Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet134/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

11.4. Дўл. Жала ёмғирлар.
11.4. 1. Дўлнинг ҳосил бўлиш сабаблари. Ўзбекистонда дўл ҳодисалари.
Дўл ва жала ёмғирлар ҳам қишлоқ хўжалигига ноқулай метеорологик ҳодисалар қаторига киради. Дўл ёғишидан қишлоқ хўжалик экинлари, дўлнинг катталиги ва ёғиш жадаллигига ҳамда ёғиш давомийлигига қараб оз ёки кўп даражада шикастланади.
Дўл ёғиши Шимолий Кавказ ва Ўрта Осиё республикалари, Қрим ва Молдавиянинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида кўп кузатилади. Дўл йилнинг илиқ, ҳавонинг иссиқлик конвекцияси кучайган вақтларда, одатда тушки пайтдан кейин вужудга келади. Масалан, Тошкент вилоятида дўл кўпинча май ойида кузатилади, чунки бу вақтга келиб кунлар бирмунча исиган бўлади.
Агар дўл қаттиқ ёғса ўсиб турган экинларни пайҳон қилиши, мева баргларини тўкиб, шохларини синдириши мумкин. Жала ёмғирлар эса дон экинларининг ётиб қолишига, тупроқнинг сув эрозиясига учрашига, тупроқ юзида қатқалоқ ҳосил бўлишига сабаб бўлади.
Дўл йилнинг илиқ даврида кучли ёмғирли тўп-тўп булутлардан ёғадиган атмосфера ёғини бўлиб, сферик ёки нотўғри шаклли муз бўлакчалари тарзида ёғади. Дўл доналарининг катталиги ҳар хил.
Ўзбекистон ҳудудларида ёққан дўлнинг диаметри 5 дан 50 мм гача етади. Баъзан айрим ерларга катталиги тухумдай келадиган дўл ёққанлиги ҳам кузатилган. Масалан, 1966 йил 6 май куни Тожикистонинг Ҳисор водийсининг шарқида рўй берган дўл ёғишида осмондан тушган дўлнинг диаметри 110-120 мм га, оғирлиги эса 700 г. га тенг бўлган. Мазкур дўл ёғишидан даладаги экинлар ва боғлар вайрон бўлган, натижада қишлоқ хўжалигига катта моддий зарар етган.
Ҳ.А. Имомжонов, Б.А. Камоловларнинг ёзишича, Ўзбекистонда энг катта ўлчамдаги дўл ёғиши 1981 йилнинг 20 августида Наманган шаҳрининг шимолида кузатилган бўлиб, унда 1 та дўлнинг катталиги 6 см, оғирлиги эса 125 г. гача етган.
Юқоридаги олимларимизнинг кўрсатишича, дунёда энг катта дўл 1981 йили Хитойда кузатилган бўлиб, унинг оғирлиги 7 кг га етган. Энди дўлнинг ҳосил бўлишини қараймиз.
Дўл ҳавонинг иссиқлик конвекцияси сабабли вужудга келадиган кучли кўтарилма ҳаракати ҳисобига тик йўналишда катта ривожланган ёмғирли тўп-тўп булутларда ҳосил бўлади. Бундай булутда, кўтарилаётган оқим тезлиги булутнинг пастки сатҳида одатда 3-5 м/с га, булутнинг ўрта қисмида 15-20 м/с гача ортади, ундан юқорида эса камаяди.
Шундай қилиб, ёмғирли тўп-тўп булутлар ичида ҳавонинг кўтарилма ҳаракати тезлиги баландлик бўйича ортади, унинг тезлиги тахминан булутнинг ўрта қисмида энг катта бўлади, ундан юқорида булут чўққисига томон эса камая боради.
Ҳавонинг максимал тезликли кўтарилма ҳаракати сатҳи устида йирик томчилар тўпланадиган зона вужудга келади.
Бу зонанинг сувлилиги жуда катта бўлиб, 20-30 г/м3 гача етади. Оддий булутларда 1м3 ҳавода 1 г сув бўлса, дўлли булутларда эса 4-5 г сув бўлади, ҳавонинг максимал тезликли кўтарилма ҳаракати устида ҳосил бўлган йирик томчилар тўпланадиган зонада эса намлик энг катта бўлиб, 20-30 г/м3 гача етади. Бу зона тик йўналишда 3 км гача чўзилади.
Агар булутда нолинчи изотерма сатҳидан юқорида ҳавонинг кўтарилма ҳаракати тезлиги 10 м/с дан ортиқ, булутнинг чўққиси кристалланиш сатҳидан юқорида ва ҳарорати – 20…-25С бўлса, бу булутда дўл ҳосил бўлиши мумкин.
Ҳавонинг кўтарилма ҳаракати билан булутнинг юқори қисмига олиб чиқилган йирик томчилар музлаб дўл ўзакларини ҳосил қилади, улар ҳавонинг кўтарилма ҳаракатида олиб чиқилган бошқа ўта совиган томчилар билан коагулланиб (қўшилиб) тез ўсади.
Дўл ўзакларининг ўсиши, уларнинг пастга тушиш тезлиги, ҳаво-нинг кўтарилма ҳаракати максимал тезлигидан катта бўлгунча давом этади ва шундан кейин пастга туша бошлайди. Дўлнинг асосий ўсиши рўй берадиган булут қисмини дўл ўчоғи дейилади.
Ҳавонинг тик йўналишдаги кўтарилма оқимларининг тезлиги қанчалик катта ва улар қанчалик кўп вақт давом қилса дўл шунчалик катта бўлади.
Дўл одатда жала ёмғирлар билан биргаликда ёғади, баъзида шиддатли шамоллар ва момақалдироқ билан бирга вужудга келади.
Кўп ҳолларда дўллар 1-2 см ўлчамда сферик ёки эллипсоид шаклларида бўлади.
Аммо баъзан мазкур мавзу бошида кўрсатганимиздек катта ўлчамли дўллар ёғиши ҳам учраб туради.
Ўзбекистон текисликларида дўл кам кузатилади: 10 йилда 1 кундан 6-7 кунгача дўл кузатилиши мумкин. Тоғ олди зоналарида йил давомида 1-2 кун дўл ёғиш кузатилади. Паст тоғли (1000-2000 м) жойларда йилига ўртача 3-5 кун дўл ёғиши рўй беради.
Текисликларда ва тоғ олди ҳудудларда дўл ёғиши одатда 15 минутдан ортиқ давом этмайди, аммо 45 минут давомида дўл ёғиши ҳам кузатилган. Тоғли жойларда дўл ёғишнинг ўртача давомийлиги 1 соат, баъзан ундан кўпроқ ҳам давом этиши мумкин.
Дўл ёғиши ва қишлоқ хўжалик экинларини дўл уриши Ўзбекистоннинг барча ҳудударида кузатилади. Бу ҳодисалар айниқса Шарқий Ўзбекистонда, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳар йили бир неча мартадан кузатилади.
Шарқий Ўзбекистон ҳудуди дўл ҳодисаларининг такрорийлиги бўйича МДҲ мамлакатларининг дўл ёғиши энг кўп кузатиладиган ҳудудлари қаторига киради.
Ҳ.А. Имомжонов, Б.А. Камоловлар кўрсатишича МДҲ давлатларининг дўл кўп кузатиладиган ҳудудлари ўртача йиллик дўлли кунлар сони Арманистонда 0,4-4,0, Молдавияда 0,8-2,7, Кабардино-Балкария ва Шимолий Осетияда 0,1-3,0, Шимолий Кавказда 0,3-13,3, Грузияда 0,4-3,9, Шарқий Ўзбекистонда эса 0,1-7,6 кунга тенг.
Шарқий Ўзбекистонда дўлли кунлар кўп бўлиши унинг ҳудуди рельефининг мураккаблиги, сой ва дарё ўзанлари билан ўйилганлиги, тоғ тизимларининг ҳаво оқимларига нисбатан йўналишлари сабаб бўлади.
Ўзбекистонда дўл ёғиши Наманган вилоятининг Чуст, Косонсой, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида энг кўп кузатилади. Бу ҳудудларда бир йилда ўртача дўлли кунлар сони 7 кунга етиши мумкин. Бу туманларнинг ҳудудларида бир йилда ўртача дўл ёғишидан зарар кўрган экин майдонлари 12-15 минг гектарга, баъзи йиллари эса 60 минг гектарга етиши мумкин.
Экинларга зарар етказадиган дўл ёғишини дўл уриши деб юритилади. Ўзбекистон Республикасида дўлга қарши кураш ишлари биринчи бўлиб Наманган вилоятининг юқорида кўрсатилган туманларида бошланган. Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Бўстонлиқ туманларида ҳам дўл кўп кузатилади. Республиканинг бошқа вилоятларида ҳам дўлли кунлар кўп кузатиладиган жойлар бор. Ўзбекистонда экинларни дўл уриши май ойида энг кўп кузатилади. Фарғона водийсида эса дўл уриши июн ва июл ойининг биринчи ярмида энг кўп бўлади.
Дўл ёғиши экинларнинг униб чиқишидан, мевали дарахтларнинг гуллашидан бошлаб то ҳосил етилгунча давом этади.
Дўл озгина вақт ёғса ҳам, ўсимлик шохларини синдиради, барги, гули меваларини тўкади. Натижада ҳосил камайиб, сифати бузилади.
Ўзбекистонда дўл ёғиши кўпинча ток ўсимлиги авж олиб ўсаётган давр (апрел, май) га тўғри келади. Дўл, айниқса ток ёки новдалари жадал ўсаётган, ток гуллаётган, ғужумлар ривожланаётган даврда хавфлидир. Дўл таъсирида токнинг найсимон-ўтказувчан тизими ҳамда моддалар алмашиниши жараёни (метаболизм) бузилади.
Май ойида ёққан дўл ғўза майсалари учун ўта хавфли, ундан ғўза ниҳоллари жиддий шикастланади.
Дўл уриш даражасига қараб, чигитни қайта экиш ёки хатоларига экиш тадбирлари қўлланади.
Республикамизнинг дўл ёғиши энг кўп такрорланадиган ҳудуд-ларида қишлоқ хўжалик экинларини дўлдан ҳимоялаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳ.А. Имомжонов, Б.А. Камоловларнинг ёзишича, Ўзбекистонда дўлдан ҳимоя қилинадиган умумий ер майдони 1999 йилда 739 минг гектарни ташкил қилган. Бу майдоннинг 235 минг гектари ҳайдала-диган ер, 58 минг гектардан кўпроғи боғ ва узумзорлар бўлиб, умуман қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган қисми 462 минг гектарга тенг.
Ҳайдаладиган 235 минг гектар ернинг 102,75 минг гектарида дон экинлари, 81,03 минг гектарида пахта, II минг гектардан кўпроғида сабзавот етиштирилди. Экинларнинг дўл уришидан зарарланишини камайтириш учун дўлга қарши кураш ишлари амалга оширилади. Дўлга қарши курашиш учун булутлардаги дўл ҳосил бўлиш жараёнларига таъсир қилиш керак.
Республикамизда об-ҳавога таъсир этиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг Гидрометеорологик жараёнларга таъсир этиш ҳарбийлашган бошқармаси (ГЖТЭБ) томонидан, ҳозир эса бу ишларни Мудофа Вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорологик жараёнларга таъсир этиш ҳарбийлашган бошқармаси (ГЖТЭБ) бу ишларни олиб боришмоқда.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда дўлга қарши кураш ишлари Наманган вилоятининг Чуст, Косонсой, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Китоб ва Яккабоғ туманларида, Самарқанд вилоятининг Самарқанд ва Тойлоқ туманларида, Сурхондарё вилоятининг Узун, Сариосиё ва Денов туманларида, Андижон вилоятининг Жалолқудуқ ва Қўрғонтепа туманлари ҳудудларида олиб борилмоқда.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish