Химмотология


Пластик сурков мойларини сақлашда ва эксплуатация қилишдаги стабиллик (барқарорлик)



Download 4,96 Mb.
bet89/105
Sana13.07.2022
Hajmi4,96 Mb.
#786160
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   105
Bog'liq
МОТОЛОГИЯ

8.15. Пластик сурков мойларини сақлашда ва эксплуатация қилишдаги стабиллик (барқарорлик)
Коллоидли гетероген система сифатида сурков мойларининг асосий ҳарактеристикаси бўлиб уларнинг структураси ва хусусиятларининг вақт ичида барқарорлигидир. Барқарорлик физик ва кимёвий барқарорликларга бўлинади. Кимёвий барқарорлик сурков мойларининг кимёвий реагентлар таьсирига, ҳаво таркибидаги кислород таьсирида оксидланишга ва узоқ муддатли термик қайта ишлашга чидамлилиги орқали аниқланади. Физик барқарорлик деганда сурков мойлариниг юклама таьсирига, юқори бўлмаган ва қисқа муддатли температуралар ва бошқа физик омиллар таьсирига чидамлилиги тушунилади.
Механик барқарорлик. Тиксотропли алмашиниш. Пластик сурков мойларининг афзаллиги бўлиб, уларнинг механик парчаланишда ва ундан кейинги «дам олиш» жараёнида реологик ҳарактеристикаларининг ўзгариши ҳисобланади. Сурков мойларининг иш жараёнида титраш тармоқларида уларнинг мустаҳкамлик чегараси ва қовушқоқлиги камаяди, механик таьсир тўхтатилганда эса, қоидага кўра, бу кўрсаткичлар ортади. Сурков мойларининг тиксотропли хусусияти деганда юклама таьсирида ва юклама олингандан кейин уларнинг ҳажмий-механик хусусиятларини ўзгартириш қобилияти тушунилади. Ушбу хусусиятларга парчалангандан кейин реологик ҳусусиятларини қайта тиклай оладиган сурков мойлари эга бўладилар.
А.А.Трапезников сурков мойларида мустаҳкамли ва қовушқоқли тиксотропия кузатилиши мумкинлигини кўрсатиб беради. Уларнинг орасидаги фарқ структурали каркас (мучтахкамли) ёки доначалар агрегати (қовушқоқли-система деформирланишидаги қовушқоқлиунинг секин ўзгариши) парчаланиши ва қайта тикланишига қараб бўлади. Механик таьсир натижасида кучли мустаҳкамланган сурков мойлари титраш тармоқларида ушланиб қололмайди ва кичик юкламаларга оқиб кетади. Дам олишда сурков мойларининг ҳаддан ташқари зичлашиши ҳам мақсадга мувофиқ эмас, чунки сурков материалини ҳаракатдаги юзага келишини қийинлаштиради ва механизмнинг нормал ишлашига тўсиқлик қилади.
Пластик сурков мойларининг тиксотропли парчаланиш ва қайта тикланиш кинетикаси биринчи бўлиб Д.С.Великовский томонидан ўрганилган. Пластик сурков мойларининг тиксотропли парчаланиш ва қайта тикланишининг умумий эгри чизиғи расм 33. да келтирилган.



Расм 33. Пластик сурков мойларининг тиксотропли парчаланиш ва қайта тикланишининг умумий эгри чизиғи.
Механик таьсир натижасида сурков мойларининг мустаҳкамлиги авваламбор кескин камаяди, кейин эса парчаланган ва қайта тикланган боғлар орасида мувозанат қарор топади. Парчаланган структуранинг охирги мустаҳкамлиги механик таьсирнинг интенсивлигига ва сурков мойининг таркибига боғлиқ. Концентрациянинг ошиши ва доначалар ўлчамларининг кичиклашиши (маьлум чегарагача) сурков мойларининг механик барқарорлиги яхшиланишига олиб келади.
Механик барқарорликни баҳолаш сурков мойларининг стандарт шароитларда парчаланишига ва парчаланиш жараёнида ва ундан кейин уларнинг хажмий-механик хусусиятларини ўзгаришини аниқлашга асосланган.
Коллоид барқарорлик. Сурков мойларининг коллоид барқарорлиги уларнинг сақлашда ва эксплуатация қилишда минимал даражада мой ажратиш қобилиятини ҳарактерлайди. Мойнинг ажралиши ўзбошимча бўлиши мумкин (сурков мойининг ўз оғирлиги таьсирида), шунингдек температура ва босим таьсирида тезлашиши ёки секинлашиши мумкин. Сурков мойларининг коллоид барқарорлиги ўлчамлар, шакл билан аниқланувчи структурали каркаснинг ва уни ҳосил қилувчи доначалар боғларининг мустаҳкамлигига боғлиқ. Коллоид барқарорликка дисперсион муҳит қовушқоқлиги (мойнинг қовушқоқлиги қанча юқори бўлса, у сурков мойи ҳажмидан шунча қийинчилик билан оқади), эркин ишқорлар ёки кислоталар, сурков мойларини тайёрлаш усули ва совутиш режими сезиларли таьсир кўрсатади. Сурков мойидан мойнинг оқиб чиқиши (ажралиши) 30% дан ошмаслиги керак.
Кам қовушқоқ мойли ёки таркибида қуюқлаштиргичи кам бўлган кўпгина саноат сурков мойлари етарли даражада коллоидли-барқарор эмас. Бундай сурков мойларидан мойнинг ажралиши минимал бўлганлиги учун, уларни нисбатан катта бўлмаган идишга жойлашади, бу эса мойларнинг ўз оғирлиги таьсирида пресланишини йўқотади ёки камайтиради. Сурков мойларининг коллоид барқарорлигини баҳолашда мойнинг ажралишини тезлатиш учун юклама (босим), марказдан қочма куч, иситиш ва бошқа омиллар таьсиридан фойдаланишади.
Термик барқарорлик сурков мойларининг қисқа муддатли иситишда ўз хусусиятларини сақлаш ва авваламбор зичлашмаслик (ёки зичсизлашмаслик) қобилияти орқали аниқланади. Синтетик ёғ кислоталари совунларидан тайёрланган сурков мойлари ва шунингдек, баъзи бир комплекс сурков мойлар юқори температураларда пластиклиги йўқолгунга қадар термик мустаҳкамланиш жалб этилган паст термик барқарорликка натрийли, натрий кальцийли ва ундан ҳам паст даражада кальцийли сурков мойлари эга. Термик мустаҳкамланиш сурков мойларининг титраш тармоқларига келишини қийинлаштиради, уларнинг адгезион хусусиятларини ёмонлаштиради. Термик мустаҳкамланишнинг афзаллиги бўлиб тўлиқ ва кўп маротаба жалб этиш ҳисоблаади: перетирания (гомогенизацияда) сурков мойларининг бошланғич хусусиятлари қайта тикланади. Термик мустаҳкамланишни баҳолаш учун сурков мойлариниг юқори температураларда чидагунча ва ундан кейинги мустаҳкамлик чегаралари аниқланади.
Буғланиш. Пластик сурков мойларининг буғланиши сурков мойларини сақлаш ва эксплуатация қилишдаги таркибининг барқарорлигини ҳарактерлайди. Ваҳоланки, баъзи сурков мойлари юқори температураларда ишлаганлиги учун чуқур чуқур вакуум шароитида уларни камдан-кам алмаштирилади (ёки умуман алмаштирилмайди), дисперсион муҳит буғланишида эса улар қуриб қолишади, уларнинг юзаларида ёриқлар ва дарз кетган жойлар ҳосил бўлади, бу эса сурков плёнкасининг яхлитлигини бузади ва сурков ва сурков мойларининг ҳимоя ҳусусиятини сусайтиради. Буғланиш натижасида мойнинг йўқотилиши қуюқлаштиргич концентрациясининг ошишига, сурков мойлари мустаҳкамлик чегараси ошишига, уларнинг паст температурали хусусиятларининг ёмонлашишига олиб келади. Мойнинг буғланиш тезлиги сурков мойи таркибига, уларни сақлаш ва эксплуатация қилиш шартларига боғлиқ.

Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish