Химмотология


Пластик сурков мойларининг асосий хусусиятлари



Download 4,96 Mb.
bet88/105
Sana13.07.2022
Hajmi4,96 Mb.
#786160
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   105
Bog'liq
МОТОЛОГИЯ

8.14. Пластик сурков мойларининг асосий хусусиятлари
Ҳажмий – механик (реологик) ҳусусиятлар.
Сурков мойларининг ҳажмий – механик хусусиятлари бир қанча усуллар орқали топилади, шу жумладан деформация тезлигининг (аниқроғи, тезлик градиенти) кўчиш кучланиши  га боғлиқ реологик эгри чизиғи орқали топилади (расм 32.) кўчиш кучланишларида структурали какас эгилувчанлигининг юқори чегарасида сурков мойларида жуда секин оқувчи деформацияга боғлиқ бўлмаган оқим ҳосил бўлади (судралувчанлик). Аммо деформация каркаснинг ўзида борганлиги туфайли сурков мойи ўзининг бутунлигини (яхлитлигини) сақлайди. ­1-2 эгри чизиқ участкасида ҳамма узилган боғлар бир зумда қайта тикланганлиги туфайли сурков мойларининг оқиш тезлиги кўчиш кучланишига пропорционалдир.



Расм 32. Мойлар ва пластик сурков мойлари учун деформация тезлигининг кўчиш кучланишига боғлиқлиги.


Кўчиш кучланиш 2 да структурали каркос мустаҳкамлик чегарасига етади ва унинг нозик деформацияси бошланади.бу ҳолда сурков мойи битта жисм сифатида сақланмаслиги керак эди, лекин тиксотроплик хусусиятига кўра парчаланган боғлар қайта тикланади. 3 кўчиш кучланишига мос келувчи эгри чизиқ нуқтасида парчаланган боғларнинг ҳаммаси ҳам қайта тикланмайди ва деформация тезлигининг кескин ўсиши кузатилади. 4 дан катта бўлган кўчиш кучланишларида деформация тезлиги шу даражада ортадики, натижада структураларнинг қайта тикланиши юз бермайди ва қуюқлаштиргичнинг алоҳида дисперс доначалари бутунлай оқим ҳаракати бўйича цўналади. Худди шу ҳолатда сурков мойининг оқиш жараёнида структурали каркаснинг узлуксиз парчаланиш ва қайта тикланиши боради.
Ҳажмий – механик хусусиятлари тўлиқ ўрганишга эгилувчанлик (юмшоқлик) хусусиятлари, судралувчанлик ва сурков мойининг оқими киради. Лекин эксплуатация жараёнида сурков мойлари юклама таьсирида бўлганлиги учун, бу таьсир натижасида уларнинг эгилувчанлик чегараси ортади. Сурков мойларининг асосий реологик ҳарактеристикалари сифатида: мустаҳкамлик чегараси (кўчишдаги) ёки кўчишдаги чегаравий кучланиш  ва эффектив қовушқоқлик  қабул қилинган.
Сурков мойларининг кўчишдаги мустаҳкамлик чегараси – бу шундай минимал юклама (кучланиш)ни, уни қўлланганда сурков мойининг деформацияси боради. Мустаҳкамлик чегарасининг абсолют катталиги ва температуравий боғлиқлиги титраш тармоқларининг бошланғич ҳарактеристикалари, сурков мойининг ишчи тармоқларга кириб бориш хусусияти ва ҳаракатдаги юзада ушлаб қолиш ҳарактеристикаларини аниқлайди. Мустаҳкамлик чегараси туфайли сурков мойлари қия ва вертикал юзалардан оқиб кетмайди, очиқ герметизацияланмаган титраш тармоқларидан оқмайди.
Температуранинг ошиши кўп ҳолларда сурков мойининг мустаҳкамлик чегарасини камайишига олиб келади. Мустаҳкамлик чегараси нолга яқинлашувчи температура сурков мойининг пластик ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтганлигидан далолат беради ва сурков мойининг юқори температуравий ишчанлик чегарасини ҳарактерлайди. Сурков мойининг структураси шаклланишига таьсир қилувчи барча омиллар (қуюқлаштиргичнинг типи ва концентрацияси, дисперсион муҳитнинг кимёвий таркиби ва ҳусусиятлари, юзавий-актив моддаларнинг таркиби ва концентрацияси ва сурков мойини тайёрлашдаги технологик хусусиятлар) унинг мустаҳкамлигига ҳам таьсир қилади.
Сурков мойларининг мустаҳкамлик чегарасини аниқлаш учун бир қанча усуллар таклиф қилинган: коаксиал цилиндрларнинг ўқдаги кўчишига асосланган, сурков мойидан шуруп ёки пластинани тортиб олиш, сурков мойининг қовурғали капилярда силжиши ва бошқалар. Кўпгина сурков мойлари учун 200С температурада мустаҳкамлик чегараси 100-1000 Па.ни ташкил қилади.
Сурков мойларининг қовушқоқлик хусусиятлари. Сурков мойларини қўллаганда қовушқоқлик хусусиятлари – сурков мойларини сўриб олиш ва заправка қилиш имконияти, бошланғич ҳарактеристикалари ва белгиланган иш режимида силжиш тармоқларида айланишга қарши бўлган қаршиликни аниқлашда катта аҳамиятга эга.
Сурков мойларининг қовушқоқлиги мойларникидан фарқлироқ фақат температурага эмас, балки силжишнинг (ёки деформациянинг) тезлик градиентига ҳам боғлииқ бўлиб, тезлик градиенти ортганда қовушқоқлик камаяди. Шунинг учун сурков мойларининг эффектив қовушқоқлиги д тезлик градиенти кўрсатгичи (белгиси) Д ва температура t кўрсатилган ҳолда гапириш қабул қилинган, ушбу катталикларда аниқлашлар ўтказилган. Сурков мойларининг қовушқоқлигининг деформация тезлиги билан ўзгариши қовушқоқ-тезликли ҳарактеристика (ҚТХ ёки ВСХ) билан ифодаланади ва сурков мойлари қовушқоқлигининг доимий температура ва икки турли деформация тезлик градиентларининг (10 ва 100 с-1) фарқидан топилади.
Температура ортиши билан сурков мойларининг қовушқоқлиги камаяди. Минимал температураларда сурков мойларининг қовушқоқлиги 2000 Па.С (10 с-1 да) дан ошмаслиги керак. Температуранинг сурков мойлари қовушқоқлигига таьсири ҳақида қовушқоқлик – температурали ҳарактеристика (ҚТХ) сига қараб аниқлашади, яьни сурков мойи қовушқоқлигининг доимий тезлик градиентидаги температурага боғлиқлигидан аниқланади. Сурков мойлари учун қовушқоқлик – температурали хусусиятни ҳарактерловчи эгри чизиқ мойларга қараганда кўпроқ қулайдир.
Сурков мойлари қовушқоқлигига дисперсион муҳит қовушқоқлиги билан бир қаторда қуйидагилар таьсир қилади: қуюқлаштиргичнинг табиати ва концнтрацияси (қуюқлаштиргич концентрациясининг ортиши ва дисперслилик даражаси ортиши билан сурков мойларининг қовушқоқлиги ортади), сурков мойларини тайёрлаш технологияси ва қуюқлаштиргич доначаларининг ўлчами ва шаклини аниқловчи бошқа омиллар. Сурков мойлари қовушқоқлигини аниқлаш учун капилляр (АКВ-2, АКВ-4) ва ротацион (ПВР-1) вискозиметрлардан фойдаланилади.

Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish