Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Инсон ресурслари.
Туристик маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида 
меҳнатдан – инсоннинг онгли вудудга келган руҳий ва жисмоний энергиясидан 
фойдаланилади. У ўз эҳтиёжини қондириш учун даромад олишга қаратилади. 
Бу кенг тушунча инсонларни касбий кўникмалари, маълумоти, жисмоний кучи 
ва саломатлиги ҳолатини қамраб олади. 
Меҳнатнинг катталиги кўпинча иқтисодий омил сифатида меҳнатга 
қобилиятли ёшдаги одамлар сони ва иш вақтининг давомийлиги билан 
ўлчанади. Меҳнат ресурсларининг сифат кўрсаткичлари - бу одамлар доимий 
такомиллаштириб борадиган касбий билим ва кўникмаларидир. Шунингдек 
уларнинг ишга қизиқиш (мотивация) даражаси ва қобилияти савиясини ҳам 
аниқлаш мумкин. Маълум қалтисликлар билан боғлиқ иқтисодий фаолият 
билан шуғулланиш қобилияти иқтисодиёт фанларида тадбиркорлик деган 
махсус ном олган ва кўпинча ишлаб чиқаришнинг мустақил омили сифатида 
кўриб чиқилади. 
Туризм жаҳон хўжалигининг энг кўп меҳнат талаб қиладиган 
секторларидан бири ҳисобланади. 1994 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва 
тараққиёт ташкилоти котибияти (ОЭСР) аъзо мамлакатлар ўртасида «Туризм ва 
бандлик» анкетаси тарқатди. Олинган маълумотлар умумлаштирилиб, тадқиқот 
натижалари эълон қилинди. 1993 йилда Германида туризмда 1,8 миллион киши 
(мамлакатда иқтисодиётда банд кишиларнинг 6,5 %) ишлаган. Испанияда 1,4 
млн. (9,1 %), Францияда 1,2 млн. (4,8 %), Японияда 1 млн.га яқин (1,6 %) киши 
туризмда банд бўлган. Бу мамлакатларда туризмда бандлик улуши тўхтовсиз 
ўсиб бораяпти. Ташриф бюурувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича туристик 
фаолият билан бирга, иқтисодиётнинг туризм соҳаси билан туташ корхоналари 
катта ҳажмдаги меҳнатни талаб қилади: савдо, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва 
бошқ. 
Туризм соҳасида меҳнатнинг бош хусусиятлари, унинг ноквалификацион 
характеридан иборат. Механизация ва автоматизация хизмати бу секторига суст 
жорий қилинган. Ишлаб чиқариш жараёнлари худди аввалгидек қўл меҳнатига 
асосланган ва хизмат кўрсатувчи ходимни бевосита мижоз билан алоқасида 
амалга ошади. Туризмда банд 80 % ни малакасиз ишчи кучлари ташкил қилади. 
Уларнинг катта қисми хотин-қизлардир. Кўпинча улар, маъсулиятли лавозимни 


130 
банд қила туриб, мураккаб бўлмаган бинони йиғиштириш, уй юритиш, овқат ва 
ичимлик тайёрлаш каби меҳмонхона ва ресторан хўжалиги ишларини 
бошқаришади. Австралия, Бельгия, Франция, Швейцарияда туризмдаги барча 
юмушларнинг яримидан кўпроғи аёллар улушига тўғри келади. Ваҳоланки, 
иқтисодиётнинг бошқа секторларида ишнинг учдан биригина хотин-қизлар 
зиммасида. 
Туризм индустриясида хорижий ишчилар ва ишчилар меҳнатидан кенг 
фойдаланилади. ЕИ мамлакатларида ҳар учинчи ёш киши 16 ёшигача туристик 
хизмат кўрсатиш ва экскурсантликка жалб этилган. 
Туристик сектордаги меҳнат бозори бошқа хусусиятлари орасида юқори 
бўлмаган меҳнат ҳақи кўзга ташланади. Иш режими ва махсус графикли иш 
ҳафтаси нисбатан узун, меҳнат жамоалари ҳаётида касаба уюшмалари 
иштироки суст. Мисол учун, Исроилда меҳмонхона ва ресторан хўжаликларида 
жамоатчилик меҳнат фаолияти энг паст ҳақ тўланадиган соҳа ҳисобланади. 
Хизматкорлар, официантлар, тикувчилар, швейцарлар иш ҳақи мамлакат ўртача 
даражасидан икки мартадан паст. Туризм тизимида амалдаги мукофатлаш, 
қўшимчалар, вақтдан ташқари ишга ҳақ тўлаш, дам олиш кунлари ва бошқалар 
иқтисодиётининг бошқа тармоқларидагидек анча фарқ қилади ва меҳнат 
бозоридаги аҳволни тубдан ўзгартира олмайди. 
Иш ҳафтасининг давомийлиги катталиги туристик касб нуфузини 
ошириш ва мустаҳкамлашга имкон бермайди. Кейинги ўн йилликларда у аста-
секин қисқара бошлаган бўлса-да, Ғарбда меҳнатни ташкил қилиш тамоиллари 
аввалгидек қолаяпти. Ишнинг нисбатан енгиллиги ва оддийлиги, фақат 
ташриф буюрилгандагина хизмат кўрсатилиши иш соатларининг катта миқдори 
билан қопланиши лозим деб саналади. Туризмда айрим ҳолларда иш ҳафтаси 40 
соатдан ошади, вахоланки иқтисодиётнинг бошқа секторларида бир қатор 
мамлакатларда ишчилар уни 35 соатгача қисқартирилишига эришганлар. 
Буларнинг ҳаммаси кадрларни юқори қўнимсизлигига олиб келади. 
Буюкбританияда меҳмонхона ва ресторан хўжаликларида 40 % банд кишилар 
бир йил ишлагандан кейин бўшатилади, Францияда эса хизмат кўрсатувчи 
ходимлар ўртасида вақтинча шартнома билан ишлаётган ишлар кўпчиликни 
ташкил қилади. 
Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ) туризмда бандликнинг учта асосий 
шаклини ажратиб кўрсатади: 

мавсумий иш, фаол ишчанликнинг ўзгариб туриш цикли билан 
боғланган. Одатда ишчи кучига қўшимча талаб ёз ойида, дам 
олувчилар кўпайган даврда намоён бўлади. Авж мавсумда отеллар 
ходимлари Грецияда 3 марта, Ирландияда 1,5 марта, Испанияда 30 % 
га кўпаяди. Туристик оқимлар камайиши билан уларни оммавий 
бўшатиш руй беради ва ишсизлик муаммоси янада янги ўткир тус 
олади; 

тўлиқ бўлмаган иш куни – ривожланган мамлакатлар меҳмонхона ва 
ресторан хўжаликларида бандликни кенг тарқалган шакли. Улар бир 
томондан қатор афзалликка эга: меҳнат соҳасига аҳолининг фаол 
иқтисодий категориясини (хусусан, хотин-қизлар ва талабаларни) 


131 
жалб этишга имкон беради, улар бошқа соҳадаги иши билан бирга 
туристик секторда ҳам меҳнат қиладилар. Бу туристик хизматлар ва 
товарлар ишлаб чиқариш жараёнларига эгилувчанлик ва тезкорлик 
бахш этади (мисол учун, суткалик ишларни сменали ташкил этишга 
ёрдам беради).
Турли мамлакатларда тўлиқ бўлмаган иш куни улуши меҳмонхона 
бизнесида ходимлар умумий сони бандлигини 12 дан 52 % гача ўзгариб туради: 

Қисқа муддатли ишчанлик фаоллиги даврида вақтинчалик иш (дам 
олиш кунлари, кўргазмалар, ассамблеялар ўтказишда ва бошқ.).
Туристик корхоналарни зарур кадрлар, меҳнатга қобилиятли аҳолини иш 
билан таъминлашда вақтинчалик ишчи ходимларни ёллаш бўйича фирмалар 
муҳим роль ўйнайди. Ғарбда бандлик хизмати фуқароларни ишга 
жойлаштиришда воситачилик вазифасини бажаради. Аввал уларни ўзининг 
штатига қабул қилади, кейин эса корхоналар ва ташкилотлар ихтиёрига 
ўтазади. Кўп холларда улар вақтинчалик йўқ ходимнинг вазифасини бажаришга 
жалб этилади; танлаш даврида, корхона фаолиятини кенгайтириш даврида 
вақти чекланган, муддати белгиланмаган бўш ўринларда ишлаб туриашади. Бу 
хизмат ишчи ўрни қидириш ва ишга жойлаштириш билан бирга кадрларни 
тайёрлаш ва қайта тайёрлашни амалга оширади. Меҳнат шартномаси тузиш, 
бажарилган ишларга тўловларни амалга ошириш ва бошқаларга кўмаклашади. 
У фуқароларга касбий малакаларни эгаллашга ва меҳнат бозорига киришга 
имкон беради. Бу қайсидир даражада таклиф этилаётган ишлар беқарор 
характерини компенсация қилади. 
Туризмда меҳнатга ҳақ тўлашнинг учта асосий тизими амал қилади. 
Улардан бири «чой пули» беришга ва бошқа ихтиёрий тақдирланишга 
асосланган. Бу мижозлар томонидан хизмат кўрсатган ходимга бевосита 
тўланади. Улар одатда ҳисобда кўрсатилган сумманинг 10 % ни ташкил қилади. 
Хизмат кўрсатиш соҳасида анъанавий тарзда амал қилиб келган бу тизим аста-
секин ўтмишда қолаяпти. Бир қатор мамлакатлар ҳукуматлари бу тажрибани
сақланишига қарши чиқишмоқда. Чунки бу хизмат кўрсатиш крхоналарида 
меҳнат ҳақи даражасини пасайиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. 
Иккинчи тизим, хизмат кўрсатиш ва сотишда улуш билан иштирок 
этишга асосланган, олдинги меҳнатга ҳақ тўлашнинг альтернативи сифатида 
ташкил қилинган. У фирмалар иш натижаларидан келиб чиқадиган мукофатлаш 
ҳажмига бевосита боғлиқ. Яъни кўрсатилаётган хизматлар ҳажми кўпайишидан 
ходимларнинг моддий манфаатдорликка қизиқишларини оширади. Уларнинг 
иштироки улуши ва мижозлардан олинадиган тўловларни 5 дан 15 %, айрим 
ҳолларда 20 % га етади. 
Ниҳоят корхонада қайд қилинган меҳнат ҳақи белгиланиши мумкин. 
Кейинги ўн йилликларда тақдирлашнинг бу шакли туристик фирмалар, 
отеллар, ресторанларда мижоз билан бевосита алоқада бўлмайдиган ходимлар 
ўртасида ёйилмоқда. Бу Куба, Нидерландия ва Янги Зелландияда кенг 
қўлланилади. 
Жаҳоннинг Германия, Швеция, Швецария, Испания, Туркия, Польша 
Индонезия, Танзания сингари жуда кўп мамлакатларида бир вақтнинг ўзида 


132 
меҳнатга ҳақ тўлашнинг икки тизимдан фойдаланилади. Ходимга энг кам 
меҳнат ҳақи билан бирга иштироки улушига боғлиқ ҳолда даромаддан фоиз 
тўланади. Бир қатор жамоат ташкилотлари минимал меҳнат ҳақи 
белгиланишига қарши чиқаётган бўлсаларда, бу бандлик ўсишини чеклаб 
қўяётган бўлсада, ҳозирча кўзланган мақсадга эришилаётган йўқ.
Ишлаб чиқариш ва меҳнатнинг тегишли бозор қиймати (иш ҳақи) маълум 
даражада инсон капиталида сармоялар билан белгиланади. Турган гап ва 
эҳтимол бундай йўналишда энг муҳим қуйилиш маълумот ҳисобланади.
Туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш таълим стандартларига мувофиқ 
амалга оширилади, унинг асосига туристик касб ва малака талаблари 
(профессиональ стандартлар) туристик индустрия мансабдор ходимлари учун 
асосий мезон қилиб қўйилган. 1999 йилда Россия Меҳнат Вазирлиги қарори 
билан туризм ва янги профессионал стандартлари тасдиқланди. Бу ҳозирги 
замон халқаро талабларига жавоб беради. Уларни устида иш «Туризм 
индустрияси учун ўқув базасини мустаҳкамлаш» ЕС / ТАСИС лойиҳаси 
доирасида олиб борилди. Унда мутахассислар катта гуруҳи иштирок этади: 
мазкур соҳада ғарб етакчи экспертлари, Москва, Санкт-Петербург, Сочи 
ихтисослашган ўқув муассасалари ва туристик бизнес вакиллари шулар 
жумласидандир. 
Профессионал стандартлар устида ишлашда туристик фирмалар, 
меҳмонхона ва туризм бошқарув органлари раҳбарларини эксперт сўровларга 
жалб этилиши муҳим босқич бўлди. Бу амалиётлар фикрларини билиш ва 
хўжжатлар тузишда уларнинг истакларини ҳисобга олиш, шу билан таълимни 
туризм индустрияси билан алоқасини таъминлаш имконини беради.
Янги стандартлар туристик ходимлар ва меҳмонхоналар бизнесига 
қўйиладиган барча комплекс талабларни белгилайди. Европа форматида ишлаб 
чиқилган бу стандартлар ўз ичига нафақат мансаб мажбуриятларини, балки 
уларни бажариш учун зарур билим ва кўникмаларни ҳам қамраб олган.
Тузилган ва қабул қилинган «Туристик индустрия асосий мансабдор 
ходимларига квалификацион (профессионал стандартлар) талаблар» ҳужжати 
туристик кадрлар тайёрлаш норматив базасини яратиш йўлида олға ташланган 
муҳим қадам бўлди. У РФда меҳнат бозорининг реал эҳтиёжларини ўзида акс 
эттиради. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish