Химмотология


-БОБ. Махсус суюқликлар химмотологияси



Download 4,96 Mb.
bet93/105
Sana13.07.2022
Hajmi4,96 Mb.
#786160
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   105
Bog'liq
МОТОЛОГИЯ

10-БОБ. Махсус суюқликлар химмотологияси.
Гидравлик тизимлар ишчи суюқликларининг асосий функцияси - механик энергияни унинг манбасидан фойдаланиладиган жойига етказишдир.
Гидравлик тизимларнинг ишчи жисмлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: нефт, синтетик ва сув-гликол суюқликлари.
Вазифаси бўйича улар қўлланиш соҳасига қараб қуйидаги гуруҳларга: учувчи аппаратлар, мобил, ер усти, дарё ва денгаз техникасида ишлатиладиган суюқликларга бўлинадилар.
Гидравлик суюқлик (мой)лар ишчи жисм вазифасини ўтайди. Улар амалда сиқилмаганликлари учун куч тез узатилади. Бундан ташқари мойлар ишқаланиш юзаларини ейилишдан сақлайди, ортиқча иссиқликни узатиб юборади, деталларни йиғилиб бораётган ейилиш маҳсулотларидан, ифлосликлардан ва чўкиндилардан тозалайди.
Гидравлик тизимларда мойларнинг ишлаш шароити оғир бўлиши, ҳарорат катта ораликда ўзгариши (80... 100 °С гача) кузатилади: ишчи ҳарорат 60...90 °С, баъзан 110...120 °С гача етади. Босим 15 МПа гача, гидроҳажмий узатмаларда эса 40 МПа гача кўтарилади, сирпаниш тезлиги 20 м/с гача етади. Бундай юқори босим ва ҳароратларда мой оксидланади, рангли ва қора металларга, зичлагич ва шлангларнинг турли материалларига тегиб туради.
Гидравлик суюқликлар қуйидаги умумий талабларга мос келиши керак:
қовушқоқлиги оптимал, қовушқоқлик-ҳарорат ҳарактеристикаси ёпиқ,.қотиш ҳарорати паст бўлиши; металл ва резина деталларига шикаст етказмаслиги, уларни атроф-муҳит таъсиридан ҳимоя қилиши; физикавий ва кимёвий стабиллиги юқори бўлиши, ҳаво кислороди билан контактда бўлганида кристаллар ҳосил қилмаслиги; ейилишга қарши хоссалари яхши бўлиши ва ишқаланувчи жуфтликлар ҳамда зичлагачларнинг ейилиш интенсивлиги камайишини таъминлаши; ёниб кетиши ва портлаш хавфи бўлмаслиги, заҳарсиз бўлиши зарур.
Ишчи суюқлик (мой)нинг қотиш ҳарорати гидротизим ишлайдиган муҳит ҳавоси ҳароратидан паст бўлиши лозим. Тизимда буғ тиқинлари ҳосил бўлмаслиги, бунинг учун мойнинг буғланиш ҳарорати ишчи режим максимал ҳароратидан 20...30 °С юқори бўлиши керак. Ҳароратларнинг кенг эксплуатация диапазонида тизимнинг қониқарли ишлашини (гидроқурилма тез ишга тушишини) таъминлаш учун мой қовушқоқлиги катта бўлмаслиги лозим, лекин ишлаш (юриш) майинлигини таъминлаш, ишқаланувчи деталлар ейилишини секинлатиш ва зичлагичлар орқали мой оқиб кетишини камайтириш (айниқса, катта ишчи босимда) учун қовушқоқлик етарли даражада бўлиши керак.
Гидравлик мойлар оммавий сортларининг кўпчилига экстракцион ва гидрокаталитик тозалаш йўллари билан оддий нефт фракцияларидан олинадиган яхши тозаланган базавий компонентлар асосида ишлаб чиқилади. Бир қатор паст ҳароратда қотадиган қовушқоқди гидравлик мойларни нафтен асосли кам парафинли нефтларнинг енгил фракцияларини чуқур олтингутурт-кислотали тозалаш (деароматизация) йўли билан олишади.
Гидравлик мойларнинг физикавий-кимёвий ва эксплуатацион хоссаларини уларга оксидданишга қарши, коррозияга қарши, ейилишга қарши, тирналишга қарши, кўпик ҳосил бўлишига қарши ва бошқа қўндирмалар киритиб яхшилашади.



Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish