ланади ва қўллаб-қувватланади. тақалардан фарқ қилади. Мазкур қурилиш бир давлатнинг Бунинг асосий сабаблари ривожланишига ижобий таъсир минтақамизнинг ўзига хос
этса-ю, қуйи ОҚимда жойлашган табиий хусусиятлари ва йирик гидроэнергетик ин
бошқа давлатлар ва халқлар ташоотлар қурилишининг ан
раққиётига офат олиб келса, бир тропоген омиллари билан давлатга даромад, бошқа давлатбоЕланган.
ларга эса зиён-заҳмат келтирса, Йирик гидроэнергетик ин
бундай ижтимоий адолатсизлик шоотлар қурилишга оид асосли хулосалар ва амалий
трансчегаравий дарёлар сувидан таклифлар ишлаб чиқишда фойдаланишнинг туб муаммолайирик гидроэнергетик ин- рини келтириб чиқараверади. шоотлар тизимининг мин
Йирик тўЕОнлар қуриш орқали тақамиз учун хос бўлган
дарё сувининг табиий оқимини ўзхусусиятлари эътиборга олиниши лозим.
гартириш ва ўзанини тўсиш инсон ва жамият хавфсизлигига, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётга, атроф-муҳитнинг физик-гидроло
гик ва геоморфологик хусусиятларига, табиий биокимёвий моддалар алмашинувига, флора ва фаунанинг биохилма-хиллигига қанчалар салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги илмий тадқиқотлар асосида тасдиқланмокда.
Марказий Осиёда йирик гидроэнергетик иншоотлар қурилишининг салбий оқибатларини ўрганиш ва уларни санаб ўтишнинг ўзи етарли эмас. Илмий тадқиқотчиликнинг асосий вазифаси муаммоларни ёритиш билан бирга уларнинг ечимларини ҳам излаб топишдир. Шу мақсадда, асосли хулосалар ва амалий таклифлар ишлаб чиқишда минтақамизнинг табиий хусусиятлари ҳамда йирик гидроэнергетик иншоотлар тизими нинг минтақамиз учун хос бўлган хусусиятлари эътиборга оли ниши лозим. Бунда гидроэнергетик иншоотлар қурилишининг, Қисман бўлса-да, ижобий жиҳатлари ҳам инкор этилмаслиги зарур. ТўғОнлар қурилишидан келадиган фойда ва таҳдидларни ўзаро таққослаган ҳолдагина асосли хулосаларга келиш мум кин. Бу эса, айни пайтда, муаммо ечимига қаратилган амалии таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш имконини беради.
Марказий Осиёда трансчегаравий дарёлар сувидан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш, йирик гидроэнергетик иншоотлар қурилишининг салбий оқибатларининг олдини олиш ва гидроэнергетик муаммоларни ҳал этиш борасида бир қатор таклифларни ечим сифатида илгари суриш мумкин. Бу масалага яқин ва узоқ истиқбол нуқтаи назаридан ёндашиш мақсадга мувофиқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мазкур ечимлар минтақа мамлакатларининг халқ хўжалиги учун муҳим бўлган уларнинг энергетик
Яқин истиқболда трансчегаравий дарёлар сувидан гидроэнергетик мақсадларда фойдаланишга оид муаммони ҳал этишнинг қуйидаги йўлларидан фойдаланиш мумкин.
Биринчидан, йирик гидроэнергетик иншоотлар ўрнига кичик ва ўрта тоифадаги иншоотлар қуриш. Бу танлов ўзининг арзонлиги, самарадорлиги ва хавфсизроқ эканлиги билан жозибалидир. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги даврда Европа мамлакатлари ва тараққий топган бошқа давлатларда тоғли ҳудудларда йирик тўғОнлар ва ГЭСларни қуриш фикридан аллақачон воз кечилган. Бундай иншоотларнинг атроф-муҳитга салбий таъсири ҳамда улардан кутилаётган хавфнинг муқаррарлиги тўлиқ эътироф этилган. Шунинг учун бу каби иншоотлардан воз кечиб, эндиликда кичик ва ўрта ГЭСлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб топилган. АҚШда ва баъзи Европа мамлакатларида ҳатто ишлаб турган катта ГЭСлар фаолияти тўхтатилиб, уларнинг ўрнига энергиянинг бошқа муқобил манбаларидан фойдаланиш тенденцияси кузатилмоқда. Жумладан, АҚШда 2014 йил январдан бошлаб федерал қонун билан 15 метрдан юқори бўлган плотинали қурилиш лойиҳаларини АҚШ ҳиссадор бўлган ҳар қандай молия институтлари доирасида қўллаб-қувватлаш тақиқлаб қўйилди. Бразилия ва Чилида йирик тўғОнлар қурилиши тўхтатилди.
Иккинчидан, мавжуд гидроиншоотлардан самарали комбинацион усулда фойдаланиш уларнинг имкониятини тўлиқ рўёбга чиқаради ҳамда янги иншоотлар қуриш эҳтиёжини камайтиради. Улкан ГЭСларнинг иш режими ўзаро мувофиқлаштирилиши, йирик сув омборларидаги катта миқдордаги сувнинг айни бир вақтда ушлаб турилмаслиги – бу танловнинг асосий шар
тидир. Каскади зинама-зина услубида қурилган гидроэнергетик иншоотлар тизимида биринчи пOFОнадаги сув омборила сув йиғилаётган пайтда, кейинги пOPOнадаги сув омборларидан сувлар қўйиб юборилиши ёки аксинча тартибнинг қўлланили ши қуйи оқимдаги давлатларда сув дефицити келиб чиқмаслигига ёрдам беради. Бу ҳолатда дарёларнинг юқори оқимила жойлашган давлатлар ўзларига аниқ ва сўзсиз мажбуриятлар олиши ва уларни кафолатлаши талаб этилади.
Учинчидан, йирик гидроэнергетик иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, ишга тушириш, эксплуатация қилиш ва уларни эксплуатациядан чиқариш тартиби устидан техник-иқтисодий ва Социал-ЭКОЛОГИК баҳолаш назоратини олиб борувчи ҳукуматлараро ва ноҳукумат институционал тизимни шакллантириш ҳамда халқаро-ҳуқуқий механизмларни кучайтириш лозим. Билвосита ва бевосита трансчегаравий салбий таъсирни моддийлаштириш, зарарни аниқлаш ва қоплаш, сув истеъмоли ва гидроэнергетик хавфсизликни таъминлашга оид ягона концептуал ёндашувни қарор топтириш, бу соҳада миллий қонунчиликларни ўзаро уйғунлаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Тўртинчидан, мавжуд энергия ресурсларидан тежамли фойдаланишга эришиш ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳам янги гидроиншоотларни қуришга бўлган эҳтиёжни камайтиради. Кам энергия талаб қилувчи электр чироқлари, ўзидан табиий иссиқлик чиқарувчи қурилиш материалларидан кенг фойдаланиш, фуқароларнинг энергия тежамкорлигига онгли ёндашуви, ошиқча исрофгарчиликка нисбатан қонуний жавобгарликнинг кучайтирилиши ва бошқа чоралар ички имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга имкон беради.
Узоқ келажакда эса энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланишга ўтиш, жумладан, ёритиш ва иситишда қуеш ва ёруғлик энергиясидан фойдаланиш тизимини тўлиқ шакллантириш минтақамиздаги гидроэнергетик муаммоларни ҳал этишда қўл келади.
ТўЕОнлар барпо этиш оддий сув тегирмонини қуришдек осон иш эмас. Айниқса, йирик тўғонлар қурилиши улкан харажатлар ни талаб қилган ҳолда бир неча ўн йилларга чўзилиб кетиши мум кин. Бу қадар улкан иншоотларни қуришдан олдин пухта ўйлаб, етти ўлчаб бир кесган маъқул. Йирик тўконларни лойиҳалашти
ришдан то уларни эксплуатацияга топшириш ва эксплуатациядан
Баъзан кўп миллиардлик чиқаришгача бўлган узоқ муддат
Do'stlaringiz bilan baham: |