Карлос ФЕРНАНДЕС-ЖАУРЕГУ, "WASA-GN" Сувни баҳолаш ва маслаҳат бўйича глобал тармоқ директори (Испания):
— Компаниямиз сувдан фойдаланиш консалтинги билан шуғулланади. Сувни бошқариш ва ундан самарали фойдаланиш бугунги куннинг долзарб масалаларидандир.
Айтиш жоизки, Орол ҳавзасидаги давлатларнинг экологик муаммоларни ҳал қилиш, табиий сув ресурсларидан, жумладан, Амударё ва Сирдарё сув оқимларидан фойдаланиш борасидаги ҳаракатлари ўзаро келишилган ҳамда барча учун манфаатли бўлиши лозим. Минтақада сув ресурсларини ҳамкорликда бошқариш масалаларини халқаро ҳуқуқ нормалари асосида қатъий тартибга солиш зарур. Сувдан фойдаланиш билан бОЕЛиқ муам
моларни ҳал қилишда Марказий Осиёдаги барча мамлакатларнинг нуқтаи назари ва миллий манфаатлари инобатга олини лозим.
Жан-Жак БРИЕН, Саломатлик, ногиронлик ва озиқ-овкат бўйича мутахассис (Франция):
— Инсоннинг соғ-саломат, узоқ умр кечиришида мусаффо ҳаво, тоза сув ва тупроқ, табиий ва фойдали микроэлементларга бой истеъмол маҳсулотларининг ўрни беқиёс. Аммо Орол денгизининг қуриган тубидан кўтарилаётган чанг-тўзон ва тузлар узоқ-узоқ ҳудудларгача етиб бораётгани, Тожикистон алюмин заводидан чиқаётган заҳарли моддалар Узбекистон жанубидаги мувозанатни бузаётгани cОЕЛом турмушга жиддий зарар етказмоқда.
Орол муаммоси қарийб бутун дунёни кўп йиллардан буён ташвишга солиб келмоқда. Тошкент халқаро конференцияси минтақа келажаги учун ғоят катта аҳамиятга эгадир. Бу ерда юзага келган вазиятни бартараф этиш, биринчи навбатда, сувдан фойдаланиш муаммосини ҳал қилишга боғлиқ. Узбекистон томонидан экологик муаммоларни ҳал этиш борасида кўрилаётган изчил чора-тадбирлар вазиятни яхшилашга хизмат қилаётир. Бироқ мазкур муаммоларни ҳал этиш йўлида минтақадаги барча давлатлар, қолаверса, бутун дунё мамлакатлари ҳамкорликда ҳаракат қилмоғи лозим.
Унур УРХАН, Атроф-муҳит ва ўрмон хўжалиги вазирлиги эксперти (Туркия):
— ... Урта Осиё минтақасидаги трансчегаравий экологик муаммолардан бири бўлган, инсон ҳаёти ва фаолиятига, ҳайвонот ва наботот оламига жиддий хавф солаётган Тожикистон алюмин заводи фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, унинг атроф-муҳитга етказаётган зарарини камайтириш, оқибатларини енгиллаштириш борасида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўзаро келишувга эришиши даркор.
Узбекистонга илк бор келишим. Мамлакатингиз менда олам-олам таассурот уйғотди. Жуда аҳил, меҳр-оқибатли, ширинсухан ва меҳмондўст халқингиз қалбимда илиқ туйғулар пайдо қилди. Юртингиздаги ноёб меъморий ёдгорликларни маҳобатли ва муҳташам замонавий иншоотларни кўриб қувон дим.
н а жамғармаси президенти (Украина):
АРКАНОВА-ЧОРНА, "Dnipro" Умумукраина хайрия - Оролбўйида вужудга келган жиддий экологик муаммоларни ечиш нафақат мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли, Марказий Осиё давлатлари, балки дунёнинг кўпгина мамлакатлари учун муҳим. Орол денгизининг қуриган қисмидан ҳавога кўтарилаётган чанг-тўзон кўплаб мамлакатлар экологиясига зарар етказмоқда. Узбекистонда мазкур муаммони ҳал этиш борасида зарур чоралар кўрилаётгани халқаро ҳамжамиятга яхши маълум. Ушбу муаммони бартараф этиш учун халқаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш даркор.
...Қайд этиш жоизки, трансчегаравий дарёларнинг юқори қисмида янги йирик гидроэнергетика иншоотларини қуриш ўта OPир оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу Ўрта Осиёнинг экологик мувозанатига катта путур етказади, техноген фалокатлар хавфи янада ортади. Бундай йирик гидроэнергетика иншоотлари Орол денгизи ҳавзасидаги барча мамлакатлар манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда барпо этилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |