бўлган ўртача масофада Ер атмосферасидан юқорида қуёш нурларига тик бирлик юзага вақт бирлигида келадиган қуёш радиацияси oқими. Ҳозирги вақтда Қуёш доимийсининг тахминан 1367 Вт/м2 миқдорга тенглиги аниқланган. «Доимий» сўзининг маъноси шундан иборатки, бу миқдор атмосферада ютилган ва сочилган радиацияга боғлиқ бўлмай, фақат Қуёшнинг нур чиқариш қобилиятига боғлиқ. Қуёш радиацияси Ер юзасига етиб келгунча ҳаво молекулалари, атмосферадаги қаттиқ ва суюқ аралашмалар томонидан сочилиши ва ютилиши натижасида сезиларли ўзгаради. Натижада, Қуёш гардишидан келадиган тўғри радиация, унга тик бирлик сиртда денгиз сатҳида 1050 Вт/м2 дан, тоғларда 4-5 км баландликда 1200 Вт/м2 дан ошмайди.
Шуни таъкидлаш лозимки, қуёш нури учун атмосфера етарли даражада тиниқдир. Атмосфера ҳавосининг, айниқса пастки қатламида қуёш нурининг ютилиши ва қисман қайтарилиши билан умуман ҳавонинг ҳарорати етарли даражада исимайди. Қуёш қуввати тиниқ бўлмаган ернинг ёки жисмларнинг юзасига тушиб ютилади ва иссиқликка айланади, аммо у ердан ва жисмлардан қисман қайтади ва ер-жисм бағрида турли кўринишга ўтиб кетади. Қуёш нури таъсирида исиган Ернинг сирти ва бошқа исиган жисмлар ўзининг иссиқлигини чиқара бошлайди - уни сочади ёки тарқатади. Лекин қуёш радиациясининг Ер юзига тушиши ва радиацион баланснинг фасллар бўйича ўзгариши Ер шарсимонлигига, орбитасининг шаклига ва Ернинг айланиш ўқининг оғмалигига боғлиқ.
Иқлимни шакллантирувчи муҳим омиллар: Қуёш радиацияси, атмосфера циркуляцияси, таглик сиртнинг тури ва жой рельефининг биргаликдаги таъсири натижасида Ер шаридаги турлича иқлимлар яратилади.
Қуёш радиациясининг Ер сиртида бир текисда тақсимланмаган-лиги туфайли ернинг юзаси ҳам, ер шарининг турли кенгликларидаги ҳаво ҳам бир хил исимайди. Натижада турлича ҳаво босимларининг айирмаси шаклланади.
Демак, қуёш радиацияси иқлимни шаклланишидаги бош омил-атмосфера циркуляцияси таъсири хусусиятини белгилайди.
Иқлимни шакллантирувчи муҳим омиллардан яна бири таглик сиртдир. Таглик сиртларнинг физикавий хусусиятларига боғлиқ ҳолда уларнинг устида турлича ҳаво массалари шаклланади.
Ер шари ўзининг табиий хусусиятларига кўра бир-биридан кескин фарқ қилувчи икки қисмдан: Дунё океани ва қирғоқлари устида нам денгиз иқлими, чўллар ва қуруқлик ичкарисида эса қуруқ континентал иқлим вужудга келади.
Сув ва қуруқлик иқлимга турлича таъсир кўрсатади. Шунингдек тупроқ сатҳи билан, ўсимлик қоплаган тупроқ ҳам иқлимга турлича таъсир кўрсатиши мумкин, ўрмонзор ва тупроқни қоплаган ўсимлик иқлимга бошқача таъсир этади. Иқлимга айниқса океан ва материкларнинг таъсири катта. Ёз вақтида океанга нисбатан материклар кучли исийди, қишда эса аксинча кучли совийди. Йил давомида океан Ер учун намликнинг бош манбаи ҳисобланади ва йилнинг совуқ даврида-илиқлик манбаини ўтайди.
Материк ва океан оралиғида ҳароратнинг турлича бўлиши ҳаво босимининг тақсимланишдаги айирмаларни келтириб чиқаради. Материк устида, ёзда мўътадил кенгликларда паст босимли ҳаво ўрнашади, қишда аксинча-юқори бўлади. Океанларнинг устида аксинча ёзда асосан ҳаво босими юқори, қишда-паст бўлади. Натижада ёзда қуруқликда ҳаво оқими океан муссони кўринишда, қишда қуруқликдан океанга эсадиган материкавий муссон шаклида бўлади. Материк ва океанлардан ташқари атмосфера циркуляциясига релъеф таъсири катта, айниқса тик қояли баланд, ясси шаклдаги тоғлар ҳаво массасининг ҳаракатланиш шароитини ўзгартиради. Жойларнинг денгиз сатҳидан баландлиги ва рельеф шаклининг турлича бўлиши Ер сиртига тушадиган қуёш радиациясининг қийматини ўзгартиради. Шунинг билан биргаликда бу қийматлар атмосфера циркуляцияси хусусияти билан чамбарчас боғланган.
Қуёшнинг уфқдан ҳисобланган бурчак масофаси қуёш баландлиги деб аталади ва қуйидаги ифода билан ҳисобланади:


(12.1)


Бунда: - жой кенглиги, - Қуёш оғиши, - Қуёшнинг соатли бурчаги. Ер сиртидаги турли ҳудудларда туш пайтида Қуёш баландлиги турлича қийматга эга (12.1-жадвал).

Қуёшнинг уфқдан баландлиги географик кенгликка, вақтнинг йил давомида ўзгаришига, кеча-кундузнинг давомийлигига боғлиқ ҳолда ўзгариб туради.


Муъайян жойнинг рельефи, айниқса тоғлар шу жойнинг иқлимига катта таъсир кўрсатади.
Қишлоқ хўжалик экинларини экиш чегаралари ва маҳсулдор-лигининг шаклланишида иқлимнинг баландлик бўйича метеорологик катталикларнинг тақсимланиш қонун-қоидаларини билиш деҳқончи-ликда яхши самара беради. Баландлик ортиши билан экинлар учун самарали ҳароратнинг камайиши, баҳорда, ёзда, кузда тоғларда эса қор қопламининг эримасдан туриш давомийлиги муддатлари ортади.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish