10.4.Амортизатор суюқликлари
Амортизатор суюқликлари яхши мойлаш ва антикоррозион хоссаларга эга бўлиши, ҳамма ишчи ҳароратларда енгил қўзғалувчанликка эга бўлиши (қовушқоқлик-ҳарорат ҳарактеристикаси яхши ва қотиш ҳарорати паст бўлиши) керак.
Автомобиллар эксплуатациясида амортизаторлар ишдан чиқиб туради: ёзда мойда чўкинди ҳосил бўлиши, клапан ва дроссел тизимлари ейилиши натижасида; қишда мой қовушқоқлига ортиши натижасида кулачоклар синиши, шлицалар эгилиши, стойкалар узилиши кузатилади. Телескопик амортизаторларнинг ишончли ишлашини таъминлаш учун термооксидланиш стабиллиги ва механик стабиллиги юқори бўлган суюқлик зарур. Бундай суюқлик амортизаторда узоқ муддат (автомобил 100000 км гача йўл босиши) алмаштирилмасдан ишлаши мумкин.
Ҳозирги пайтда АЖ-12Т ва МГП-10 амортизатор суюқликлари энг кўп тарқалган.
АЖ-12Т суюқпиги - кам қовушқоқди минерал мой билан полиэтилсилоксан суюқлига аралашмасига ейилишга қарши ва оксидланишга қарши қўндирмалар киритилган қоришмадир. Бу суюқлик юқори ҳарорат (-50 ° дан +60 °С гача диапазонда ишлайди) ва босимда яхши ишлайди, термик ва механик стабиллиги яхши. Зичлаш деталлари мойга чидамли резинадан тайёрланган тизимларда АЖ-12Т суюқдиги қўлланилади.
Автомобиллар гидравлик амортизаторларида ҳамма мавсумда ишлаши учун МГП-10 мойи мўлжалланган. Бу мой -трансформатор мойи, полиэтилсилоксан суюқлиги, ҳайвон ёғи (китнинг олтингугуртлаштирилган ёғи), оксидланишга қарши ва кўпиришга қарши қўндирмалар аралашмасидир.
10.5. СОВИТУВЧИ СУЮҚЛИКЛАР
Ички ёнув двигатели ишлаш жараёнида иссиқдик энергиясининг сезиларли қисми деталларни қиздиришга сарфланади. Ёниш камераси деворларидан, клапанлардан, цилиндрлардан, поршен гуруҳи деталларидан ва ҳ.к. ортиқча иссиликни олиб кетиш зарур. Суюқлик билан совитиладиган тизимларда бу вазифани совитувчи суюқликлар бажаради.
Совитувчи суюқликларга қўйиладиган талаблар:
- иссиқликни эффектив олиб кетиши (иссиқлик сиғими ва иссиқлик ўтказувчанлига катта бўлиши); - қайнаш ҳарорати юқори ва буғланиш иссиқлиги каттабўлиши;
- қотиш (кристалланиш) ҳарорати минимал бўлиши;
- металлар коррозияси ва резина деталлари бузилишини
чақирмаслиги;
- минимал қовушқоқликка кенгайиш коэффициентига эга бўлиши;
- иш пайтида кўпирмаслиги;
- эксплуатация шароитларида физикавий ва кимёвий стабилликка эга бўлиши;
- арзон бўлиши, соғлиқ учун хавфсиз ва зарарсиз ҳамда ёнган нуқтаи назаридан хавфсиз бўлиши керак.
Ушбу талабларни тўлиқ қониқтирадиган суюқликлар йўқ. Ҳозирги пайтда мусбат ҳароратларда совитувчи суюқлик сифатида тоза сув, манфий ҳароратларда - паст ҳароратларда музлайдиган суюқликлар ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |