Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлар – бу тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш ҳамда уни амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган, тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш билан боғлиқ бўлган, тадбиркорлик хуқуқий нормалари асосида тартибга солинадиган муносабатлардир.
Тадбиркорлик ҳуқуқининг асосий принциплари Тадбиркорлик ҳуқуқининг асосий принциплари
иқтисодий фаолият эркинлиги
қонунийлик
тадбиркорлик субъектларининг тенглиги
иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш
бозор инфратузилмасини шакллантириш
ўзаро эркин рақобат
нархларни эркинлаштириш
давлатнинг таъсир этиши
ЎзР ЖК 188-моддаси
Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти
- Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан жуда кўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда амалга ошириш…
КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОС - Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
- Давлат истеъмолчларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.
- Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин. (ЎзР Конституцияси 53-модда)
Замонавий бизнес ҳуқуқий таълимотлари принциплари - Хусусий мулкни муҳофаза қилиш
- Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш,
- Тадбиркорлик фаолияти шаффофлигини таъминлаш,
- Эркин ва адолатли рақобатни таъминлаш,
- Бозор шароитларини таъминлаш,
- Ҳуқуқда иқтисодий реалликни ҳисобга олиш
Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги Қонуннинг 181-моддаси:
«Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилининг мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъект-лари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чора-ларни белгилайдиган қонун ҳужжатлари расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради».
Бизнес фаолиятининг ривожланиш шарт-шароитлари:
Бизнес фаолияти учун маълум ҳуқуқ ва эркинликлар мавжуд бўлиши лозим;
Бизнесмен (тадбиркор) мулкчилик ҳуқуқига эга бўлиши (мол-мулкни ва фойдани тасарруф қилиши) зарур;
Эркин иқтисодий фаолиятни амалга оширишни таъминлайдиган иқтисодий муҳит ва ижтимоий-сиёсий шарт-шароитлар етарлича бўлиши керак;
Етарли молиявий манбаларга, яхши маълумот ва малакали тайёргарликка эга бўлиши, тижорат қонунчилиги, имтиёзлар. тадбиркорлик муҳити мавжуд бўлиши лозим
Do'stlaringiz bilan baham: |