10.6. Сув
Двигателлар совитиш тизимида сувдан кенг фойдаланилади; бунга сувнинг дефицит эмаслиги, арзонлиги, зарарсизлиги, ёнғиндан хавфсизлиги сабабдир. Сувнинг солиштирма иссиқлик сиғими 4,2 кЖ/(кг-°С). Бу кўрсаткич бўйича жуда кам суюқликлар (этил спирти, этиленгликол) сувга яқинлашади.
Сувнинг асосий камчилига музлаш ҳароратининг юқорилиги ва сув ҳажмига нисбатан ҳосил бўладиган муз ҳажмининг кўпайиши (10% га)дир; бунда сувнинг деворга босими 250 МПа гача кўпайиши мумкин, бу эса совитиш тизимининг сув яхлаётган элементлари бузилишига олиб келади. Ёпишган туз қатлами (накипь) ва шлам ҳосил қилиш қобилияти ҳам сувнинг камчилигидир.
Вақтинчалик қаттиқлик совуқ сувда эрийдиган, қайнатилганда чўкиндига чўкадиган вақтинчалик қаттиқпик тузлари - бирикмалар (кальций ва магний бикарбонатлари) борлигани тавсифлайди. Иситилганда бикарбонатлар сувда эримайдиган СаСО3 ва МgСО3лар ҳосил қилиб парчаланади. Совитиш тизимига сувни қуйишдан аввал қайнатиб ва сўнгра филтрлаб сувни вақтинчалик қаттиқпик тузларидан тозалаш мумкин. Сувга бувдай ишлов берилмаса радиаторда сув қайнаши билан вақтинчалик қаттиқлик тузлари қуйқага чўкади. Шу сабабли совитиш тизимидаги сувни тез-тез алмаштириб турмаслик лозим.
Сувнинг доимий қаттиқлигини белгилайдиган бирикмаларга сулфатлар, хлоридлар ва ишқорий-ер металларининг силикатлари киради. Доимий қаттиқдикни белгалайдиган тузлар катта стабилликка эга. Қайнатишда улар парчаланмайдилар ва чўкиндига чўкмайдилар.
Умумий қаттиқлик деб вақтинчалик ва доимий қаттиқликлар йиғиндисига айтилади.
Совитиш тизимига қуйишдан олдин сувнинг қаттиқлигини камайтириш (юмшатиш)ни қуйидаги усуллар билан (эффективлиги ортиб бориши тартибида) таъминлаш мумкин: қайнатиш ва филтрлаш;
- олдиндан ҳисобланган миқдорчалик сув ва ўчирилган оҳак қўшиш (калций ва магний тузлари чўкиндига чўкади, сўнгра чўкиндидан сув филтрланиб тозаланади);
сув катионитли филтрлар орқали тозаланади (энг самарали усул).
10.7. Паст ҳароратда қотадиган совитувчи суюқликлар
Сув яхлаш ҳароратининг юқорилиги ва яхлаганда ҳажмини сезиларли даражада катталаштириш хоссаси катта эксплуатацион ноқулайликлар туғдиради. Шунинг учун замонавий автотракторлар ИЁДларида совитувчи суюқлик сифатида паст ҳароратда яхлайдиган совитувчи суюқликлар - антифризлар ишлатилади. Антифриз сифатида баъзи углеводородлардан, тузлар ва спиртларнинг сувли эритмалари ва бошқалардан фойдаланиш мумкин. Этиленгликолнинг сувли эритмалари асосидаги антифризлар энг кенг тарқалган. Этиленгликол - спирт СН2ОН-СН2ОН дир (қайнаш ҳарорати 199 °С, яхлаш ҳарорати -12 °С). Этиленгликол сув ва спиртлар билан исталган прапорцияда аралашади, лекин нефт маҳсулотлари билан аралашмайди.
Этиленгликолнинг сувли эритмалари таркибидага сув миқдори ўзгариши билан эритманинг музлаш ҳарорати ўзгаради. Сув-этиленгликолли эритмалар музлаш ҳарорати ўзгаришини музлаш ҳарорати паст бўлган этиленгликол гидрати ҳосил бўлиши билан тушунтириш мумкин. Эритманинг минимал музлаш ҳарорати -73 °С сув 33% ни ташкил қилганда бўлади. Сув миқдори бундан кўпайганда музлаш ҳарорати кўтарилади.
Этиленгликол - корозион-агрессив моддадир, шунинг учун антифризларга антифрикцион қўндирмалар: 1г/л декстрин (алюмин, мис, қўрғошин-қалай кавшарланган жойни антикоррозион ҳимоя қилади), 2,5...3,5 г/л динатрий-фосфат (пўлат, чўян, латун, мислар антикоррозион ҳимояланади), баъзан 7...8 г/л молибден кислотали натрий (руҳ ва хром антикоррозион ҳимояси) киритилади. Нефт маҳсулотлари қўшилиб қолганда кўпиришнинг олдини олиш учун антифризларнинг баъзи сортларига кўпикка қарши қўндирмалар киритилади.
Этиленгликолли антифризларнинг ҳарактерли хусусиятлари:
1. Ҳажмий кенгайиш коэффициенти катталиги туфайли ишчи ҳароратгача исиганда суюқлик ҳажми 6...8% гача ортади.
2. Антифризнинг иссиқлик сиғими ва иссиқдик ўтказувчанлиги сувникига нисбатан кам, шу сабабли антифризга ўтилганида совитиш эффективлиги пасаяди.
3. Антифриз эксплуатация қилинганда ундаги фақат сув буғланади. Шунинг учун буғланиш оқибатида совитиш тизимидага суюқлик камайганда сув қўшиш лозим.
4. Антифризлар юқори оқувчанлик ва ўтувчанликка эга, бу - совитиш тизими герметиклигига юқори талаблар қўяди.
5. Антифриз музлаганда юмшоқ масса ҳосил бўлади, унинг ҳажми сезиларсиз ортади (масалан, антифриздаги сув 60% бўлганда ҳажмнинг нисбий ортиши атиги 0,25% бўлади). Бу атроф-муҳит ҳарорати антифриз музлаши ҳароратидан паст бўлганда совитиш тизимининг механик бузилишини истисно қилади.
6. Резиналарнинг баъзи сортларидан тайёрланган деталларга антифризлар бузувчи таъсир қилади.
Товар этиленгликолли антифризлар ҳақидаги асосий маълумотлар 23-жадвалда келтирилган.
23-жадвал.
Маркаси
|
Қотиш ҳарорати, °С... дан юқори эмас
|
20 °С да зичлиги, кг/дм3
|
Ранги
|
Этиленгли-кол миқ-дори, %
|
Кўндирмалар
|
40
|
233
|
1,0675-1,0725
|
—
|
53
|
антикоррозион қўндирмалар композицияси
|
65
|
208
|
1,085-1,090
|
—
|
66
|
«
|
«Тосол-А40»
|
233
|
1,078-1,085
|
зангори
|
53,7
|
антикоррозион ва кўпиришга қарши қўндирмалар композицияси
|
«Тосол-А65»
|
208
|
1,085-1,095
|
қизил
|
62,4
|
»
|
Антифризларнинг «Тосол-А» ва 40К маркалари ҳам ишлаб чиқарилади, уларнинг қўндирмалари концентрацияси юқори бўлган этиленгликолнинг композицияли қўндирмаларига мос келади. Уларга дистилланган сув қўшиб, сўнгра фойдаланилади (1:1 нисбатда аралаштирилг анда эритманинг музлаш ҳарорати -35 °С бўлади). 40 ва 65 маркали антифризларда эритма лойқаланиши ва эритмадан декрастин қисман чўкиши туфайли чўкинди ҳосил бўлишига рухсат этилади. Антифризларнинг эксплуатацион хоссалари уларнинг зичлиги бўйича назорат қилинади. Этиленгликол миқдори ва суюқликнинг музлаш ҳарорати гигрометр ёрдамида аниқланади
Совитиш тизимига антифризни қуйишдан олдин совитиш тизимини ёпишган туз қатламларидан тозалаш зарур, чунки ёпишган туз қатламлари антикоррозион қўндирма -динатрийфосфат билан реакцияга киришиб, антифриз таркибидаги бу модда модда миқдорини камайтиради.
Антифризга киритилган қўндирмалар вақт ўтиши билан парчашнади, натижада антифриз сифати ёмонлашади. Шу сабабли унинг хизмат муддати икки йил билан чекланади, автомобил интенсив эксплуатация қилинганда эса бу муддат - 60 минг километр йўл ўтиш билан чекланади.
Этиленгликол ва унинг эритмалари кучли заҳарли таъсирга эга - ошқозон-ичак трактига тушса кучли заҳарлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |