Химмотология


Турли мавсумда ишлатиш мумкин бўлган сунъий трансмиссион мой



Download 4,96 Mb.
bet92/105
Sana13.07.2022
Hajmi4,96 Mb.
#786160
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   105
Bog'liq
МОТОЛОГИЯ

Турли мавсумда ишлатиш мумкин бўлган сунъий трансмиссион мой.


Поғанадан-поғанага ўтганда қаттиқ шовқин чиқарадиган трансмиссиялар учун махсус тайёрланган. Кам оксидланади, жуда яхши мойлаш сифатларига эга:
SАЕ 75W-30, АрI Gl-4
Тўрт цилиндрли двигателлар ва тўрт поғонали узатмаларда ишлайдиган барча ВМW автомобиллари учун тавсия этилади.
Мой алмаштириш муддатлари ҳақида.
Трансмиссион мойнинг автомобилнинг турли агрегатларидан иш шароитларининг муҳим шартларини таькидлаб ўтиш керак. Рул бошқармаси редукторидаги мой деярли ишламайди, шунинг учун ундаги мой автомобил ҳаёти давомида алмаштирилмайди. Узатмалар қутисидаги мой бевосита узатмадан ташқари ҳамма узатмаларда ўзининг «қувват йўналтирувчанлик» вазифасини бажаради. Мой бевосита (тўғри) узатмада аралашиб туради холос, у юқори температура таъсирига дуч келмайди, едирилиш маҳсуллари билан ифлосланмайди. Қутининг температураси бу ҳолда баланд бўлмайди, чунки унда ишқаланнш туфайли исрофлар бўлмайши. Бош узатмада мой доимо ишлаб туради, бунда шестернялар кўп сирпанади. Шунинг учун автомобил шаҳардан ташқаридаги текис асфальт йўлда ҳаракатланганда узатмалар қутисидаги мойни алмаштириш муддати, кетинги кўприкдаги мойга нисбатан икки марта узаяди (яъни, 40-60 минг км юргандан кейин) алмаштириш мумкин.
ТАД-17Ининг ўрнига бошқа мой қуйилганда мой алмаштириш муддати 1/3...1/4 марта қисқаради.


9.2.ТРАНСПОРТ BОСИТАЛАРИДА ИШЛАТИЛАДИГАН ПЛАСТИК СУРКОВ МОЙЛАР
Пластик сурков мойлари таркибига мой (асос), қуюлтиргич (совун қаттиқ углеводородлар, бир жинслилигини сақлаш мақсадида қўшилган сталибизатор, баъзан тўлдиргич (масалан, графит) кирувчи мураккаб бирикмалардир. Иш шароитига қараб тиксотроп, яъни қаттиқ ёки суюқ моддалар хоссаларига эга бўлиши пластик мойларнинг ўзига хос хусусиятидир. Улар узлуксиз мой бериб туриш имкони бўлмаган ишқаланиш узелларида, шунингдек катта солиштирма юклама тушадиган ҳамда кичик тезликларда ншлайдиган, герметиклаш қийин бўлган узелларда ишлатилади. Бу мойлар сиртларнинг ишқаланиши ва ейилишини камайтиради, шунингдек, уларни коррозияланишдан сақлайди.
Пластик мойлар оч сариқ рангдан тўқ жигар ранггача бўлган, баъзан қора рангли (графитли) ёки кўк рангли мазсимон маҳсулотдир. Улар бир жинсли булиши, таркибида эримай қолган қисмлар, абразив аралашмалар ва сув бўлмаслиги, яхши барқарорликка эга бўлиши, яъни қатламланмаслиги лозим.
Етарли мустаҳкамлик хоссаси.
Ҳаракатланувчи деталлардан сачраб кетмаслиги учун, ишқаланувчи қисмлар орасидан чиқиб оқиб кетмаслиги учун, етарли мустаҳкамликка эга бўлиши керак.
Мустаҳкамлиги жуда юқори бўлиши ҳам ёмон, чунки ишқаланувчи жуфтлар орасига мой етиб бормайди, натижада деталлар едирилади. Масалан эшиклар қулфлар тез едирилади. Мустаҳкамлик чегараси кичик бўлса сурков мой шунча юмшоқ бўлади.
Қовушқоқлик хоссаси.
Сурков мойларининг қовушқоқлиги деформация тезлигига боғлиқ бўлиб, деформация тезлиги ортиши билан қовушқоқлик камаяди.
Иссиқбардошлик ва совуқбардошлик ҳоссалари.
Температура кўтарила бошлаши билан сурков мойлари суюқлана боради, натижада мой ва қуюлтирувчиларга парчалана бошлайди. Баъзи мойлар қизиб совиганда-кимёвий ўзгариш: оксидланиш ва буғланиши туфайли термомустаҳ-камлик (мустаҳкамлик чегараси жуда ошиб кетиши) натижасида мойлаш хусусиятини йўқотади. Совуқбардошлик - паст темлературада қотиб қолмаслик хусусиятидир.
Механик стабиллик.
Сурков мойининг деформациядан кейин ўз хоссаларини сақлаш хусусиятидир. Интенсив деформациядан кейин мойнинг хоссалари ўзгаради. Мустаҳкамлик чегараси пасаяди ёки ошади.
Сувга чидамлилик ҳоссаси
Сурков мойи ўзига сув юқтирмайди, сув билан реакцияга киришмайди.
Тирналиш ва едирилишга қарши ҳоссалари.
Сурков мойининг едирилишдан сақлаш хоссаларига-дисперсион муҳит таъсир кўрсатади, тирналишдан сақлаш хоссасига-мойнинг таркиби, асосан қўндирмалар борлигига боғлиқ.
Сурков мойларининг ишлатилиш хоссалари асосан мойнинг номига бери-ладиган қуюлтирувчининг турига қараб аниқланади. Ишқаланувчи қисмларга суртиш учун мўлжалланган мойларнинг кўпи совун билан қуюлтарилади. Совун турли юқори молекулали ёғли кислоталарнинг тузларидан иборат бўлиб улар қуйидагича олинади. Асосан, калийли, литийли, натрийли, барийли ва алюминийли совунлар ишлатилади. Қуюлтиргич сифатида совундан ташқари углеводородлардан фойдаланилади.
Сурков мойлари вазифасига (ишлатиш шароитига) қараб қуйидагиларга бўлинади:
1.Анткфрикцион сурков мойлари-ишқаланишни камайтириш ва едирилишни олдини олиш учун ишлатилади.
2.Консервацион сурков мойлари - металларни коррозиядан сақлаш учун (ҳимоя мойлари) машина ва механизмларни сақлаш ва ишлатиш вақтида коррозиядан сақлаш учун ишлатилади.
3.Герметиклаш учун ишлатиладиган - зичловчи сурков мойлари.
Антифрикцион мойларга:
Кальцийли сурков мойлари (Ка) - қуюлтиргич - совун таркибига кирадиган металлнинг дастлабки 2 та ҳарфи билан белгиланади.
Буларга асосан, солидоллар киради. Бу мойлар арзон ва ишлатиш ҳарак-теристикалари қониқарли бўлгани учун мамлакатимизда кенг тарқалган. Солидолдан ишқаланувчи қисмларни мойлашда ҳам, ҳимоя мойи сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Солидоллар сунъий ва ёғли бўлиши мумкин. Ёғли солидоллар узоқ сақланганда қотиб қолмайди. Шунинг учун улар кўпроқ ишлатилади. Сунъий ва ёғли солидолларни ташқи кўринишига қараб ажратиш қийин. Улар оч жигар рангдан тўқ жигар ранггача бўлади: уларнинг эксплуата-цион хоссалари тахминан бир хил бўлиб, бир-бирининг ўрнида ишлатилиши мумкин.
Солидоллар 2 хил кўринишда ишлаб чиқарилади: оддий солидол ва пресс солидоллар. Пресссолидоллар юмшоқроқ бўлиб, паст температурада мойдонга (мой солинадиган идишга) тўлдириш осон бўлади. Солидоллар 800Сгача қизиган-да, парчаланиб кетади ва тикланмайди. Бундай солидоллар ғилдирак гупчаги-да, сув насосининг подшипнигида, ўт олдириш тақсимлагичда ишлатиши мумкии эмас. Солидолларнинг сувга чидамлиги ва коллоид барқарорлиги яхши.
Натрий ва натрий-кальцийли мойларга: Униол-1, 1-13, ЯНЗ-2, Униол-3, Униол-ЗМ мойлари киради. Бу мойлар солидолларга нисбатан термик барқарор, тирналишдан сақлаш хоссаси юқори, иссиқлик таъсирида қуюқлашадиган хоссага эга.
Бу мойлар суюқланиш температураси анча юқори бўлганлиги учун кенг тарқалган бўлади. Бироқ уларнинг қулланиш соҳаси чекланган, чунки улар сув таъсирига чидамснз - сувда эрийди, сув билан ювилиб кетади.
Литийли сурков мойларини ишлатилиш сифати яхши бўлгандиги туфайли, дунё миқёсида йилдан-йилга кенг қўлланилмокда. Улар орасида Литол-24 биринчи ўринда туради. У ягона - универсал мой бўлиб, автомобилларнинг асосий ишқаланувчи қисмларига суртиладиган барча турдаги мойларнинг ўрнини босиши мумкин.
Фиол-3 - юмшоқ яшил мой бўлиб, Литол-24 билан деярли бир хил, уни Литол-24 га аралаштириб суртиш мумкин.
Циатим-201 – юмшоқ, сариқ ёки оч жигар рангдаги мой бўлиб, паст температурада ишлатиладиган ягона, асосий мой ҳисобланади. Солиштирма юкланиш кам тушадиган ва силжиш зўриқиши кичик бўлган (масалан спидометрнииг эластик валида) барча типдаги узелларда ишлатилади.
158 - номерли мой – юмшоқ, силлиқ, кўк рангда, у автотракторларнинг узоқ муддат ишлайдиган подшипникларига суртилади.
Барийли мойлар температура таснифи бўйича ҳам, сувга чидамлилиги бўйича ҳам литийли мойлардан кейин туради. ШР5-4 барийли сурков мойи бўлиб, у сариқ ёпишқоқ мой, коррозиядан яхши ҳимоя қилади. Сув тушганда у ўзининг ҳам ишлаш қобилиятини юқори даражада сақлайди. Шу хоссалари туфайли бу сурков мойлари автомобилнииг золдирли шарнирлари учун энг яхши мой ҳисобланадн. Уни 100000 км юргунча алмаштирмаса ҳам бўладн. ШРУС-4 - сариқ ёки жигар ранг мой бўлиб, автомобилларнинг бир хил бурчак тезликларида ишлайдиган шарнирларга суриш учун ишлатилади.
Алюминийли комплекс мойлар - чет элларда ҳам ишлатиладиган сурков мойларини прогрессив типи ҳисоблаиади. Уларнинг нархи солидолникидан қиммат эмас, шу билан бирга бу типдаги мойлар юқори механик, термик ва физик-кимёвий турғунликка эга, сувга чидамлилиги юқори.
Автомобилларнинг металл сиртларини атмосфера таъсирида коррозиялашдан сақлаш учун ҳимояловчи пластик сурков мойлари ва суюқ консервацион мой-лар ишлатилади. Консервацион материал сифатида ПВХ мойи кенг ишлати-лади. Унга коррозияга қарши қўндирмалар қўшилгани учун ҳимоялаш хосса-лари яхшиланган. Бу мойлар олдиндан ювиб, қуритилган сиртларга чўтка билан, ботириш ёки тўзитиш йўли билан суртилади. Техника очиқ ҳолда сақланганда суртилган мойларнинг ҳимоялаш муддати 12 ой. Бу мойлардан двигателлар, трансмиссия агрегатларини узоқ. муддатга мўлжаллаб, консерва-циялашдагина змас, балки ишлаётганда ҳамда турли муддатларга тўхтатиб қўйишда коррозия таъсирида емирилишининг олдини олишда ҳам фойдала-ниш мақсадга мувофиқдир.
ВТВ-1 - техник вазелин бўлиб, ВАЗ автомобилларининг аккумулятор клеммаларига суртиш учун ишлатилади, 450С да эрийди. Совуққа чидамли, сувда эримайди.
Пластик сурков мойлари суюқликдаги қаттиқ қуюлтиргичларни юқори структурали тиксотроп дисперсияларидир. Улар техниканинг турли соҳаларида кенг қўлланиладиган сурков материаллари синфига киради. Юртимизда сурков мойларини саноатда ишлаб чиқариш 70 йил олдин бошланган эди. Биринчи сурков мойи нефт қолдиқларини смола кислоталарининг кальцийли совунлари билан қуюлтирилган мойидир. Сурков мойларини структура ва хоссалари бўйича систематик изланишлар 30-йиллардан бошланади. Пластик сурков мойларини биринчи тадқиқотчтлари ва уларнинг ишлаб чиқариш ва қўллашга даъват этувчилар О.С. Великовский ва В.П. Веренцовлардир. Сурков мойларини ҳар томонлама тадқиқ этиш уларнинг коллоид табиатини ошкор қилди ва уларни ишлаб чиқариш ва қўллашга илмий асосли ёндашишга имконберди. Ишлаб чиқариш ҳажмини нисбатан камлигига қарамасдан қўллаш соҳаларини турли туманлилиги бўйича бошқа сурков материалларидан устун туради.
Одатда сурков мойлари уч муҳитдан ташкил топади: 70-90% дисперс муҳит, 10-13% дисперс фаза ва 1-15% қўшимчалар. Дисперс муҳит сифатида кўпроқ нефт мойлари, айрим ҳолларда синтетик мойлар ва уларнинг нефт мойлари билан аралашмалари қўлланилади. Синтетик мойларни одатда кенг ҳарорат диапазонида ишловчи юқори тезликли подшипникларда фойдаланиладиган сурков мойларини тайёрлашда қўлланилади. Синтетик мойларнинг нархини юқорилиги, шунингдек уларни алоҳида экплуатация хоссаларини яхшилаш мақсадида синтетик ва нефт мойлари аралашмалари ишлатилади.
Қуюқлаштирувчиларга металли совунлар (юқори молекуляр мойли кислоталар тузлари), қаттиқ нефт углеводородлари ва айрим органик ва ноорганик маҳсулотлар киради. Кенгроқ тарқалган қуюқлаштирувчиларга совунлар ва қаттиқ углеводородлар киради. Қуюқлаштирувчиларни турига қараб уларнинг сурков мойларидаги миқдори 8% дан 25% гача бўлади.
Структурасини ростлаш ва функционал хоссаларини яхшилаш учун сурков мойларига қўшимчалар-тўлдирувчилар ва қўндирмалар қўшилади. Қўшимчалар-қаттиқ юқори дисперс моддалар бўлиб, амалда дисперс муҳитда эримайдилар ва ҳар доим сурков мойларида совун толаларидан сезиларли катта ўлчамда бўлган мустақил фаза ҳосил қиладилар. Юқори сурков хоссасини таъминловчи кристал структурали қатламли тўлдирувчилар қўпрок таркалган. Қўндирмаларни тўлдирувчилардан фарқи деярли ҳамма вақт дисперс муҳитда эрийдилар ва сурков мойларини структураси ва реологик хоссасига таъсир ўтказиб, қўлланилишини мойларникига қараганда қийинлаштиради. Сурков мойларини хоссаларини яхшилаш учун асосан нефть мойлари ишлаб чиқаришдаги қўндирмалар ишлатилади. Уларнинг асосийларига антиоксид, тирналиш, емирилишга қарши, коррозия ингибиторлари киради.
Пластик сурков мойлари қаттиқ фаза тузилишининг юқори даражаси ва аҳамиятли концентрацияси билан фарқланувчи коллоид системаларни ҳосил қилади. Сурков мойлари структураси рухсат этилган 4Å гача усул бўйича 100 минг марта катталаштириш имконини берувчи электрон микроскоп ёрдамида ўрганилди. Электрон микроскопия усулини қўллаш билан сурков мойларини ўрганиш, аксарият совунли сурков мойлар дисперс фазаси лентасимон ёки слизометрик шаклдаги игнасимон кисмлардан ташкил топганлигини аниқлаш имконини берди. Бир ёки икки ўлчамдаги бу қисмлар ўлчамлари коллоид-1 мольдан кам. Компонент аралашмаларини совутишдан ҳосил бўладиган қуюлтиргич кисмларининг барча кўп турли шакллари ва структура каркасини вужудга келтириш усули умумий саналади. Коллоид ёки хақиқий аралашмани совутиш жараёнида кристалларни бараварига ўсиши ва бир бири билан боғланишдан ва кристаллик ҳосил бўлишидан қуюлтиргич кристализацияси рўй беради. Оддий коллоид системаларга дисперс фаза кисмлари бир бири билан коагуляцияланади ва чўкмага тушади. Сурков мойларидаги дисперс фазаларнинг юқори концентрацияси коагуляциясини енгиб ўтади, улар фазовий структура каркаси ҳосил килади. Қуюқлаштиргич қисмларининг анизометриклиги қанча юқори бўлса, шунчалик мустаҳкам структурани ҳосил қилишади.
Дисперс фазаларни юқори структуралаш даражаси сурков мойларига уларни суюқ ва қаттиқ сурков мойларидан фарқ қилувчи пластик ва қаттиқсимон ҳолат беради. Кучланиш йўқлигида сурков мойлари қаттиқ ҳолатда бўлади: ўз оғирлиги таъсирида эришмайди, вертикал юзаларда туради, ҳаракатланаётган деталлардан инерцион кучлар таъсирида ишлатилмайди. Бироқ сурков мойининг мустақиллик даражасини оширувчи озгина кучланиш остида ҳам структурали каркас бузилади, сурков мойи деформацияланади ва ёпишқоқ оқувчи ҳаракатланувчи ҳолат касб этади. Муҳими ўзига хослик сифатида структурали каркасни бузилиш жараёнини ортга қайтариши саналади; кучланиш олиниши билан оқим тухтайди ва сурков мойи қайтадан қаттиқсимон ҳолат касб этади. Сурков мойини пластик ҳолатдан ёпишқоқ оқувчи ҳолатга ва яна ортга қайтишини осонлиги уларнинг афзалликларидан бири саналади ва суюқ ва қаттиқ сурков материалларига қараганда қўпроқ қўлланилишини таъминлайди.
Сурков мойлари таркиби ва ишлатилишига қараб синфланади. Сурков мойларини таркиби ва структурасига қуюлтиргичларни хал қилувчи таъсир қўрсатувини инобатга оладиган бўлсак, унда қуюқлаштиргич типи сурков мойларнинг таркиб бўйича синфланишининг асосига қуйилган. Қуюқлаштиргич типига қараб сурков мойлари совунли, углеводородли ва ноорганик қуюқлаштиргичли сурков мойларига бўлинадилар. Совунли сурков мойлари ўз навбатида қуюқлаштиргич таркибидан катъий назар оддий совунли сурков мойлари ва аралаш совунли сурков мойларига бўлинади. Катион сонига кўра сурков мойлари совун молекулалари кальцийли, натрийли, литийли, барийли, алюминийли ва хоказоларга бўлинадилар. Мой таркибидан катъий назар сурков мойлари синтетик ва табиий мойларда, шунингдек техник мойли кислоталарда ажратилади.
Ишлатилишига қараб сурков мойлари машина ва механизм деталларини тирналишини ва емирилишини пасайтириш учун-антифрикцион; металл буюмларни коррозиядан ҳимоя қилиш учун- корсервацион, ишкорланувчи юза, оралик ва тиркишларни герметизацияси учун-зичлагичли; фрикцион; ишқаланиб мосланиш; муз қоплашдан сақланиш учун-махсус ва хоказо турларга бўлинади. Сурков мойларининг катта қисми биринчи икки гуруҳга тегишли. Антифрикцион сурков мойларини тайёрлаш учун асосан совунли қуюлтиргичлар, консервацион учун-углеводородлилар қўлланилади. Пластик сурков мойларини қўллаш нуқтаи назаридан юқори ҳарорат ва контакт кучланишларда, хусусий ҳаракат йўналиш ўзгаришли ёки даврий ишловчи ишқаланиш тугунларида эффектлироқ ҳисобланади. Сурков мойлари ишқаланиш тугунларини яхши зичлайди, уларни қўллаганда сурков материалларига ва механизмларга хизмат кўрсатишга ҳаражатлар камаяди.
Ҳамма сурковлар ҳам сурков мойлари тайёрлашда қўлланавермайди. Сурков мойларини структурасини вужудга келиши ва хоссаларида ишлатилаётган совуннинг катионли хоссаси ва валентлиги, анион қўшилиши ва таркиби ҳал қилувчи роль ўйнайди. Бошқа тенг шароитларда энг йирик толалар натрийли сурков мойлари учун (80 мкм гача), қисқалари литийли (2-5 мкм) ва кальцийли (1-3 мкм) сурков мойлари учун тўғри келади. Сурков мойлари дисперс фазаларининг структура ҳосил бўлишининг муҳим шартларидан бири ҳароратдир. Сурков мойлари ишлаб чиқаришда коллоид-кимёвий жараёнлар узлуксиз ўзгарувчан ҳароратларда боради ва хатто уларни тайёрланиши тугагандан кейин ҳам бутунлай тухтамайди, шунингдек 30-400С гача совутилганда ҳам. Шунинг учун 1-2 кун тенг ҳолатда ва хона ҳароратида борадиган сурков мойларининг «етилиши» ни амалга ошириш керак. Бироқ кўпгина сурков мойлари учун ҳолат мувозанатига эришиб бўлмайди. Бу уларни хоссаларини ўзгаришида мустақил равишда дисперс муҳит ажралиши; ҳарорат, механик кучланиш, ҳаво намлиги ва кислород таъсири остида бирданига мустаҳкамланиши ёки бирданига суюқланишидан далолат беради.
Сурков мойларининг хажмий-механик хоссалари бир неча хил услублар билан баён қилинади. Шунингдек силжиш тезланишдан ҳосил бўлган реологик эгри чизик билан силжишнинг меъёрдан юқори кучланишларида суркав мойларининг структура каркаси таранглиги жуда секин эрувчи қайтмас деформация оқимларини ўтказади. Бироқ деформация каркасининг ўзида рўй бергани сабабли, сурков мойлари яхлитлигини сақлаб қолади. эгрилик участкасида барча бузилган боғлар деярли шу лаҳзада қайта тикланганлигини инобатга олсак, сурков мойларининг оқим тезлиги силжиш кучланишига пропорционал. силжиш кучланишида структура каркаси мустаҳкамлик чегараси етилади ва унинг мўрт деформацияси бошланади. Бунда сурков мойлари ягона жисм сифатида мавжудлигини йуқотиш керак эди. Тиксатроп хоссалари туфайли бузилган боғлар қайта тикланади. силжиш кучланиш билан мос тушувчи эгрилик нуқтасида ҳамма бузилган боғлар қайта тикланмайди ва деформация тезлигининг кескин ўсиши бўлади. бўлган силжиш кучланишларида деформация тезлиги шундай ўсиб кетадики, структурани қайта тикланиши амалда руй бермайди ва қуюлтиргичнинг алоҳида дисперс қисмлари оқим ҳаракати йўналиши бўйлаб бутунлай тўғриланади. Шу тарзда сурков мойлари эриш жараёнида узлуксиз структура каркаснинг бузилиши ва қайта тикланиши содир бўлади.
Хажмий-механик хоссаларни тўлиқ ўрганиш таранглик хоссаларини бахолаш, силжувчанлик ва сурков мойларининг эришини ўз ичига олади. Бироқ эксплуатация шароитида сурков мойлари уларнинг таранглик чегарасини сезиларли оширувчи кучланишлар таъсирига дуч келишини ҳисобга олиб, сурков мойлари ҳарактеристикаси сифатида қуйидагилар қабул килинган: силжишдаги мустаҳкамлик чегараси ёки силжишнинг чегаравий кучланиши ёки эффектив қовушқоқлик .
Силжишдаги сурков мойларининг мустаҳкамлик чегараси – қўйилганда қайтмас дифферинциал рўй берадиган минимал кучланишдир. Мустаҳкамлик даражасининг абсолют катталиги ва ҳароратга боғлиқлиги кўп ҳолларда ишқаланиш тугунлари, сурков мойларининг ишчи тугунларига етиб бориш қобилияти ва ишқаланувчи сиртларда тура олишининг бошланғич ҳарактеристикаларини аниқлайди. Мустаҳкамлик чегараси туфайли сурков мойлари қия ва тик юзалардан оқиб кетмайди, очиқ ногерметик ишқаланиш тугунларидан оқиб кетмайди. Ҳароратнинг ошиши кўп ҳолларда сурков мойларининг мустакиллик чегарасини пасайишига олиб келади. Мустаҳкамлик чегараси нолга яқинлашадиган ҳарорат сурков мойларини пластик ҳолатдан суюқ ҳолатдан ўтишидан гувоҳлик беради ва сурков мойларининг ишга яроқлигининг юқори ҳарорат чегарасини беради. Сурков мойларининг структураси вужудга келишида таъсир кўрсатувчи барча факторлар, уларнинг мустаҳкамлигига таъсир кўрсатади.
Сурков мойларнинг мустаҳкамлик чегарасини аниқлаш учун цилиндрнинг ўқ бўйига силжисига асосланган. Сурков мойидан пластинани тортиб олиш, қовургасимон капиллярда сурков мойининг силжиши ва ҳоказо усуллар таклиф килинган. Аксарият сурков мойлари учун 200С даги мустаҳкамлик чегараси 100-1000 Па ни ташкил қилади.
Сурков мойларини ишлатишда сурков мойларини қуйиш ва ҳайдаш имкониятларини бошланғич ҳарактеристикаларини ва белгиланган иш меъёридаги ишқаланиш тугунларини айланишга қаршилигини аниқловчи қовушқоқлик хоссалари катта аҳамиятга эга.
Сурков мойларининг қовушқоқлиги мойларникидан фарқи нафақат ҳароратдан, балки кўпайиши билан у қисқарадиган силжиш тезлиги градиентига ҳам боғлиқ бўлади. Шунинг учун сурков мойларининг эффектив қовушқоқлиги хақида гапирганда албатта аниқланишларда фойдаланилган тезлик градиенти 0 киймати ва ҳарорат t кўрсатиб ўтилади. Сурков мойларининг қовушқоқлигини деформация тезлиги билан ўзгариши қовушқоқлик – тезлик ҳарактеристикаси билан ифода этилади ва сурков мойлари қовушқоқлигини доимий ҳарорат ва икки турлича деформация тезлик градиентлари (10 ва 100с-1) муносабати билан аниқланади.
Ҳарорат ошиши билан сурков мойларини қовушқоқлиги камаяди. Паст ҳароратларда сурков мойларини қовушқоқлиги 2000 Па С (10с-1 да) дан ошмаслиги керак. Ҳароратни қовушқоқликка таъсири тўғрисида қовушқоқлик– ҳарорат ҳарактеристикаси бўйича ҳам қилинади, шунингдек сурков мойлари қовушқоқлиги ҳарорат билан доимий тезлик градиенти боғлиқлиги бўйича ҳам сурков мойлари учун мойларга қараганда уларни қовушқоқлиги – ҳарорат хоссаларини ҳарактерловчи эгри чизиқ мосроқ сурков мойлари қовушқоқлигига дисперс муҳит қовушқоқлиги билан бир қаторда таъсир кўрсатадилар: қуюқлаштиргич табиати ва концентрацияси, сурков мойларининг тайёрлаш технологияси ва қуюқлаштиргични ўлчам ва шаклларини аниқловчи бошқа факторлар сурков мойларининг қовушқоқлигини аниқлаш учун капилляр ва ротацион вискозиметрлар қўлланилади.



Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish