11-БОБ. ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ИШЛАТИЛАДИГАН
ТЕХНИК СУЮҚЛИКЛАР
Халқ хўжалик саноатида гидравдик системалардан фойдаланилади. Гидравлик системалар қувватни узатиш ва агрегат ва механизмларининг ҳаракатга келтириш учун ишлатилади. Улар трактор ва комбайнларга ўрнатилган гидрокўтаргичларда ишлатилади. Масалан, бульдозер, зкскаваторлар гидравлик узатмалар билан таъминланган.
Иш суюқлиги сифатида мойлар ишлатилади. Бу суюқлик кучларнинг равон, силкинишсиз (турткисиз, зарбсиз) узатиш имконини беради.
Мойларнинг гидравлик системаларда ишлаш шароити жуда оғир: бу ерда температуралар фарқи жуда катта 800-1000° гача бўлиб, иш температураси 60-80°С га етади. Қишда - 30° + 40°С га етади. Босим эса 10 МПага етади, Катта босим ва юқори иш температурасида мойлар оксидланади. Гидро-система ишончли ва узоқ ишлаши учун мойларга қуйидаги талаблар қўйилади:
1)Аввало уларнинг қотиш температураси паст бўлиши керак.
2)Системада буғ тиқинлари ҳосил бўлмаслиги учун мойнинг қовушқоқлиги буғланиш температураси иш режимлари температурасидан 20-300С юқори бўлиши керак.
Гидросистемалар учуи мотор мойларининг "В" гуруҳсидан маълум даражада фойдаланилади. МГЕ-10А маркали ягона гидравлик мой ҳам ишлатилади. У - 60°Сдан +900С гача температура интервалида ишлатилади. ВМГЗ мойи - 50°С дан +90°Сгача ишлатилади, 50°Сдаги қовушқоқлиги 10 санти Стоксга тенг.
11.1.Тормоз суюқликлари.
Юк ва енгил автомобилларнинг тормоз системаларида асосан гидравлик юритмалардан фойдаланилади. Уларда иш суюқлиги сифатида гидротормоз суюқликлари ишлатилади.
Тормоз системаси узоқ вақт ишончли ишлаши учун тормоз суюқликларига қуйидаги эксплуатацион талаблар қўйилади:
Тормоз суюқлигининг қайнаш температураси етарлича юқори бўлиши керак, акс ҳолда суюқлик қайнаб, тормоз педали нолгача тушиб кетади. Тормоз цилиндрларининг температураси 190-200°Сгача етиши мумкин.
Тормоз суюқлиги совуққа чидамли бўлиши, яъни -40°С ва ундан ҳам паст температурада узоқ вақг ушлаб турилганда ҳам чўкинди ҳосил қилмаслиги ва қатламларга ажралмаслиги керак. Бундан ташқари, унинг қовушқоқлиги -40°Сда тормоз педалини босишни қийинлаштирадиган даражада юқорилаш-маслиги керак.
Тормоз суюқлиги резина деталларга шикаст етказмаслиги (шишириб юбормаслиги ёки кучайтирмаслиги ва тормоз системаси деталларининг коррозисига сабаб бўлмаслиги керак.
Бу ГТЖ-22, ГТЖ-22М суюқликлари этиленгликолларга коррозияга қарши қўндирмалар ва яшил ранг бўёвчи моддалар қўшиб тайёрланади. Улар паст температурадаги хоссаларининг яхшилиги, кам буғланиши, -600С температу-рада иш қобилиятини сақлаб туриши билан бошқа суюқликлардан фарқ қила-ди. Тормоз системага сув тушганда бу суюқликлар қатламланмайди, чунки гликоллар сув билан яхши аралашади. Уларнинг кучли заҳарлилиги асосий камчилигидир.
ГТЖ-22, ГТЖ-22М гидротормоз суюқликлари кенг ишлатилади. Бу суюқликлар этиленгликолларга коррозияга қарши қўндирмалар ва енгил ёки енгил жигарранг бўёвчи моддалар қўшиб тайёрланади.
Жигули, Москвич, Волга енгил аатомобилларининг гидротормоз система-ларида барча-мавсумларда "Нева" тормоз суюқлиги ишлатилади. Ранги оч сариқ. Қотиш температураси - 60°С га, қайнаш температураси 1900С га тенг.
Эксплуатацион хоссалари ГТЖ-22 ники ГГЖ-22Мдан юқорироқ. Ундан юк автомобиллари тормозларининг юритмаларида ҳам фойдаланиш мумкин,
БСК суюқлиги 50% мой ва 50% бутил спирти, канакунжут мойи ва изобутил спиртвидан тенг миқдорда тайёрланади. Унга қизил бўёвчи модда
қўшилади. Уни юк ва енгил автомобилларнинг (Жигулидан бошқа) тормоз гидрокурилмаларида ишлатилади.
118°Сда қайнай бошлайди, 20°С да канакунжут мойи кристаллана -бошлайди, шунинг учун БСК шу температурагача ишлаши мумкин. Техник хизмат қоидаларига асосан суюқлик алмаштирилиб туради.
Канакунжут асосидаги суюқлик канакунжут мойини турли спиртлар билан аралаштириб тайёрланади:
қизил суюқлик БСК: 50% мой 50% бутил спирти асосида тайёрланади;
сариқ суюқлик ЭСК: 60% мой 40% этил спирти асосида тайёрланади;
Бу суюқликлар -25°Сдан +70°С гача оптимал қовушқоқликга эга, ЭСК суюқлиги 78°С да у қайнайди. Шунинг учун ҳозирги вақтда ЭСК ишлаб
чиқарилмайди.
БСК суюқлиги: бутил спирти билан тозаланган канакунжут мойининг аралашмасидан (1:1 нисбатда) иборат тормоз суюқлиги яхши мойлаш хусусиятларига эга. Минус 20°С температурагача ишга лаёқатли. Анча паст температураларда ҳам тормоз системаларининг ишга лаёқатлигини сақлаш учун суюқликка этил ёки бутил спирти (1:1 нисбатда) қўшилади. Қайнаш температураси унча юқори (+115°С) бўлмаганлигидан БСК суюқлигини диск тормозли автомобилларда ишлатиб бўлмайди. Сув қўшганда қатламланади. «Нева» ва ГТЖ-22М тормоз суюқликлари билан аралашмайди. Ёнғин жиҳатдан хавфли. Унга қизил ранг берилган (қўшилган). Бу суюқлик барабан тормозли барча енгил киш-яшил рангда бўлади.
Енгил автомобилларда «Нева» тормоз суюқлиги ишлатилиши мумкин.
Масалан, Жигули, Москвич, Волга енгил автомобилларида гидротормоз системаларида барча мавсумларда «Нева» тормоз суюқлиги ишлатилади. Бундай номдаги тормоз суюқлиги қатор сунъий кимёвий бирикмаларнинг мураккаб композициясидан иборат. Уни +50 дан -50°С гача бўлган температура интервалида ишлатиш мумкин. +190°Сда қайнайди, қотиш температураси -60°С. Заҳарли ва ёнғин жиҳатидан хавфли. Иссиқ сувда эрийди. Оч сариқ ранг берилган. Диск тормозли енгил автомобилларда (ВАЗ «Москвич», ГАЗ-3102 «Волга»), албатта, ишлатилади («Чайка», ЗИЛ-114, - 4104 каби катта ва жуда юқори классли енгил автомобиллардан ташқари, бу автомобиллар учун махсус тормоз суюқликлари зарур). Барабан тормозли ЗАЗ-968М «Запорожец»; ИЖ (барча моделлари); «Москвич»-2136, -2137, -2138, -2140, -2733, -2734 енгил автомобилларида; «Урал»; КрАЗ-260 (илашиш муфтасини ажраткичнинг гидропневматик юритмаси); ГА3-52-04, -53А, -53-1 юк автомобилларида, ПАЗ-672 автобусларида ишлатиш тавсия этилади.
Гликолли суюқликлар асосида ишлаб чиқарилган суюқликлар гигроскопик бўлади. Улар сувни ҳатто герметик жойлардан ҳам сўриб оладилар. Шунинг учун вақт ўтиши билан уларнинг қайнаш температураси пасаяди, (130-150 гача етади). Ҳозирги вақтда қайнаш температураси 205°С бўлган «Томи» ва 2600С бўлган «Роса» тормоз суюқлиги ишлаб чиқарилмоқда.
Нефтдан олинган ГТН маркали гидротормоз суюқлигининг температура хоссалари яхши: қотиш температураси -63°С, 50°С даги қовушқоқлиги 10 сСтга тенг. Бу суюқлик зичлама ва шланглари мой-бензинга чидамли резинадан тайёрланган системалар учунгина тавсия этилади.
Ҳар қандай тормоз суюқлигига ёнилғи ва мой аралашишига йўл қўйиб бўлмайди, чунки нефть маҳсулотлари резина деталларини емиради, оқибатда тормоз системаси ишламай қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |