Муҳаммад Ҳасан ҲАМИД, Кобул политехника университети профессори (Афғонистон):
- ...Президент Ислом Каримовнинг нуфузли халқаро минбарлардан туриб, билдирган таклифлари, яъни минтақамиздаги экологик барқарорликни таъминлашга оид мулоҳазалари инсоният тақдирига дахлдорлиги билан катта аҳамиятга эга. Албатта, глобал муаммоларни фақатгина бир давлатнинг саъй-ҳаракати билан ҳал этишнинг имконияти йўқ. Шу боис масала ечимида ҳамжиҳатлик, ҳамфикрлилик лозим. Қолаверса, бир ёқадан бош чиқариб танланган йўлнинг охири ёрур бўлади.
Мариам ГУЛЛИАМ хоним, "Ramsar" ташкилоти маслаҳатчиси (Швейцария):
... Таъкидлаш жоизки, мавжуд экологик муаммолар қатор ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг келиб чиқишига ҳам сабаб бўлади. Ўзбекистон томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар экологик вазиятни яхшилашга хизмат қилаётир. Лекин бу билан чекланиб қолмасдан, бутун дунё мамлакатлари муаммони ҳамкорликда ҳал этиш йўлида ҳаракат қилмоғи лозим. Чунки атроф-муҳитга салбий таъсир этувчи масалалар ҳал қилинмаса, унинг оқибатларидан нафақат мазкур ҳудуд аҳолиси, балки дунё мамлакатлари азият чекиши муқаррар.
Ўзбекистон Экологик ҳаракати фаолияти билан яқиндан танишдим. Ушбу ташкилот аграр тармоқда тежамкор суғориш технологияларини қўллаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш жараёнларининг инсон саломатлиги га, атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш, тиббий ва экологик маданиятни юксалтириш бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошираётгани диққатга сазовор.
Саймон КРОКСТОН, Жаҳон банкининг табиий ресурслар бўйича катта мутахассиси:
— Биз Орол денгизини деярли йўқотдик. Тўғри, Оролда оз бўлсада сув қолган, аммо асосий қисми қуриган. Унинг ҚОЛган қисмини дарёлар ҳисобидан тўлдиришимиз, минтақадаги табиий мувозанатни сақлаб қолишимиз зарур. ...Тожикистон Республикаси ҳукуматининг Роғун гидроэлектр станцияси қурилиши бўйича лойиҳаси халқаро ташкилотлар ва экспертлар томонидан ўрганилмоғи зарур.
Нирмала ЖОши, "Ҳиндистон - Марказий Осиё" тадқиқот жамғармаси директори, профессор (Ҳиндистон):
"Урта Осиёнинг трансчегаравий экологик муаммолари: уларни ҳал этишда халқаро ҳуқуқ механизмларини қўллаш" мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этиш асносида Узбекистон жанубидаги Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги экологик вазият билан танишиш имконига эга бўлдим. Тожикистон билан чегарадош ушбу минтақада Тожикистон алюминий заводидан чиқаётган заҳарли газ, хусусан, фтор кимёвий моддаси инсон саломатлигига, болаларнинг ногирон туғилишига, ўсимликларнинг қуришига сабаб бўлмоқда, чорвачиликка ҳам катта зарар етказмоқда. Бундай фожиали оқибатларга олиб келган ишларга бефарқ қараб туролмаймиз. Ушбу жиддий муаммони минтақа мамлакатлари ҳамжиҳатликда ҳал этиши даркор.
Do'stlaringiz bilan baham: |